Хаётбек Маткосимов
Taklif 2020-11-26 13:47:39
Олий Мажлис палаталари фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш учун, Оммавий ахборот воситалари, хусусан телевидение орқали маълумот бериб турилиши, Ўзбекистон 24 каналида “Парламент соати” номли кўрсатув ташкил қилиниб, бу кўрсатувда бугунги кунда Парламентни қуйи ва юқори палаталарида қайси масала муҳокама қилинаётгани, қандай қонун қабул ишлаб чиқилаётгани ва қабул қилиниш жароёнлари, депутатлар ёки сенаторлар, қабул қилинаётган қонун юзасидан билдираётган фикр ва таклифларини, ушбу кўрсатув орқали намойиш қилиниши ва ушбу мавзу юзасидан мухбирлар қисқа ва аниқ маълумотлар бериб туриши самара беради.

Хаётбек Маткосимов
Taklif 2020-11-26 13:47:13
Шаҳар, вилоят ва туман депутатларининг депутатлик сўровларига мутасадди ташкилотлар томонидан жавоб бермаслик ёки расмиятчилик учун натижасиз жавоб берилиши холларида бу масала махаллий Кенгашларда, уларга бириктирилган сенаторлар билан иргаликда кўриб чиқилиши ва заруриятига қараб ушбу масала юзасидан, махаллий депутат сўровига маъсулиятсизлик билдирган мутасаддини Махаллий кенгаш сессиясида эшитувини ташкил қилиниши, шу билан бирга шу ташкилотга сенаторлик сўрови юбориш. Бу таклифни амалага оширилишидан, ташкилотлар томонидан махаллий депутатлар сўровларига бепарволикни камайтириб, маъсулиятни оширади. Шунингдек юзага келган муаммони хал бўлишига ва натижа бўлишига олиб келади.

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-26 13:37:58
Олий Мажлис ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларидан ташқари ҳар қандай мажлисни, айниқса туманлар миқёсидаги ҳоким мажлисларини онлайн ташкил қилиш ортиқча вақт ва маблағ сарфланишининг олдини олган бўлар эди.(Тошкент вил)

Бехзод Тагиев
Taklif 2020-11-26 12:24:08
2021 йилда экотуризм йўналишида Сирдарё дарёси бўйида ҳамда “Бархан”, “Чинор”, “Калгансир” дам олиш масканларида қўшимча коттежлар, биотуалетлар ҳамда болалар учун кўнгилочар ва ўйин майдончаларини ташкил этиш ва отларда сайр қилишни ташкил этиш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-26 12:22:47
Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро буюроси фаолиятини тугатиб, бу функцияни бажаришни Ички ишлар вазирлиги зиммасига ўтказиш керак. Чунки ўз номи билан Мажбурий ижро буюроси ўз номи билан ижро этувчи ҳокимиятнинг таркибий қисми бўлиши керак.(Тошкент вил)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-26 12:21:56
Ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, экологик аудит ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиб, хусусий аудиторлик фаолиятини жонлантириш соҳасига кўпроқ шу соҳада фаолият олиб бораётган нодавлат ва нотижорат ташкилотларни жалб қилиш ва уларнинг фаолияти учун ҳуқуқий асослар яратиб бериш.

Дилшунос Абдуллаева
Taklif 2020-11-26 12:21:05
Диний экстремизм, одам савдоси оммавий маданият ва бошқа таҳдидларга қарши самарали фикр шаклланишига кўмаклашишда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда блогер ва бошқа мутахассислар билан интервью, кўрсатувлар ташкил этиш ҳамда нотўғри берилаётган информацияларга муносабатлар берилиб борилишини кучайтириш

Gulyamov Muso Iskandarovich
Taklif 2020-11-26 12:19:36
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 4- майдаги фуқаролик жамияти институтларини ролини тубдан ошириш чора - тадбирлари тўғрисидаги фармонига асосан ННТларнинг эҳтиёжлари , давлат томонидан қўллаб - қувватлаш ва рағбатлантириш лозим даражада амалга оширилмаётганлиги айтиб ўтилган. Шундан келиб чиққан ҳолда жамоа ташкилоти бўлмиш Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси ривожланишига эътибор берилмай келинмоқда. Бу ташкилотни қўллаб - қувватлаш, ривож топиши учун 2021 йил Давлат дастурига киритилишини Самарқанд вилоят пенсионерлари номидан сўраймиз.

Тагаев Бехзод
Taklif 2020-11-26 12:19:10
Оилавий меҳмон уйлари ва меҳмонхоналар сонини ошириш натижасида хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш.

