Мардонов Бахтиёр
Taklif 2020-11-16 12:10:27
Ёшлар Миллий Жамоасини шакллантириш ва уни ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш (Навоий)

Jo'rayeva Laziza Isroil qizi
Taklif 2020-11-16 11:59:47
Taklifim shundan iboratki o'qituvchilar uchun foizi kam bo'lgan kriditlar,avto kreditlar joriy qilinishni taklif qilmoqchiman.Agar fikrim o'qib inobatga olinsa

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-16 11:51:32
Ҳудуд газ таъминот корхоналари фаолиятини ислоҳ қилиш, яъни ошкоралик асосида онлайн платформа тарзида қайта шакллантириш. (Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 11:50:56
Ҳудудларда қурилаётган янги кўп қаватли уй-жойлар бугунги кунда аҳоли учун жуда қўл келмоқда. Янгидан барпо этилаётган турар жойлар алоҳида бир шаҳарчага ҳам айланиб улгурди, хусусан Самарқанд шаҳрида. Қорасув масканида ҳозирга келиб 100 дан ортиқ 5, 7, 12 ва 16 қаватли уйлар қад ростлади. Мана шундай аҳоли гавжум бўладиган жойларда автомашиналар учун ер ости тураргоҳлари ёки ер устида кўп қаватли тураргоҳларни қуриш масаласини ҳам кўриб чиқиш керак. – Д.Аъзамов (Самарқанд шаҳри)

Тургунов Диёр Абдухалилович, Андижон вил
Taklif 2020-11-16 11:50:02
Внедрение системы регистрации уголовных правонарушений на базе Единых Реестров помогает гарантировать права потерпевших на расследование совершенных против них преступлений и минимизируют случаи необоснованного отказа в начале уголовного расследования. Одновременно такие системы автоматизации упрощают и заметно ускоряют работу органов досудебного расследования. В тоже время, Реестры позволяют также лучше гарантировать права подозреваемых лиц.

Kuvatova Gulbonu Murodullaevna
Taklif 2020-11-16 11:41:44
Taklifim: yoshlar uchun ko'proq imtiyoz va imkoniyatlar yaratish lozim. Hozirgi yaratilayotgan imtiyozlar faqatgina markazlashgan shaxarlarda qolib ketayapti. Olis ovullar, qishloqlar, tuman yoshlari uchun IT markazlari va zamonaviy sport inshootlari qurish zarur, bu zamon talabi hisoblanadi. Shu bilan birga yoshlarga grantlar ajratish tizimini o‘ylab ko‘rish kerak. To'g'ri bu hozirgi kunda mavjud lekin juda kamchilik yoshlarni qamrab oladi. Yuqorida aytganimdek grantlarni markazdagi yoshlar yutib olayapti. 3 taklifim maktablarning barchasida oshxonalar va toza ichimlik suvi bo‘lishi shart deb bilaman. Sababi qorni och bola darslarni o‘zlashtirishi qiyin va fikrini bir joyga jamlashda muammo bo'ladi

Бобоқулова Ибодат Тоғаевна
Taklif 2020-11-16 11:40:19
Жамиятда ишлаб, оилада ёлғиз фарзандларини тарбиялаётган хотин қизларнининг аксарияти уй жойга мухтож. Ёки давлат ётоқхоналарида яшашади.Ана шундай қатламларни аниқлаб, уларнинг жамиятдаги ўрни ва давлатимизга келтираётган фойдасини, ишига садоқат билан ишлаётганини инобатга олиб давлатимиз томонидан бир хона бўлса ҳам уй жой билан таъминлаш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-16 11:37:22
Қурилиш соҳасида мажбурий суғурта тизимини йўлга қўйиш. Бунда янги қурилаётган, қайта таъмирланаётган бино, иншоот ва йўллар учун қилинадиган хизматлар суғурталаниб, мабодо кўрсатилган хизмат сифатсиз бўлса, шу хизмат кафолат муддати доирасида етказилган зарар суғурта фирмаси ҳисобидан қопланиб, давлатимиз иқтисодиётига зарарли таъсири камаярди.(Тошкент вил)

Абдукаримова Дилдора Абдулхамидовна
Taklif 2020-11-16 10:57:30
Туман(шахар) туғруқхона бирлашмаларида ҳомиладор аёлларни даволашда Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситалари фақатгина беморни аниқланган кассалиги бўйича даволаш дафтарчасига ёзилмоқда. Амалда эса беморга фармацевтика фирмалари томонидан тавсия этилган дори воситалари қўлланилмоқда. Таклифим шуки Соғлиқни сақлаш тизимида хар бир беморга фақатгина соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатьий белгиланган регламент ва тавсия этиладиган дори воситаларини қўллашда врачлар устидан назоратни кучайтириш бўйича 2021 йилги давлат дастурига қўшимча банд киритиш лозим. Таклиф "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти бўлинмаси орқали тақдим этилади.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-16 10:42:14
Ўрта Осиё давлатлари учун визасиз макон концепциясини жорий қилиш юзасидан қўшни давлатлар билан узвий мулоқотларни йўлга қўйиш ва амалий чоралар кўриш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 10:27:51
Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида “2”, “3”, “4” ва “5” лик баҳолаш тизимидан воз кечиш керак. Бу баҳолаш тартиби ўқувчилар ўртасида кичкиналигиданоқ табақаланишга сабаб бўлади. Бир-бирига нисбатан “иккичи”, “яхши ўқимайдиган” каби мурожаатлар пайдо бўлади. Ҳар бир боланинг яширин имкониятлари, қирралари очилишига имконият бериш лозим. – Д.Аъзамов (Самарқанд шаҳри)

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-16 10:18:30
Ўзбекистон Республикасида Ислом тараққиёт банки тамойилларини босқичма-босқич жорий қилиб бориш юзасидан амалий чоралар кўриш.

