Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-23 16:15:20
Давлат томонидан, ихтиёрийлик асосида аҳоли хонадонларида шартнома асосида мини-иссиқхоналар қуриш ишларини эксперимент тарзда йўлга қўйиш. Тайёр маҳсулотларни ҳам давлатга, марказлашган ҳолда экспорт учун сотиш амалиётини жорий этиш.

Холиқов Шухратбек Абдумажидович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:47:35
Нехватка учебных часов – это главная проблема, связанная с преподаванием русского языка в школах Узбекистана.

Узбекистон ногиронлар ассоциацияси
Taklif 2020-11-23 15:40:38
Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг 2021 йилга мўлжалланган давлат дастурига таклифлар. 1. ДАВЛАТ ВА ИЖТИМОИЙ ҚУРИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ СОҲАСИДА: 1 "Давлат ижтимоий буюртмаси тўғрисида" ги қонунни қабул қилиш; 2 Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя вазирлигини ташкил этиш; 3 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Имо-ишора тилининг макоми ва фойдаланиш тартиби» тўғрисида ги қарорини қабул қилиш; 4 Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва ногиронлар жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида парламент жамоат тингловларини ўтказиш; 5 Вазирликларда ва ҳокимликларда уринбосар даражасида, фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро алоқалар учун масул лавозимни ташкил етилиш; 6 "Ижтимоий шериклик тўғрисида" ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши. (амалдаги конун замонавий талабларга жавоб бермайди ва ижтимоий шерикликни амалга ошириш механизмларини ўз ичига олмайди); 7 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" бўйича кенгашни ташкил етиш; 8 ННТ кодексининг қабул қилиш; 9 Тошкент шаҳрида "Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи"ни ташкил етиш; 10 "Жамоат палатаси тўғрисида" ги қонунни қабул қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоат палатаси таркибини шакллантиришни якунлаш. 2. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ, СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ: 1. Ўзбекистон Республикаси Халқаро арбитраж судига аъзо бўлиши. 3. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ: 1. "Ижтимоий корхоналар тўғрисида" ги қонунни қабул қилиш; 2. "Ногиронларни иш билан таъминлаш тўғрисида" Давлат дастурининг қабул қилииш; 4. ИЖТИМОИЙ СОХАНИ РИВОЖЛАТИРИШ: 1. БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясини ратификация қилиш; 2. БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режасини қабул қилиш; 3. "Паралимпия спортини ривожлантириш тўғрисида" ги қонунни қабул қилиш;

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:35:49
Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этишда шу ҳудуднинг энг қуйи ячейкаси оила, маҳалла ва тармоқ ва соҳаларнинг энг қўйи тизимига боғлиқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигини олиб қарасак, қишлоқ хўжалигини энг қуйи тизими бу бугунги кунда фермер хўжаликлари ва оилалардаги томарқалар масаласига боғлиқ бўлиб қолди. Шу нуқтаи назардан микро ҳудудда шахсий томарқаларни ва фермер хўжаликларини бошини қовуштирадиган, уларга услубий жиҳатдан ёрдам берадиган таркибий тузилманинг мавжуд эмаслги (Тўғри туманларда қишлоқ хўжаликлари бўлимлари орқали ишлар амалга оширилмоқда. Айтайлик ўғитлар тақсимоти, агротехник тадбирлар ва ҳакозо бу туман миқёсида амалга оширилади). Ёки бўлмаса тармоқ ва соҳаларда фаолиятни самарали ташкил этиш учун энг қуйи тизимга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бекордан бекорга муҳтарам юртбошимиз пастга тушиб ишла, пастга тушиб мулоқат қил деяётганларини сабаби ҳам шунда. Замонавий бошқарув тамойилларига кўра нафақат тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига жамиятни кучайтириш (онги, тафаккури, маънавияти, ғоялари, даҳлдорлик ҳисси, мулоқоти ва бошқалар) масалаларига чамбарчас боғланиб кетади. Одамлари кучли бўлган ҳудудларда тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг олдига қўяётган талаблари ҳам шунга яраша бўлмоқда. - Шаҳриёр Холбаев

