Жамшид Шеров
Taklif 2020-11-27 11:49:50
давлат органлари фаолияти ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёритилишини таъминлаш учун, хар бир идора ўзининг медиа дастурини ишлаб чиқилиши учун хеч ким билмайдиган ва хеч ким кириб фойдаланмайдиган сайтларни ишлаб чиқишни ўзи фойда бермайди. Бу идоранинг сайтлар хақидаги маълумотлар, дахлдорлигига қараб, ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали маълумот бериб турилиши керак.

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-27 11:48:43
Туман, шахар ва вилоятлар кесимида туман соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва бошқа барча бошқармаларни Хокимларга бўйсиниши маслаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бу бошқа сохадаги мутахассисларни уларга хос бўлмаган ва таълуқли бўлмаган ишларга жалб қилиниши ва уларнинг асосий фаолиятига салбий таъсир қилишини олдини олади. Шунингдек бошқарма ва бошқарма қўл остидаги ташкилотларга ишга қабул қилиш ва тизимли ишлашдаги коррупция келиб чиқиши хавфини камайтиради.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-27 11:48:12
Менинг фикрим веб порталида овоз берувчиларнинг регистрациядан ўтиш жароёнини соддалаштириш керак. Масалан овоз берувчининг паспорт рақами орқали идентификациялаш орқали амалга оширилишини узи бўлиши мақсадга мувофиқ бўлар эди

Баходир Гуломов
Taklif 2020-11-27 11:47:37
Хокимларни фаолиятини бахолаш мезонларини, айнан шу жойда фаолият юритадиган махаллий депутатларга юклатилиши мақсадга мувофиқ эмас. Махаллий депутатларнинг кўпчилиги шу худудда жойлашган бюджет ташкилотларида ишлаши, шунингдек депутатларнинг хокимлар билан фаолият жароёнида шахсий муносабатлари шаклланиши сабабли, хокимларнинг фаолиятини бахолаш холис бўлиши шубха остида бўлади ва қуруқ расмиятчиликдан иборат бўлиб қолади.

Умидхон Рашидов
Taklif 2020-11-27 11:46:56
Ижтимоий тармоқларда Хукумат қарорлари ижроси юзасидан ахоли фикрини ўрганиш учун, махсус сахифалар очилгани хақида, дахлдорлигига қараб энг фаол ва аъзолари кўп бўлган гурухларда бу махсус сахифалар очилгани хақида маълумотларни жойлаб бориш, бундан хам яхшиси, айнан шу гурухларни ўзида, хукумат қарорларини ижроси хақида маълумотлар жойлаш, сўровномалар жойлаш ва комментлар ва сўровнома натижаларини фаол ўрганиш самара беради.

Шахноза Хакимова
Taklif 2020-11-27 11:46:35
Менинг фикрим веб порталини фаолиятини такомиллаштириш учун, Республика даражасидаги масалалар бўйича мухокамаларни кўриб чиқиш учун овоз берувчиларпнинг сонини 10 мингдан 5 минггача тушириш керак.

Хаётбек Маткосимов
Taklif 2020-11-27 11:45:39
Хокимларни замонавий бошқарув асослари бўйича ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишда, чет эл илғор тажрибасини хисобга олган холда дастур ишлаб чиқарлиши мақсадга мувофиқ, шунингдек бизнесда бошқарув тизими, менеджмент тамойилларини ижро хокимиятида хам заруриятига ва дахлдорлигига қараб жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шухрат Абдукаримов
Taklif 2020-11-27 11:45:13
Сайлов тизимини такомиллаштириш, яний сайловларда овозларни қалбакилаштиришни, қалбаки сайлов бюлетенларини қутиларга ташлашни олдини олиш учун, сайлов қутилари олдига видеокузатув камералари ўрнатилиши ва овозларни санаш жароёнини видеокузатув камералари орқали қайд қилинишини таъминлаш зарур.