A'zamov Dilnur O`lmas o`g`li
Taklif 2020-11-16 10:11:00
Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи, уларнинг фаолият йўналишларини акс эттирувчи корпоратив кодексни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон хусусий бандлик агентликлари ассоциациясини ташкил қилиш – Д.Аъзамов (Самарқанд шаҳри)

A'zamov Dilnur O`lmas o`g`li
Taklif 2020-11-16 10:10:21
Олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўз йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича ишга жойлашишларини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларининг “Карьера марказлари” фаолиятини кенг йўлга қўйиш ҳамда уларнинг “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари” ва хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлигини кучайтириш – Д.Аъзамов (Самарқанд шаҳри)

A'zamov Dilnur O`lmas o`g`li
Taklif 2020-11-16 10:09:28
Республиканинг ҳар бир ҳудудида маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган “Форсайт марказ”лар фаолиятини йўлга қўйиш Изоҳ: Foresight да илмий ёндашувлар асосида тармоқ ва ҳудудни яқин ва ўрта истиқболда ривожлантириш йўналишларини аниқлаш, асосланган далиллар асосида дастурлар ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Айтайлик, Самарқанд вилоятининг транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасида 2030 йилга бориб қандай ўзгаришлар кутилаяпти, соҳа қай даражада ривожланади, аҳоли сонининг ошиши, йўл инфратузилмасининг жорий ҳолати қандай таъсир кўрсатади каби бир неча ўнлаб омиллар соҳа экспертлари, олимлар, илмий-тадқиқот марказлари томонидан ўрганилади ҳамда конкрет муаммолар бўйича ечимлар таклиф этилади. – Д.Аъзамов (Самарқанд шаҳри)

Алина Хакимова
Taklif 2020-11-16 10:00:39
Создание в каждом районе (городе) сети спортивных площадок и инфраструктуры (ворк-ауты, уличные тренажеры, беговые и велосипедные дорожки, бассейны), где любой желающий бесплатно (либо за минимальную плату) сможет заниматься спортом, приобщаться к здоровому образу жизни. Кроме того, необходимо увеличение количества коворкинг-центров и других подобных площадок, где может встречаться молодежь, раскрывать свой потенциал, учиться новому.

Зарина Хусанова
Taklif 2020-11-16 09:56:47
Расширение сети клубов и кружков по обучению жизненно важным навыкам детей и молодежи с инвалидностью, чтобы они на равных могли развиваться со своими сверстниками. Увеличение количества центров социальной реабилитации детей с ограниченными физическими возможностями, осуществление системной работы по реинтеграции детей и молодежи с инвалидностью в социум, в том числе с подключением психологов, тренеров.

Эльвина Мустафина
Taklif 2020-11-16 09:53:39
Дальнейшее упрощение системы нострификации дипломов о высшем образовании, полученном в зарубежных вузах. Необходимо объявить разовую общегосударственную акцию, когда в течение года выпускники зарубежных вузов (окончивших зарубежные вузы в период с 2010 по 2020 годы) смогут в упрощенном порядке получить документ о признании документа о высшем образовании. То есть сдать необходимые документы через центр госуслуг. Если соотношение предметов в иностранном вузе на 56 процентов и более совпадает с дисциплинами, по аналогичной специальности в вузах Узбекистана, то выдавать документ о нострификации.

A'zamov Dilnur O`lmas o`g`li
Taklif 2020-11-16 09:45:41
Олий таълим муассасаларида ҳар бир талабанинг шахсий портфолиосини ташкил қилиш керак. Жорий йилдаги ўқишга қабул қилишнинг онлайн тарзида ўтказилганлиги катта тажриба бўлди. Ҳар бир талабанинг шахсий портфолиосини ташкил этиб, ўқиш давомида эришган натижалари, баҳолари, қўшимча кўрсаткичлари жойлаб борилиши керак. Бу ўз навбатида иш берувчи ташкилотлар учун жуда муҳим маълумотлар базасига айланади. Ўқишни битираётган талаба тўғрисидаги барча маълумотлар яхлит база сифатида жамланади. – Д.Аъзамов (Самарқанд шаҳри)

Хайдаров Саидасрор Абдуллаевич
Taklif 2020-11-16 09:44:36
Бозорларда гушт нархи кутарилиб кетди деб нархни тушириш учун тадбиркорнинг ишига мажбуран аралашамиз ва гуштнинг нархини сунъий туширамиз, лекин бозорларда гушт махсулотини купайтириш имконияти мавжуд булса хам. Агарда жисмоний шахсларнинг бозорларга гушт етказиб бериш имкониятини хисобга олиб, уларга банклар томонидан етарли микдорда паст фоизлар(7% дан ошмаган холда)да кредитлар ажратилса бозорлардаги гуштнинг нархи сунъий эмас табий холда пасайишига ва ахолининг гушт махсулотларига булган эхтиёжини кондириш имконияти юзага келади. Шунингдек умумий овкатланиш корхоналарида, шу жумладан давлат корхоналаридаги овкатланиш шахобчаларининг тулик ишлаши, ишчи урнининг яратилиши, накд пул тушимининг таъминланиши имконияти яратилади.