Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:01:05
Давлат раҳбарининг расмий ташриф билан чет элга боришидан олдин ўша давлат билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли таклифларини эшитиш тизимини яратиш керак

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-12-02 16:51:16
Халқнинг сиесий онгини ўстириш, сиесий китобхонликни ошириш, сиёсат бўйича хорижий адабиетларни таржимаси хамда чоп этилишини кўпайтириш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 16:20:29
Чўл зонасидан ўтувчи республика тасарруфидаги сув ўтказувчи иншоотларнинг атрофида ерларни деҳқон хўжалиги вакилларига ўзлаштиришлари учун рухсат бериш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 15:44:02
Бир йилда битта инсон учун мажбурий ўзлаштирилиши керак бўлган восита ва хизматлар турлари, уларнинг муддатлари базасини яратиш керак. Фойдаланилганлик ҳолати бўйича таҳлилий мониторинг юритилиши шарт.

Ш.Ҳалилов (Cамарқанд)
Taklif 2020-12-02 10:49:48
Олий мажлис палатаси қошида ташкил этилган Ёшлар парламенти фаолиятини ҳуқуқий бурч ва мажбуриятларини кенгайтириш (Ёшлар агентлиги Пахтачи тумани бўлими)

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 21:08:04
корхона-ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари ойлик маоши ўртасидаги тафовутни қайта ҳисобдан ўтказиш ва ижро юкини ҳисобга олган ҳолда тарифлаш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:57:48
Республика бўйича ҳар қандай ҳар ой раҳбардан тортиб, оддий қуйи поғона ходимигача иштироки мажбур бўлган оммавий пиёда, велосипедда ҳаракатланиш кунларини жорий этиш ва амалга ошириш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:55:18
Хизмат фаолияти меъёрий ҳужжатларда мавжуд бўлган ва амалда кўзга ташланмай келаётган ҳар қандай юридик шахслар рўйхатини тузиш, уларнинг ривожланиш истиқболли стратегиясини яратиш ва ҳаракатга келтирувчи механизмларини ишлаб чиқиш. Самарадорлиги паст бўлгани фаолиятини тугатиш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:49:39
Ҳудудлардаги йўлларни марказий ва иккинчи даражали йўллар тоифасига ажратишдаги аниқ критеряларини белгилаш ва уларнинг 5 йиллик таъмирлаш режали дастурини ишлаб чиқиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-01 20:09:49
Хусусий тадбиркорлик фирмалари ва давлат корхоналарининг ойлик иш ҳаққилари юзасидан тижорат банклари томонидан эътирозлар билдирилади. Ушбу масалани атрофлича ўрганиб, ҳуқуқий даражасини тенглаштириш чораларини кўриш керак.

Nozimov Oyatullo oybek ogli, Андижон вилояти
Taklif 2020-12-01 18:54:21
Мамлакатда ишсизлик муаммосини ҳал этиш, иқтисодиётда банд бўлганларни муносиб иш ҳақи билан таъминлаш бевосита иқтисодий ўсиш суръатларига боғлиқ. Шу сабабли давлат арбоблари, масъулиятли лавозимлардаги амалдор шахслар, партия раҳномалари, професор-ўқитувчилар ва олимларнинг маошларини мамлакатда иқтисодий ўсиш суръатлари билан уйғунликда ошириб бориш тартибини жорий этиш. Сабаби, мамлакатнинг иқтисодий юксалиши, миллий иқтисоднинг ўсиш суръатлари, қолаверса, тирикчилик ўтказиш, оилани тебратиш илинжида ўзини ўз Ватанида оила ва ота-онаси бағрида яшаб, ишлаб юриш бахтидан маҳрум қилган, бегона юртларда не-не машаққатлар билан ҳалол меҳнат қилиб, барча камситиш ва кези келганда ҳақоратларга матонат билан бардош бериб, даромад топаётган меҳнат мигрантларига эмас, айнан номлари юқорида зикр этилган тоифадаги мутасадди шахсларнинг ҳатти-ҳаракати ва масъулиятига боғлиқ.

Соатов Ойбек
Taklif 2020-12-01 16:33:51
Тиббиёт туризмини ривожлантириш жараёнида тоғли ҳудудларда табобат туризмига ҳам эътибор қаратиш.

Усмонов Умид
Taklif 2020-12-01 16:32:08
Ўзбекистонда телетиббиётни ривожлантириш.

Амирқулова Дилдора
Taklif 2020-12-01 16:29:34
ННТларни маҳаллий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларда иштирокини кенгайтириш.

Egamberdiyev Otabek Shavkat oʻgʻli
Taklif 2020-12-01 15:27:06
Bugungi kunda mamlakatimizda aholini, xususiy sektorni energiya bilan taʼminlashda qiyinchiliklar boʻlmoqda. Shu sababdan tabiiy manbalar asosida iqtisodiy arzon energiya ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyishni davlat dasturi doirasida amalga oshirish.

Қўчқоров Азам
Taklif 2020-12-01 14:56:49
Йул харакати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималарни хар бир шахснинг ойлик даромадларига нисбатан қўллаш.

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-12-01 14:56:02
Хар бир туманда қишлоқ хўжалик махсулотларини фитосанитар тозалигини аниқлаш мақсадида зараркунанда ва касалликлар аниқлаш лабораториялари ташкил этиш

Шохрух Боймирзаев
Taklif 2020-12-01 14:55:25
Вилоятда маркетинг марказлари ташкил этиш

Хотам Тўхтасинов
Taklif 2020-12-01 14:53:36
Махалларда кам таъминланган оила фарзандларига бериладиган нафақа мезонларини қайта кўриб чиқиш

Насимбек Нарзуллаев
Taklif 2020-12-01 14:52:36
Илмий нашрларни халқаро журналларда чоп этиш учун маблағ ажратилиш масалаларини кўриб чиқиш .