Насыров Мамур Тахирович
Taklif 2020-11-27 08:56:37
Менда УЗБЕКИСТОНни ривожлантириш ва юксакларга кутариш программаси бор. Бу программада хар бир махаллани ривожлантирмокчи мен ва УЗБЕКИСТОНни юксакларга кутармогчиман 2025 йлгача. Мени программамдан УЗБЕКИСТ0Н бюджетидан бир сум сарф килинмайди. факат .1 Кичик ва урта бизнес ривожлантиради. 2 Камтаминланган оилани иш билан тамирлаш 3. Жиноятни камайтириш 4. Касал болаларни чет довлатларда доволаш 5. Туризм ривожлантириш 6.Темир дафтарни камайтириш 7. Хар бир оила тадбиркор булиши, ва куп ишларни ПРЕЗИДЕНТимиз айтганларидек уз лоихамни амалга ошириш

Ермекбаев Сундет Мусакулович
Taklif 2020-11-26 21:45:17
Махаллани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг иш юритиш хужжатларини кўриб чиқиш ва қоғозбозликни камайтириш. Махалла ходимлари қоғозбозликдан бўшамай, ҳалқ билан ишлашга вақт ажрата олмаяптилар. Туман хокимлари тўғридан-тўғри махалла раислари билан махалла муаммоларини мухокама қилиб, ҳал этишини йўлга қўйиш лозим, шундагина хокимлар ишлайди. Махалла раиси ва ўринбосарларининг ойлик маошларини 2 (икки) бароварга ошириш, устама хақ бериш, моддий ёрдам ажратиш масалаларини кўриб чиқиш ва амалга ошириш керак.

менглимаматов уткир абдикахорович
Taklif 2020-11-26 19:04:30
Ishsizlar sonini kamaytirish kerak, buning uchun davlat tashkilotlarida pensionerlar ishlashini tapiqlash kerak.

Рўзиев Ҳамза Ҳафизович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-26 18:58:52
Насос станцияларининг реал фойдали иш коеффициентини қайта техник назоратдан ўтказиш керак.

Ҳусейнова Абира Амановна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-26 18:56:52
Экологияни яхшилаш бўйича қатъий ва масъулиятли механизмларни яратиш керак

Ашуров Бегзод
Taklif 2020-11-26 18:53:58
Хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторларнинг ишлаб чиқариш бино-иншоотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашни янада кучайтириб бориш.

Ибодов Ҳалим Ҳабибович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-26 18:52:12
Норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобатга таъсирини камайтириш мақсадида норматив – ҳужжатлар базасини камайтириш чораларини кўриш.

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-26 18:45:18
Жамоатчилик эшитувларини барча давлат органларида мажбурий тартибда ўтказилиш механизмини жорий этиш.

Аманов Фаррух юриевич
Taklif 2020-11-26 18:01:49
Қиш мавсумида чекка худудларда давлат ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар учун иш вақтини қисқартириш

Расулжон Қулматов
Taklif 2020-11-26 18:00:02
Давлат ташкилотларида бериладиган хисоботларни ихчамлаштириш ҳамда очиқлаштириш мақсадида йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маьлумотларни хар ой жойлаб боришлари учун лектрон хисобот тизимини жорий этиш хар ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида йиғилган маьлумотлар йиллик ва квартални хисоботлар жамланмасига айланиши хамда қўшимча маьлумотлар киргазиш имкони бўлмайди шунда қайси тизим қанчалик ишларни иашкил этиши ва амалга оширганлиги тўғрисида маьлумотлар аҳоли томонидан кўриб борилади.

Расулжон Қулматов
Taklif 2020-11-26 17:59:38
Шахар, туман марказларида фаолият олиб бораётган мактабларнинг билим даражалари олий таьлим муассасаларига битирувчиларни кириш даражаси билан белгилаган холда, билим бериш даражаси сифатсиз мактабларни хусусийлаштириш орқали таьлимни жорий этиш.

Ибрагимов Бекмурод Хоразм
Taklif 2020-11-26 17:41:52
Маҳаллий давлат органларида фаолият юритаётган ёш раҳбар кадрларнинг чет эл мамлакатларида тажриба малакаларини ошириш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш.