Аллабоев Жасур Назарович
Taklif 2020-11-25 16:45:08
Бандлик ва мехнат муносабатларини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан иш эараёнида турли хил тазихларга учраётган ходимлар ва иш жараёнида қийинчиликларга учраган ходимлар учун махсус қабул вақти белгиланиб махаллий ва худудий бошқармалар томонидан етук мутахасислар жалб қилинган холда ахолига енгиллик яратиш.

Аллабоев Жасур Назарович
Taklif 2020-11-25 16:44:31
Хорижда турли сохаларда рахбарлик иш фаолияти олиб борган етук мутахасистларни давлатимизда фаолият олиб бораётган сохаларда тажрибасидан фойдаланиш мақсадида маоши тенглаштирилган холда давлатимизга олиб келиш

Аллабоев Жасур Назарович
Taklif 2020-11-25 16:44:17
Хорижда ишлаб қайтган фуқароларнинг малум муддат малакали иш тажрибасидан унумли фойдаланиш ва уларнинг бўш вақтларида молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида бандлик бошқармасида ташкил этилган махсус курсларга қатнашишини йўлга қўйиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:34:25
Ўзбекистонга экспортбоб махсулотлар ишлаб чиқариш учун импорт орқали четдан олиб киритилаётган ишлаб чиқариш техникаларига божхона имтиёзларини бериш ва бунда экспорт қилинадиган махсулот суммаси ва миқдори мезон сифатида кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:33:09
Республикамизда масъул идоралар ходимлари тмонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида оммавий ахборот воситаларида доимий равишда мақолаларни ёритиб бориш, фуқаролар билан бир ойда бир марта учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:32:29
Республикамизда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан аниқланган қонунчиликдаги бўшлиқлар, қонунчиликдаги оқ доғларни бартараф этиш юзасидан жойларда Адлия органлари томонидан бир ойда 3 кун фуқароларга бепул хуқуқий маслаҳатларни амлга ошириш тизимини жорий этиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:31:56
Мамлакатимизда ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:31:23
Республикамизда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида ва самарали ижро этишини баҳолаш мезонларини асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:30:50
Давлат хизматчилари тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлаш. Бунда, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб қўйиш керак.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-25 15:21:02
Икки ёшга тўлмаган болалар учун тўланадиган бола пулини барча аёлларга бирдек тўлаб бериш.

Жамшид Шеров
Taklif 2020-11-25 15:08:45
Жамоатчилик назорати фаолиятини телеканаллар орқали ёритиб бориш жамоатчилик назоратини янада кучайтиришга ёрдам берган бўлар эди.

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-25 15:08:18
Давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ОАВларида ёритишнинг очиқлик мезонини белгилаш лозим.

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-25 15:07:42
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун уларни ўз хизмат ваколатларидан ташқари вазифа ва ишларга жалб қилмаслик лозим.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-25 15:07:03
Фуқаролар томонидан ҳоким ва сенаторларни сайлаш институтини жорий қилиш ҳозирги кун ижтимоий ҳаёт талабларидан бири ва шартидир.

Баходир Гуломов
Taklif 2020-11-25 15:06:33
Қонунчилик ташаббуси субъектларининг улар томонидан киритилган ва қабул қилинган қонунлар самарадорлиги учун жавобгарлик масаласини ҳам тадбиқ этиш керак. Бунинг оқибатида қонунчилик ташаббуси субъектлари масъулияти ошарди.

Шахноза Хакимова
Taklif 2020-11-25 15:05:43
Сенатнинг давлат буюджетини шакллантириш ва ижро этиш жараёнлари устидан ҳудудлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда назорат олиб бориш фаолиятини кучайтиришда тузилма ва ташкилотларни тузиш функционал бир бирини такрорловчи тузилмалар шакллантиришимизга олиб келади, шунингдек, бу ортиқча ҳаражат дегани ҳамдир. Шуларни инобатга олган ҳолда бу масалада янги тузилма ва ташкилотларни тузиш мақсадга мувофиқ эмас.

Хаётбек Маткосимов
Taklif 2020-11-25 15:05:10
Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш табиий равишда ўз ўзидан амалга ошириладиган жараён ҳисобланади. Чунки Сенаторлар маълум бир ҳудуд маҳаллий депутатлар Кенгаши депутатлари орасидан сайланишини эътиборга олсак, шунингдек Сенат аъзоларининг қонуний ваколатларидан келиб чиқадиган бўлсак албатта бу табиий жараёндир. Шуларни инобатга олган ҳолда Сенаторларни маҳаллий Кенгашлар олдида масъулиятини ошириш учун Сенаторларни ўзларининг ҳудудларидаги маҳаллий Кенгашлар олдида ҳисобот бериб боришларини таъминлаш керак.

Хаётбек Маткосимов
Taklif 2020-11-25 15:03:21
Олий Мажлис Сенатининг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратидаги ролини ошириш масаласида қонунларни қабул қилиш жараёнида ҳавола нормалар ва нормалардаги лингвистик мураккабликларни бартараф этиш учун Сенатда алоҳида комиссия фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-25 14:10:29
Туман ва шаҳарларга ҳоким лавозимига янги ишга келаётган ҳар бир мансабдор шу туман, шаҳар ривожланиши учун маҳаллий бюджетга асосланган маълум дастур ва тамойиллар концепциясини шу туман, шаҳар халқига ошкор қилиши ва бу дастур асосида ўз фаолиятини йўлга қўйиб, йилига камида 2 марта бу тўғрисида туман, шаҳар халқига ҳисобот бериб бориши керак. (Тошкент вил)

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-11-25 12:20:03
Тадбиркорлик субъектларига экологик тоза маҳсулотлар учун солиқ ва комунал имтиёзлари бериш керак. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида экологияга таъсир даражаси мезон сифатида кўрсатилиши мумкин