A'zamov Dilnur O`lmas o`g`li
Taklif
2020-11-13 11:21:29
Республиканинг ҳар бир ҳудудида маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган “Форсайт марказ”лар фаолиятини йўлга қўйиш
Изоҳ: Foresight да илмий ёндашувлар асосида тармоқ ва ҳудудни яқин ва ўрта истиқболда ривожлантириш йўналишларини аниқлаш, асосланган далиллар асосида дастурлар ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Айтайлик, Самарқанд вилоятининг транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасида 2030 йилга бориб қандай ўзгаришлар кутилаяпти, соҳа қай даражада ривожланади, аҳоли сонининг ошиши, йўл инфратузилмасининг жорий ҳолати қандай таъсир кўрсатади каби бир неча ўнлаб омиллар соҳа экспертлари, олимлар, илмий-тадқиқот марказлари томонидан ўрганилади ҳамда конкрет муаммолар бўйича ечимлар таклиф этилади.
Izohlar