Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-12-03 09:37:21
Президент Халқ қабулхоналари фаолиятини реорганизация қилиш. Улар охирги пайтда статистика қўмитаси, фуқаролар билан Халқ ўртасида мурожаат юбориш воситасига айланиб қолди. Халқ қабулхоналари реал муаммоларга ечим топиб бераоладиган ташкилот бўлиши керак, уларни ваколатларини кенгайтириш керак.

Зикрлаева Нигора Турсунпулатовна
Taklif 2020-12-02 19:18:47
2021 йил Давлат дастури учун Тошкент, Зангиота туманида жиноятчиликка чора кориш ва жиноятчиликни камайтириш масаласини Давлат дастурига киритишингизни сорайман Хар бир худутда, туман, вилоят, шахарда конунчиликни бирдай болишини таминлашингизни ва кенг жамоатчилик назоратида болишини таминлашингизни сорайман.

Эсонов Бахриддин
Taklif 2020-12-02 17:54:54
Йўл бўйи туризмни ривожлантириш мақсадида алоҳида дастур асосида маҳаллий аҳолига кредитлар ажратиш.

Ачилов Давлат
Taklif 2020-12-02 17:51:21
Банклар ҳузуридаги валюта айирбошлаш шаҳобчаларида навбатда туриш фуқароларни кўп вақтини олаётганлиги сабабли банкоматлар орқали валюта айирбошлашни йўлга қўйиш.

Жовлиев Аброр
Taklif 2020-12-02 17:50:01
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги орқали давлат органлари раҳбар кадрларини чет элда малака ошириш ишларини жадаллаштириш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-02 17:45:30
Ичимлик суви иншоотларини ифлослантириб бораётган тадбиркорларни маъмурий жавобгарликка тортиш, хаттоки тадбиркорлик лицензаяларини бекор килишни қўллаш.

Фазлиддин.Юнусов
Taklif 2020-12-02 17:45:02
Чиқиндиларни ноконуний жойларга ташлайдиган шахсларга чора кўришни қатъийлаштириш, яъни жарима микдорларини бир неча баробар кўпайтириш.

Дилором.Абдурахимова
Taklif 2020-12-02 17:41:22
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қўшимча касбга ўқитиш учун ўқув марказларига тўловларда имтиёзларни кўриб чиқиш

Фазлиддин.Юнусов
Taklif 2020-12-02 17:40:34
Шахар ва туман худудларида тадбиркорлар томонидан ташкил этилаётган хайрия дорихоналари очилишида амалий кўмак бериш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-02 17:39:17
Шахар ва туман худудларида тадбиркорлар томонидан ташкил этилаётган хайрия дорихоналари очилишида амалий кўмак бериш

Нажмиддинова Зулфия Икромхоновна
Taklif 2020-12-02 17:38:51
Мавжуд хусусий мактабларга ўқувчиларни билимини янада ошириш мақсадида чет элдан малакали мутахассислар жалб этиш

Фазлиддин.Юнусов
Taklif 2020-12-02 17:37:18
Экологик тарбияни шакллантиришга хизмат қилувчи қисқа, оммабоп, илмий асосланган маълумотларни ўзида жам этган медиамаҳсулотлар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва оммалаштириш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-02 17:35:42
“Бола ҳуқуқлари кафолатлари” тўғрисидаги Қонунни бола ҳуқуқ эркинликлари бўйича бандларини такомиллаштириш

Азамжон Қўчқоров
Taklif 2020-12-02 17:27:55
Хар бир туманда кишлоқ хўжалик махсулотларини турлари буйича юридик, жисмоний шахсларни қамраб олувчи маълумотларни базасини яратувчи тизим ташкил этиш

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-12-02 17:25:36
Хар бир туманда кишлоқ хужалик махсулотларини сифатли, химиясиз етиштириш учун фойдали хашаротлар тайёрловчи биофабрикалар ташкил этиш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:18:37
Ички ишлар ва уларнинг тузилмасига таъаллуқли бўлган ҳар бир органларини қайтадан ислоҳ этиш ва уларни фаолиятини профессионал тузилмага айлантириш керак.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 17:01:05
Давлат раҳбарининг расмий ташриф билан чет элга боришидан олдин ўша давлат билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли таклифларини эшитиш тизимини яратиш керак

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-12-02 16:51:16
Халқнинг сиесий онгини ўстириш, сиесий китобхонликни ошириш, сиёсат бўйича хорижий адабиетларни таржимаси хамда чоп этилишини кўпайтириш

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 16:20:29
Чўл зонасидан ўтувчи республика тасарруфидаги сув ўтказувчи иншоотларнинг атрофида ерларни деҳқон хўжалиги вакилларига ўзлаштиришлари учун рухсат бериш.

Бухоро вилояти
Taklif 2020-12-02 15:44:02
Бир йилда битта инсон учун мажбурий ўзлаштирилиши керак бўлган восита ва хизматлар турлари, уларнинг муддатлари базасини яратиш керак. Фойдаланилганлик ҳолати бўйича таҳлилий мониторинг юритилиши шарт.