Тагаев Бехзод
Taklif 2020-11-26 12:18:26
Сирдарё вилояти М-34, М-39 автомагистраль йўл бўйларида юк автомобиллари хайдовчилари, чет эл фуқаролари учун кичик капсулали меҳмонхоналар, мини бассейн, парланиш хонаси (сауна), биотуалет, махсус автотураргоҳ ташкил этиш.

Тагаев Бехзод
Taklif 2020-11-26 12:17:57
Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтувчи М-34, М-39 автомагистраль йўл бўйларида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун замонавий кўринишга эга бўлган умумий овқатланиш шохобчалари, уларда миллий таом, сомса, лағмон чўзиш, тандирда нон ёпиш жараёнларининг таббий ҳолатини акс эттирган ҳолда лойиҳа таклифлари ишлаб чиқиш

Юсупов Абдулла Хусанович
Taklif 2020-11-26 12:14:57
Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг ички иш дастурларини тўлиқ қайта ишлаш керак. Фуқароларнинг уйда, ёки дам олиш кунларида хордиқ чиқариш учун телевидениянинг ўрни катта. Аммо Ўзбекистон телерадиокмпанияси томонидан сифатсиз кўрсатувларни кўплиги телевидиняга бўлган муносабатни туширади. Голлевуд фильмларини инкорсиз хар бир киши яхши кўриб томоша қилади. Лекин фильмни яхши чиқишида дубляжни роли катта, аммо битта фильмда бир айёл ва бир эркакни бутун фильмни дубляжида иштирок этиши фильмни асл мохиятини тушириб юборади. Шу каби мисоллар кўплиги учун Ўзтелерадиокомпанияси тегишли чора тадбир ишлаб чиқиши керак.

Кушиев Хабибжон Хожибобоевич
Taklif 2020-11-26 12:13:49
Ҳар бир ўқитувчининг натижасига қараб ҳақ тўлашни жорий қилиш мақсадга мувофиқ. Аввал ўқитувчи (тарбиячи)га қўйиладиган критерия (ўқитувчи қандай бўлиши керак ва қандай натижаларга эришиши керак). Натижаси юқори бўлган зқитувчига жуда юқори ҳақ тўлашни белгилаш мақсадга мувофиқ. Чунки у тарбиялаган бола келгусида ўқитувчи олган ойлик маошни қпнчалик даражада оқлашига эътиборни қаратиш керак.

Кушиев Хабибжон Хожибобоевич
Taklif 2020-11-26 12:13:03
Олий таълимда юқори илмий базага эга бўлган лаборатория ёки ОТМ қошида илмий тадқиқот институтлари бўлиши шарт. Шунингдек, ОТМ ўз фаолиятини ишлаб чиқариш билан қатъий боғлаши ва ўз навбатида ишлаб чиқариш ОТМ билан алоқада бўлиши шарт. Шундагина ўсиш, ривожлагиш бўлди. ОТМнинги нуфузи юқори бўлиши шарт

Кушиев Хабибжон Хожибобоевич
Taklif 2020-11-26 12:12:24
Агар мактабгача таълим, ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитувчи ва ўқувчи учун ҳамма тегишли имкониятларга эга бўлган шароит яратилса, ҳамда ёшларга иш ўринлари (етарли ойлик маоўи билан) яратилса, ОТМга киришда ўзи қизиққан соаҳни танлашга ҳаракат қилади. Ўзини келажагини билган ҳолда ОТМни танлайди ёки ишлашга ҳаракат қилади. ОТМ муассасасида ўқиш шунчаки номига бўлмаслиги керак. Агар талаба ўзини қобилиятини билса ОТМга киради, қобилиятга эга эмаслигини юилса, иш (ишлашга қолиятини намаён қилади) жойни танлайди. Бунда ОТМга кириш ва ўқишда жуда катта сиёсатга айланмайди ва корруция ўз-ўзидан йўқолади.

Мухторов Азизбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-11-26 10:39:11
Иш билан таъминланмаган, қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш юзасидан давлат хусусий шерикчилиги асосидаги ижтимоий корхоналар фаолиятини жорий этиш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-26 10:38:39
Мамлакатимизда бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан рўйхатга олинган оғир ижтимоий шароитда яшаётган ишсиз бўлган хотин-қизларни тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига жалб этиш

Боймирзаев Нодирбек Илхомжон ўғли
Taklif 2020-11-26 10:38:07
Республикамизда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган хотин-қизларга кредитлар ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-26 10:37:28
Республикамизда ахоли турмуш фаровонлигини ошириш, маънавий саводхонлигини ошириш юзасидан чет элга чиқиб кетган оилалар қатламини ўрганиш керак.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-26 10:35:29
Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлашда барча шахар ва туманларда лидер (раҳбар) аёлларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш, фаол хотин-қизларни шаҳар, туман даражасидаги турли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш керак.