Насыров Мамур Тахирович г.Ташкента
Taklif 2020-11-25 10:47:13
Только мая программа сократит пробки на дорогах нашей Страны и сделает каждый перекресток и пешеходный переход на высочайшем уровне и создаст несколько тысяч рабочих мест а также с экономит и увеличит бюджет нашей СТРАНЫ

Насыров Мамур Тахирович
Taklif 2020-11-25 10:35:30
Я хочу предложить программу которая сделает нашу страну чистой аккуратной и красивой не хуже чем в ЭМИРАТАХ А.О.Э. не потратив из бюджета не ЕДИНОГО сума и создать более миллиона рабочих мест а также с экономить и увеличить бюджет нашей Рес.Уз. и поднять нашу Страну на высокий уровень к 2025 году и сократить внешний долг нашей СТРАНЫ. По таким программам как 1. Развитие малого и среднего бизнеса. 2. Каждая семья предприниматель. 3. Развитие туризма. 4. Сокращение бедности. Обеспечить бесплатным лечением больных детей заграницей. 5. Сокращение преступности. 6. Обеспечить работой малообеспеченных семей. 7. Создать рабочие места для женщин и девушек. 8. Создать рабочие места для инвалидов. 9. Улучшение инфроструктуры в МАХАЛЛЯХ. а также пополнение бюджета в месяц на 300.000.000.000. и многое другое очём говорит НАШ ПРЕЗИДЕНТ

Очилов Бобомурод Орифович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-25 10:32:23
Жойлардаги депутатларнинг фаоллик кретирияларини белгилаб берувчи тизим яратиш керак ва уларнинг қайта сайланиш ёки муддатидан аввал депутатлигини тугатиш механизмини яратиш керак.

Eshpo'latov Kamol Ikrom o'g'li
Taklif 2020-11-25 00:15:20
Taklifim Xalq Ta'lim Vazirligiga Nima uchun dars qilmay o'qishni xohlamaydigan o'zicha zo'r bo'lib qolgan o'quvchilar uchun O'QITUVCHILAR AYBDOR bo'lishi kerak uni aybi 4 o'qib maktabga ishga kirganimi yoki qo'lidan hech narsa kelmasligimi????. Maktabda o'qimagan bola uchun o'qituvchi Javobgar shaxs bo'lmasligi kerak. Keyin O'qib kelmagan O'quvchini nimaga urish mumkin emas yoki 2 qo'yish mumkin emas yoki sinfdan sinfga qoldirish nima uchun mumkin emas. TAKLIF MAKTABDAN O'QUVCHILARNI SINFDAN SINFGA QOLDIRISHNI YO'LGA QO'YISH KERAK.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 18:00:56
Мамлакатимизда экстремизм, терроризм ва мутаассибликни тарғиб қилувчи ғояларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга ошириш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 18:00:29
Республикамизда диний экстремизмга алоқадор фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш, уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, аҳоли ўртасида зарарли диний ғоялар таъсирига тушиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ишларни янада такомиллаштириш; мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш зарур

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 18:00:00
Мамлакатда табиий офатлар оқибатида зарар кўрган аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартибини белгилаш орқали ваколатли органлар ва фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари техноген хавфли ҳудудларда қурилишнинг олдини олиш бўйича масъулиятини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:59:29
Қўшни давлатлар билан ҳамкорликни янада яхшилаш бўйича мавжуд тўсиқларга биргаликда ечим топиш керак. Бунда; иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва кооперацияни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш; минтақада сувдан адолатли фойдаланиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур.

Ш.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:10:08
Ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тизимини барча вазирлик, бошқармалар, ташкилотларда такомиллаштириш (Хокимликдарда e-hujat деб аталади.) (Фарғона)

Ш.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:09:35
Маҳаллий депутатларининг фаолиятини баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш. (Фарғона)

Рўзиев Абдулазиз Муҳиддинович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 16:06:21
Имтиёзли уй-жой олган оилаларга яна бошқа йўналишдаги имтиёзли уй-жой берилиши очиқчасига эътирозли вазиятдир. Ушбу ҳолатларга мутлақо чек қўйиш керак.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 15:57:53
ОТМларга киришда аввало тенг хукукли булиши керак. Кимда укиш истаги булса уларни куллаб-кувватлаш керак. Тест тизимида бешта фандан тест тузилиши абитурентлар учун кийинчилик тугдиряпти. Квоталар сони янада купайтирилиши керак.Давлат грантлари бекор килиниши керак.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-24 15:57:32
Ракамли ислохотларга шифохонадаги шахсий варакларни пластик карта курини- шига утказиш керак. Хозир эса шифохона дафтарчаси хаддан ташкари куп кагоздан иборат.

Исмоилова Махфуза Юлдашевна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 15:47:22
Бозор расталаридаги маҳсулотларни тоифаси бўйича блокларга ажратиш ва шу тоифа маҳсулотлар фақат шу блокда сотилишини мажбурий қилиш керак.

Jahongir Jumayev
Taklif 2020-11-24 15:29:07
Yoshlar muommolari va takliflari uchun "Yoshlar murojati" davlat dasturini yo‘lga qo‘yish lozim

Jahongir Jumayev
Taklif 2020-11-24 15:26:04
Assalomu alaykum Mening ismim Jahongir Jumayev surxondaryo viloyati angor tumanida tug‘ilganman yangi kirib keloyatgan 2021 yil uchun yil nomlanishiga takifim bor "Maktabgacha ta‘lim tashkilotlarini rivojlantirish va maktablarda zamonaviy dars utish tizimini yulga quyish" lozim bu meni taklifim Keyingisi "Tibbiyot sohasini tubdan isloh qilish va yoshlarni unga yunaltirish" bu takliflarimni ko‘rib chiqishinggizni iltimos qilaman Hurmat bilan Jahongir Jumayev

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:25:40
Фуқароларни тадбиркорликка қизиктириш ва иш билан таъминлаш мақсадида тадбиркорлик асослари бўйича тушунчалар беришни амалга ошириш керак.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:25:06
Ёшларнинг ҳар хил диний ташкилотларга кириб кетишини олдини олиш мақсадида, умумтаълим мактабларининг юқори синфларида диний дарс берилишига эътибор қаратиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:23:41
Ўзбекистон Республикасидаги ҳаракатдаги сиёсий партияларга бюджетдан маблағ ажратишни тугатиш масаларини кўриб чиқиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:21:39
Устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахслар раҳбарлари ва бухгалтерларининг муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги учун жавобгарлигини истисно қилиш мақсадга мувофиқ, бунинг учун 12.05.1995 йилдаги ПФ–1154-сон Фармон ва МЖтКнинг 175-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим.