"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:20:04
Кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш ва ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини яратиш зарур. 3 ёшгача бўлган барча болаларга бола парвариши пулини тўлашни йўлга қўйиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:19:22
Оммавий спорт турларини ривожлантириш учун спорт иншоот-ларини қуриш ишларини давом эттириш жараёнида эскирган ва бугунги кун талабига жавоб бермайдиган спорт иншоотларини реконстукция қилишга эътибор қаратиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:18:43
Юқумли бўлмаган касалликлар-нинг (инфаркт, инсульт, қандли диабет, нафас аъзолари сурункали касалликлари) хавф омилларини эрта аниқлаш ва самарали профилактика қилиш чораларини амалга оширишда кенг жамоатчиликка ушбу касалликлар тўғрисида оддий тилда тушунтириш ишларини олиб бориш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:18:09
Давлат ва жамоат ташкилотларида меҳнат қонунчилигида белгилан иш вақтларига риоя қилишини йўлга қўйиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:17:31
Фуқаролар томонидан ўз мулкига етказган зарарлари учун жазо чораларини қулланмаслик керак. (Масалан: ўз ўйида ёки шахсий автомобилида юз берган ёнғин оқибатларида).

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-23 16:16:31
Маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда давлат идораларида иш вақти жадвалига қатъий риоя этилишига эришиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:16:10
Оролбўйи ҳудудида яшил иқтисодиётга ўтишни ривожлантириш зарур.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-23 16:15:20
Давлат томонидан, ихтиёрийлик асосида аҳоли хонадонларида шартнома асосида мини-иссиқхоналар қуриш ишларини эксперимент тарзда йўлга қўйиш. Тайёр маҳсулотларни ҳам давлатга, марказлашган ҳолда экспорт учун сотиш амалиётини жорий этиш.

Холиқов Шухратбек Абдумажидович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-23 15:47:35
Нехватка учебных часов – это главная проблема, связанная с преподаванием русского языка в школах Узбекистана.

Узбекистон ногиронлар ассоциацияси
Taklif 2020-11-23 15:40:38
Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг 2021 йилга мўлжалланган давлат дастурига таклифлар. 1. ДАВЛАТ ВА ИЖТИМОИЙ ҚУРИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ СОҲАСИДА: 1 "Давлат ижтимоий буюртмаси тўғрисида" ги қонунни қабул қилиш; 2 Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя вазирлигини ташкил этиш; 3 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Имо-ишора тилининг макоми ва фойдаланиш тартиби» тўғрисида ги қарорини қабул қилиш; 4 Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва ногиронлар жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида парламент жамоат тингловларини ўтказиш; 5 Вазирликларда ва ҳокимликларда уринбосар даражасида, фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро алоқалар учун масул лавозимни ташкил етилиш; 6 "Ижтимоий шериклик тўғрисида" ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши. (амалдаги конун замонавий талабларга жавоб бермайди ва ижтимоий шерикликни амалга ошириш механизмларини ўз ичига олмайди); 7 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" бўйича кенгашни ташкил етиш; 8 ННТ кодексининг қабул қилиш; 9 Тошкент шаҳрида "Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи"ни ташкил етиш; 10 "Жамоат палатаси тўғрисида" ги қонунни қабул қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоат палатаси таркибини шакллантиришни якунлаш. 2. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ, СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ: 1. Ўзбекистон Республикаси Халқаро арбитраж судига аъзо бўлиши. 3. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ: 1. "Ижтимоий корхоналар тўғрисида" ги қонунни қабул қилиш; 2. "Ногиронларни иш билан таъминлаш тўғрисида" Давлат дастурининг қабул қилииш; 4. ИЖТИМОИЙ СОХАНИ РИВОЖЛАТИРИШ: 1. БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясини ратификация қилиш; 2. БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режасини қабул қилиш; 3. "Паралимпия спортини ривожлантириш тўғрисида" ги қонунни қабул қилиш;

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:35:49
Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этишда шу ҳудуднинг энг қуйи ячейкаси оила, маҳалла ва тармоқ ва соҳаларнинг энг қўйи тизимига боғлиқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигини олиб қарасак, қишлоқ хўжалигини энг қуйи тизими бу бугунги кунда фермер хўжаликлари ва оилалардаги томарқалар масаласига боғлиқ бўлиб қолди. Шу нуқтаи назардан микро ҳудудда шахсий томарқаларни ва фермер хўжаликларини бошини қовуштирадиган, уларга услубий жиҳатдан ёрдам берадиган таркибий тузилманинг мавжуд эмаслги (Тўғри туманларда қишлоқ хўжаликлари бўлимлари орқали ишлар амалга оширилмоқда. Айтайлик ўғитлар тақсимоти, агротехник тадбирлар ва ҳакозо бу туман миқёсида амалга оширилади). Ёки бўлмаса тармоқ ва соҳаларда фаолиятни самарали ташкил этиш учун энг қуйи тизимга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бекордан бекорга муҳтарам юртбошимиз пастга тушиб ишла, пастга тушиб мулоқат қил деяётганларини сабаби ҳам шунда. Замонавий бошқарув тамойилларига кўра нафақат тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига жамиятни кучайтириш (онги, тафаккури, маънавияти, ғоялари, даҳлдорлик ҳисси, мулоқоти ва бошқалар) масалаларига чамбарчас боғланиб кетади. Одамлари кучли бўлган ҳудудларда тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг олдига қўяётган талаблари ҳам шунга яраша бўлмоқда. - Шаҳриёр Холбаев