Рашид Алиев
Taklif 2020-11-23 15:35:43
Олий Мажлис палаталари фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйишда алоҳида фақат сиёсий - ижтимоий соҳани қамраб олувчи телеканал яратилса, унда сиёсий жараёнлар шарҳланса, парламент ҳаёти тўлиқ ёритиб борилса, сиёсатнинг фуқароларга таъсир кўлами ёритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-23 15:35:17
Ўзбек тили бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратишда ушбу тест натижалари фақат абитурентлар учун эмас, давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарига ишга кирувчилар учун ҳам мажбурий қилиб белгиланишига эътибор қаратиш лозим.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-23 15:31:59
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги 5718-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорлари талабларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ушбу модданинг киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижросини таъминлашга туртки бўлади. Фармонда мурожаатларни ўрганиш муддати 7 кун ушбу муддат бузилиши юзасидан эса чора кўрилиши белгилаган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунда эса мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгилашда юқоридаги муддат назарда тутилмаган. Президентимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган ташаббусларининг амалда ижросини таъминлаш учун астойдил туртки бўлади. Сабаби тадбиркорларнинг муаммолари ечими билан ҳал бўлган ҳисобланади. Яъни, тадбиркорлар мурожаатларнинг қонуний, тез ва қониқарли ҳал қилиниши тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятларини давом эттиришига кафолат сифатида ҳизмат қилади. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг давлат ҳимоясида эканлигига янада ишончи ортади.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:38:10
Нотинч, жанжалкаш оилалардаги аёллар ва болаларни муҳофаза қилиш бўйича шаҳар ва туманларда марказлар ташкил этиш. Уларга бир-уч кунлик ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлаш, профилактика ишларини жорий этиб, келгусида уларни мехнатга жалб этиш учун оилавий корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш механизмини жорий этиш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:37:44
Бир кунлик ишга чиқувчи фуқароларга иш берувчи ширкатларни маҳсус ўқув курсларида ўқувини ташкил этиш механизимини йўлга қўйиш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:37:13
Бир кунлик ишга чиқувчи фуқароларни ижтимоий ва мехнат мухофазасини амалга ошириш юзасидан хар бир шахар, туманларда махсус ширкатлар фаолиятини йўлга қўйиш керак. Ушбу ширкатлар мардикор бозорларига бир кунлик ишга чиқувчи фуқаролар рўйхатини шакллантириб, унда уларни мехнат салохиятини йўналишлар (дала мехнати, қурилиш, уй мехнати каби)га алоҳида ахамитя каратиш керак. Фуқаролар билан 3 томонлама мехнат шартномаси имзоланиб, кунлик иш таклиф этган фуқароларга кафолатли ишловчини етказиб бериш, улар билан электрон усулда богланиб, иш ташкил этиш механизмини яратиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:36:38
Мардикор бозорлари фаолиятини тартибга солиш, бир кунлик ишга чиқувчи фуқароларни давлат томонидан ижтимоий ва мехнат мухофазасига олиш юзасидан давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:33:42
Вилоят, туман марказларидан олисда хамда ахоли сони жихатдан зич ва майдони катта кишлокларда Қишлоқ врачлик пункитларини очиш керак.

Gulyamov Muso Iskandarovich
Taklif 2020-11-23 11:22:20
Har bir yangi tashkil etilgan tashkilotlarni oyoqga turishi uchun moliyaviy ko'mak zaruz. Shu asnoda bizning NNT bo'mish O'zbekiston pensinerlar uyushmasining ustavida ham ko'rsatilgan bo'lib bazaviy hisoblash miqdorining 1 foizi miqdorida belgilangan. Shu mablag'ni Konstitutsiyaning 54 moddasiga asosan moliya vazirligi huzuridagi BTPJ si pensionerning o'z roziligi va arizasiga asosan joylarda tashkil etilgan pensionerlar uyushmasining hisob raqamiga o'tkazilishida amaliy yordam berilishini so'raymiz.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-23 10:24:39
Ҳафтанинг шанба кунини ҳокимларнинг маҳаллий кенгаш депутатларини “қабул қилиш куни” деб белгилаш лозим. Депутат айрим ҳолларда маҳаллий ҳокимларга у ёки бу фуқароларнинг долзарб муаммоси ёки вилоят, шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий йўналишлари бўйича ҳокимлар қабулига киришга мажбур бўлади. Ушуб қабул кенгашлар ҳузурида ташкил этилган депутатлар хонасида ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.

Абдуниязов Хусан Нуриллаевич
Taklif 2020-11-23 10:07:40
Қабул қилинаётган инвестиция ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг ижросини назорат қилиш етарли даражада олиб борилмаяпти. Ушбу дастурлар ижроси 35-45% бажарилмай қолаётганлиги маҳаллий кенгашлардаги сессияларда эшитилаётган ахборот ва ҳисоботларда ҳамда депутатларнинг ўрганишларида маълум бўлмоқда. Дастурларнинг бажарилиши муддатларини аниқ белгилаш ва назоратини кучайтириш лозим.

Najimov Nasrullo Ismatilloyevich
Taklif 2020-11-22 17:57:01
1.Respublikadagi barcha transport uyushmalariga lizing asosida 100 dona mikroavtobus, 100 dona avtobus ajratilishi kerak, bu ajratilgan texnikalar asosida shahar, tuman va shaharlar aro transport qatnovini yo'lga qo'yishga va narx - navolarni arzonlashishiga olib keladi. 2. Aholiga Ajratilayotgan kreditlarni besamara bo'layotganligini hisobga olib, bu kreditlarni to'xtatish va buning o'rniga korxona, hamda jamiyatlarni rivojlantirish uchun mahalla va rivojlantirish jamg'armasi kafolati asosida eng kam ish haqqini 450 ( to'rt yuz ellik ) baravari miqdorida kredit ajratish kerak, bunday qilish mamlakatda ish o'rinlarini tashkil etishga, ularni ko'paytirishga va faoliyatsiz korxonalarni bo'lmasligiga, hamda korxonalarni tezroq rivojlanib, eksportbop maxsulotlarni ishlab chiqarishiga olib keladi. 3. Davlat tomonidan tashkil etilgan barcha moliyaviy kredit jamg'armalarni birlashtirib, yagona Taraqqiyot jamg'armasini tashkil etish kerak va bu jamg'arma zimmasiga loyihalarni o'rganib hamkorlik asosida imtiyozli kredit ajratish vazifasini qo'yish kerak. Barcha imtiyozli kreditga ehtiyoji bo'lgan korxona va jamiyatlar bu jamg'armaga loyiha va hujjatlarini topshirishi, ular topshirgan loyihalar istiqbolli bo'lsa imtiyozli kredit ajratilishi kerak. Bu jamg'armani Markaziy bankda o'z hisob raqami bo'lishi kerak va istiqbolli deb topilgan loyiha uchun shartnoma asosida loyiha egasini tuzgan bitimlarini amalga oshirishi uchun uning hisob raqamiga belgilangan mablag'ni o'tkazib berishi kerak.

Дусмуратов Мирзабекзод Мирзамухиддинович
Taklif 2020-11-22 14:47:43
Respublikamizda har bir mahallalarida 1ta 2ta yoki ko'roq maktab faoliyat ko'rsatadi.O'quvchilarimiz sifatli bilim olishlari uchun... Har bir mahallada joylaskan maktablarni har birini tekshirish nozoratini kuchaytirish zarur! Tabiyki bunga XTB yoki hokimiyat vakillari hodimlari ulgurishmaydi... Mening taklifim... 1. MFYda joylashkan tashkilot muosasa rahbrlariga lavozimli shaxslariga yuqori turuvchi tashkilotlariga taqdimnoma kiritish huquqini MFYlar raislariga berilishini. 2. MFYlar hududa ko'chalarini toza ozoda tartibga solish va aholining madaniyatini oshirish uchun. MFY hodimlariga ko'chalarga ahlat tashlaganligi uchun va har qanday shunga o'hshash holatlar uchun jarimalar belgilash va rasmiylashtirishni berilishi zarur!

Sevara Berdaliyeva
Taklif 2020-11-22 08:23:52
Banklarda berilayotgan kriditlarni hech qanday shartnomasiz kiridit oluvchining plastik kartasiga tushurishni taklif qilaman. Bu õzgarish korupsiyani oldini olgan bõlardi.

Мелибоев Собиржон Каримджонович
Taklif 2020-11-21 18:42:36
Таклиф. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш керак. Қандай диган саволга жавоб шуки. Фермер хўжаликларини ер майдонларини қисқартириш керак. Яьни бир фермер 70.100гектар ерни юргизадида. Жуда куплаб фермер хўжалиги рвхбарлари мехр ва ватанга бўлган юксак мехнати эмас фақат фойда топиш мақсадида иккинчи экин учун ерни сотса, гузапояни сотса, сомонни сотса фойдани қилса. Ерларни қишлоқ жойларда куп болали ва шу борада ўқиган ёшларга ишсиз фукароларга 10-20 йилга бириктириш лозим. Шунда ишсизлик камаяди, ерга мехр ошади, фермерлар қўлидаги қаровсиз майдонларгага қаров ошади. Дуккакли ва бошқа экинлар купаяди. Хозирда жумладан Фаргона ё бошқа ерларда хам бўлса керак. Пахтани экадида атроф майдони қаралмайди. Бугдойни экадида ерни сотади. Ердан унумли фойдаланиш йук. Яна бир огрикли жой жуда куплаб ерлар иккинчи экин экилмайди. Фермер эса ерга мехр бериш урнига сотишга ихлос килган. Хозирги дамда. Фермерлар ёки давлат ерларини инсон омилининг кучидан келиб чиқиб тақсимлаш керак. Қишлоқ жойларда ишсизлик камаяди. Инсонлар ва оилаларга ер берилса мехр бн қарайди ерни гуллатади. Бу масалани хам уйлаб куриб тахлил этиш керак.

Alibekov Muxammadsodiq
Taklif 2020-11-21 15:39:07
Qishloq xujaligida faoliyat yurituvchi davlat tashkilotlarni markazlashtirish xodimlar maoshi miqdorini qayta kurib chiqish ish soatlarini nazoratga olish shanba va yakshanba kunlari dam olishlarini qattiq nazoratga olish kechasi 23:00 va xattoki 03:00 gacha iwlashga majbur qiladigan sharoitlarni yuq qilish kerak ayniqsa qishloq xo'jaligida tavakkalchilikni yuq qilish kerak