Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:33:02
Республикадаги маҳаллаларда аҳолининг билим ва саводхонлигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кутубхоналар ташкил қилиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:19:40
Мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини, хусусан томорқа хўжаликларини ташкил этиш орқали, маҳаллада ҳақиқий мулкдорлар синфини кенгайтиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркор аёлларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган чора тадбирларни кўриш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-26 10:15:39
Республикамизда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳамда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:11:22
Шаҳар ва туманлар марказларида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли (сантехника хизмати, электрик, лифтёр каби) сервис хизматларини кўрсатувчи шахобчалар фаолиятини жорий этиш керак. Давлат томонидан ушбу сервис корхоналари фаолияти назоратга олинса хонадон эгаларига кафолатли хизмат кўрсатилишида жуда катта кўмак бўлади.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:11:07
Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлашда барча шахар ва туманларда лидер (раҳбар) аёлларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш, фаол хотин-қизларни шаҳар, туман даражасидаги турли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш керак

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-26 10:10:46
Мамлакатимизда ЯИМда хизмат кўрсатиш хажмини кўпайтириш, янги иш ўринларини барпо этиш мақсадида ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманларда сервис ва хизмат (сартарошхона, эдикдўзлик, хическа, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, сантехника хизмати каби) кўрсатиш уюшмаларини ташкил этиш. Уюшмаларга хизмат кўрсатиш секторидан ишловчиларга мехнат дафтарчаларини юритиш, улар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан (солиқ тушумлари, пенсия ажратмасига тушумлари, санитария ва мехнат мухофазасига риоя этиш каби) кўмак бериш вазифасини юклатиш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:10:35
Республикадаги маҳаллаларда аҳолининг билим ва саводхонлигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кутубхоналар ташкил қилиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:10:07
Мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини, хусусан томорқа хўжаликларини ташкил этиш орқали, маҳаллада ҳақиқий мулкдорлар синфини кенгайтиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркор аёлларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган чора тадбирларни кўриш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:09:40
Республикамизда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳамда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш

Жонли табиат жамоат бирлашмаси (Навоий)
Taklif 2020-11-26 09:36:20
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқарувчи ва уларга масъул бўл-ган ягона Агентлик ташкил этиш. Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида мавжуд муҳофаза этила-диган табиий ҳудудлар (МЭТҲ) учта давлат қўмиталари: Ўзбекистон Рес-публикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси геология давлат қўмитаси тасарруфида ва бошқарувида фа-олият олиб боришмоқда. МЭТҲларни моддий таъминоти ва назорати битта давлат органида бўлиши мавжуд қонунчилик талабларига зид бўлганлигидан келиб чиққан холда, Биз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида муҳо-фаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқарувчи ва уларга масъул ягона Агентлик ташкил этиш лозим. Умуман олганда, учта қўмита қарамоғидан МЭТҲларни чиқариб бит-та субъектга бириктириб қўйиш ноёб ҳайвон ва ўсимлик турларини сақлаб қолиш, муҳофаза қилиш ҳамда кўпайтириш йўналишида самарали ва барқарор ечим бўлишига ишончимиз комил.

Б.Юнусова, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 09:03:47
Ўзбекистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни ишлаб чиқиш зарур.

Сайфулло Сафаров, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 09:03:19
Энг аввало, ёшларнинг қонунни билишлари, тўлиқ англаш ва унга риоя этиш борасидаги тарбияларига алоҳида эътибор қаратмоқ лозим. Тартибга солиш тўғрисидаги қонуннинг амалий хусусиятларига оид қисқа метражли тарғибот филмлар, бадиий сериаллар, ҳужжатли филмлар, мултфилмлар ёшлар онгига керакли ислоҳотларни жойлаштириши мумкин. Бу эса, ёшларнинг ўзларидан олдинги авлод вакилларининг камчиликларидан узоқроқ тарбия олишлари, ҳушёрроқ бўлишлари ҳамда эскирган ва зарарли анъаналардан воз кечишларига имкон яратади. Яъни биз соғлом миллатнинг ижтимоий пойдеворини ҳозирдан қўйишимиз керак.

Орзиқулова Ирода Абдулҳамидовна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-26 09:02:52
Риэлторлик фаолиятини тартибга солиш борасидаги ягона давлат сиёсатини белгилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, уни ривожланиш истиқболларини белгилаш таклифини киритмоқчиман.

Abdumajitova Mahfuza
Taklif 2020-11-25 19:41:20
TAKLIF.Maktablarda nafaqada ishlovchilar yo nafaqa pulini yoki ishlab oylik olishini va shu bilan yosh kadrlarni ish bilan taminlash.Maktabda oquvchilariga oz oqituvchilarini ozi tanlash huquqini berish. Maktabda orta mahsus mutahasislarini orniga oliy malumotli mutahasislarni olish. Maktablarda o'qitvchilar ishlari avvalgidan soddalashdi shuning uchun 1000 ta o'quvchiga 1 ta O'quv ishlari o'rinbosar va Ma'naviyat ishlari o'rinbosarl lavozimi bilan Yoshlar ittifoqi maktab bo'limining bajarayotgan vazifasi bir hil bo'lganligi uchun 1ta shtat O'quvchi yoshlarning ma'naviyat ishlari o'rinbosari va 1 ta psixolog faoliyat yuritsa bo'ladi.O'quvchilar 1500 ta bo'lganda 0.5 shtat ajratilsa .O'quvchilarni kasbga yo'naltirish o'rinbosar 1 ta shtat joriy etilsin.

Маманов Алишер (Навоий)
Taklif 2020-11-25 17:06:54
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида фитобарлар ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаш мумкин.

Маманов Алишер (Навоий)
Taklif 2020-11-25 17:06:54
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида фитобарлар ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаш мумкин.

Мардонов Достон (Навоий)
Taklif 2020-11-25 17:06:07
Ўзини ўзи бошқариш органлари яъни маҳалла фуқаролар йиғини ваколатини янада кенгайтириш керак. Улар балансида болалар спорт майдончаси, маданият уйлари ва бошқа нотурар жойлар ташкил этиш ҳуқуқини бериш. Шунда маҳалла раисининг обрў эътибори янада ошади ва уни барча ҳурмат қилади.

Кувондиков Азиз Ихтиёрович (Навоий)
Taklif 2020-11-25 17:05:24
Давлат идораларида хужжатлар алмашинуви тизимини электронлаштириш. Қоғоздан бутунлай воз кечиш керак.

Холбўтаев Фурқат Қахрамонович
Taklif 2020-11-25 17:04:40
Халқ депутатлари вилоят Кенгашига юридик шахс мақомини бериш ва Кенгаш ҳузуридаги доимий ва муваққат ишловчи комиссияларни конкретлаштириш керак ҳамда Кенгаш ҳузуридаги Фонд ва бошқа зарурий комиссияларни йўлга қўйиш ваколатини бериш керак. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияларининг масъул котибларини Кенгашга бириктириш зарур. (Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш)

Каримов Махмуд Абдурахимович (Навоий)
Taklif 2020-11-25 17:04:07
Давлат бошқарув органлари ходимлари учун чет тилларни ўрганишни мажбурий этиб белгилаш керак.