Рашид Алиев
Taklif 2020-11-23 15:35:43
Олий Мажлис палаталари фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйишда алоҳида фақат сиёсий - ижтимоий соҳани қамраб олувчи телеканал яратилса, унда сиёсий жараёнлар шарҳланса, парламент ҳаёти тўлиқ ёритиб борилса, сиёсатнинг фуқароларга таъсир кўлами ёритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-23 15:35:17
Ўзбек тили бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратишда ушбу тест натижалари фақат абитурентлар учун эмас, давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарига ишга кирувчилар учун ҳам мажбурий қилиб белгиланишига эътибор қаратиш лозим.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-23 15:31:59
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги 5718-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорлари талабларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ушбу модданинг киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижросини таъминлашга туртки бўлади. Фармонда мурожаатларни ўрганиш муддати 7 кун ушбу муддат бузилиши юзасидан эса чора кўрилиши белгилаган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунда эса мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгилашда юқоридаги муддат назарда тутилмаган. Президентимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган ташаббусларининг амалда ижросини таъминлаш учун астойдил туртки бўлади. Сабаби тадбиркорларнинг муаммолари ечими билан ҳал бўлган ҳисобланади. Яъни, тадбиркорлар мурожаатларнинг қонуний, тез ва қониқарли ҳал қилиниши тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятларини давом эттиришига кафолат сифатида ҳизмат қилади. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг давлат ҳимоясида эканлигига янада ишончи ортади.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:38:10
Нотинч, жанжалкаш оилалардаги аёллар ва болаларни муҳофаза қилиш бўйича шаҳар ва туманларда марказлар ташкил этиш. Уларга бир-уч кунлик ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлаш, профилактика ишларини жорий этиб, келгусида уларни мехнатга жалб этиш учун оилавий корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш механизмини жорий этиш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:37:44
Бир кунлик ишга чиқувчи фуқароларга иш берувчи ширкатларни маҳсус ўқув курсларида ўқувини ташкил этиш механизимини йўлга қўйиш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:37:13
Бир кунлик ишга чиқувчи фуқароларни ижтимоий ва мехнат мухофазасини амалга ошириш юзасидан хар бир шахар, туманларда махсус ширкатлар фаолиятини йўлга қўйиш керак. Ушбу ширкатлар мардикор бозорларига бир кунлик ишга чиқувчи фуқаролар рўйхатини шакллантириб, унда уларни мехнат салохиятини йўналишлар (дала мехнати, қурилиш, уй мехнати каби)га алоҳида ахамитя каратиш керак. Фуқаролар билан 3 томонлама мехнат шартномаси имзоланиб, кунлик иш таклиф этган фуқароларга кафолатли ишловчини етказиб бериш, улар билан электрон усулда богланиб, иш ташкил этиш механизмини яратиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:36:38
Мардикор бозорлари фаолиятини тартибга солиш, бир кунлик ишга чиқувчи фуқароларни давлат томонидан ижтимоий ва мехнат мухофазасига олиш юзасидан давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-23 11:33:42
Вилоят, туман марказларидан олисда хамда ахоли сони жихатдан зич ва майдони катта кишлокларда Қишлоқ врачлик пункитларини очиш керак.

Gulyamov Muso Iskandarovich
Taklif 2020-11-23 11:22:20
Har bir yangi tashkil etilgan tashkilotlarni oyoqga turishi uchun moliyaviy ko'mak zaruz. Shu asnoda bizning NNT bo'mish O'zbekiston pensinerlar uyushmasining ustavida ham ko'rsatilgan bo'lib bazaviy hisoblash miqdorining 1 foizi miqdorida belgilangan. Shu mablag'ni Konstitutsiyaning 54 moddasiga asosan moliya vazirligi huzuridagi BTPJ si pensionerning o'z roziligi va arizasiga asosan joylarda tashkil etilgan pensionerlar uyushmasining hisob raqamiga o'tkazilishida amaliy yordam berilishini so'raymiz.