Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-01 14:51:24
Нашриётлар фаолиятини назоратга олиш ва такомиллаштириш.

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-12-01 14:49:43
Умумтаълим мактаблар дарсликларидаги бериладиган машқларни қайта кўриб чиқиш.

Назира Қамбарова
Taklif 2020-12-01 14:48:58
Мактабгача таълим ташкилоти ва боланинг ота-онаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш.

Тохир .Дадаханов
Taklif 2020-12-01 14:47:50
Мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги педагогика коллежларида амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида дуал таълим тизимини ташкил этиш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-01 14:33:45
Халқаро стандартлар ва талаблар асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш

Шоим Кенжаев (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 14:20:26
Бугунги кунда ННТларни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай ташкилотларга маълум миқдорда солиқ имтиёзларини бериш

Халилов Мўмин
Taklif 2020-12-01 14:18:51
Давлат ва жамият муносабатларини янада мустаҳкамлаш Янги Ўзбекистон ҳалқининг ҳаётида янгича дунёқараш Самарқанд шаҳар пенсионерлар уюшмаси томонидан маънавий - маърифий тадбирларни амалга ошириб келинмоқда. Ҳурматли юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг кексаларни асрайлик деб айтган доно сўзларидан келиб чиқиб, кекса авлоднинг руҳиятини кўтариш мақсадида кўп ижобий ишлар олиб борилмоқда.Тўшакда ётган якка - ёлғиз пенсионерларни соғлигини тиклаш ва уларнинг умрини узайтириш мақсадида умрни ижтимоий қўллаб- қувватлаш, кам таъминланган пенсионерларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш. уларнинг ижтимоий ҳаётда фаолиятини ошириш, Ўзбекистон бўйлаб туризмни ривожлантириш уларнинг соғликларини тиклаш мақсадида сиҳатгоҳларга юбориш каби савоб ишларни амалга ошириш учун Самарқанд шаҳар пенсионерлар уюшмаси сизлардан пенсионерларни қўллаб қувватлаш мақсадида 2021йил Давлат дастурига ушбу таклифларни киритишни илтимос қилиб, Ҳурмат билан Самарқанд шаҳар пенсионерлар уюшмаси раиси М.Халилов.

Раззақов Ферузбек Ўктамович (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-01 12:56:41
Вилоятлар миқёсида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг касаба уюшмалари фаоллари билан меҳнат соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувларини мунтазам ўтказиш амалиётини жорий қилиш.

Хошим Вафаев
Taklif 2020-12-01 11:59:54
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 4 майдаги Фармоишига асосан , Давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни амалга ошириш , нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб - қувватлаш чора - тадбирларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасида тузилган пенсинерлар уюшмасини қўллаб- қувватлаш учун 2021йил Давлат дастурига киритилишини Самарқанд туман пенсионерлаи уюшмаси номидан киритилишини Ҳурмат билан сўрайман.

Allamurodov Xaytali Mamadaliyevich
Taklif 2020-12-01 10:27:21
Surxondaryo viloyati Termiz tumani Bunyotkor maxallasi hududini gaz taminoti bilan taminlanishi. Hududda gaz bilan bog'liq muammolarni bartaraf etish bo'yicha yo'l xarita ishlab chiqish orqali hudud axolisini xayotini yaxshilash.

Отахон
Taklif 2020-12-01 01:20:35
Туман шахар марказларига камида 20 километр масофада яшовчи барча фукароларимиз книга табиий газ утказиб бериш лозим, бу халк рози булиши ва яхши яшашлари учун асосий сабаб ва бошка давлатларга нисбатан ..... куп яхши.

Отахон
Taklif 2020-12-01 01:16:39
Ички ишлар ходимларини нафакага чикариш муддатини вилоятларда 15 йилга тушириш лозим, шунингдек ойлик маошини янги ишга кирган ходимига камида 1000$ берилиши лозим. Бошка касб ходимларига караганда узига яраша кийинчилики муаммоси бор. Президент айтгандек туну кун ухлаб яхши яшашни хохлайдиган бой булмокчи булганларга урнак булиши учун туну кун ишлаётган ички ишлар ходимларини ойлигини ками 1000 килиш лозим.

Отахон
Taklif 2020-12-01 01:06:57
Содир булган йтх аварияни конуний хал килишда фукароларга кулайлик яратиш максадида 1) йтх да тан жарохати олган фукаролар, транспорт воситалари эгалари томонидан хеч кимга, бир бирига даво жанжали, эътирози булмаса бу тупланган хужжатлар харакатдан тухтатилиб тугатиш буйича МЖТК 271 моддасига узгартириш киритиш керак 2) йтх да фукаролар уртача огир тан жарохати олса, шунингдек огир тан жарохати олиб, бир бирига эътирози булмаса бу буйича тупланган хужжатлар маъмурий тартибда хал килиниши буйича МЖТК 133 моддасига узгартириш киритиш лозим. 3) маъмурий тартибда хал килиниши лозим булган тупланган хужжатлар 1 ой ёки 30 кун муддат ичида маъмурий тартибда куриб чикиш учун судга утказиш УзР Конуни аник курсатиши лозим

Отахон
Taklif 2020-12-01 00:54:42
1)Йул харакати коидаларга транспорт воситалари йулнинг катнов кисми четида, обочинасида карама-карши йуналишда турганлиги учун жарима килиш учун банд киритиш. Карама-карши харакатланиш улим бн боглик йтх авария келтириб чикаради. 2)Йул харакати коидаларга йулнинг катнов кисми четида, обочинасида, транспорт воситалари харакатига тускинлик килиб фукаролар, тадбиркорлар савдо килмасликлари учун банд киритиш коидабузарларга конуний чора куриш ва харакат хавфсизликни таъминлаш керак

Отахон
Taklif 2020-12-01 00:48:19
1) вилоятларни, шунингдек туман ва шахар бир бири бн боглаб турган асосий кириш йуллари тунги ёритиш чироклари билан 100% жихозлаб, йул ва кучаларни тунда ёритиш. Пиёда, велосипед хайдовчилари ва от арава бн боглик йтх авариялар 80-90% олдини олишади. Одам хаётидан устун нарса йук. Кетадиган маблаг буюк давлат учун Инсон хаётини таъминлаш учун хеч нарса эмас.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 22:13:54
Кадрларни касбий ўсиши ва тегишли лавозимларда ишлаши бўйича қонун билан тартибга солинган муддатлардаги иш даврини белгиловчи меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш керак. Ҳар қандай давлат органи ходими беш, ўн, йигирма ва ҳоказо йиладн сўнг қайси жойда ким бўлиб ишлашини билсин.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 21:57:13
Ҳар қандай дастурларнинг банди бўйича жавобгар бўлган амалдор ёки масъул шахсга шу ижронинг даражасига қараб рағбатлантириш механизмини жорий этиш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-11-30 21:55:27
Давлат органларининг натижадорлик бўйича махсус рейтингини юритиш керак

Мирзақобулов ЖавоҳирБахтиёржон ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:58:13
Олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасалари ва ташкилотларини тугатгандан кейин давлат ташкилотларидаги вакант лавозимга ишга кираётган ҳамда иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб уларнинг иш фаолиятини ўзлаштириш бўйича кўрсаткич ишлаб чиқган ҳолда бохолаш меъзонларини яратиш лозим.

Жўрабекова Ҳабиба Мадаминовна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-30 20:57:53
Давлат хизматчилари ҳуқуқий саводхонлик даражаси бўйича ҳар уч йилда бир марта эмас ҳар 6 ойда режали баҳолашдан ўтиши шарт. Чунки қабул қилинаётган қарор ва фармонлар жуда кўп ва давлат хизматчиларининг кўпчилиги эсқи қарор ва фармонлар билан ишламоқда.