Қодиров Асрор Баходир ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-16 13:40:08
Менинг таклифим давлат хизматчиларининг асосан махаллий хокимлик вакилларининг фаолиятини асосий кўрсаткичларидан фойдаланилган ҳолда ҳар томонлама баҳолаш тизимини йўлга қўйиш ва уларнинг фаолиятини жамоатчилик, яъни фуқаролар томонидан баҳолаш, шу жумладан ижтимоий тармоқлар асосида ва тармоқ фойдаланувчиларининг фикри ҳисобга олинган ҳолда қўллаш механизмларини йўлга қўйиш керак.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-16 13:29:00
Тўй ва маросимларни аниқ бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш орқали тўлиқ тартибга солиш лозим.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-16 13:24:29
Ўзбекистон Республикаси учун аниқ муддатлар доирасида истеъмол саватчасини шакллантириш ва бу орқали ишчи ходимларга маош тайинлаш тизимини жорий қилиш лозим. (Тошкент вил)

Эшонкулов Ахтамжон Кулдошевич
Taklif 2020-11-16 13:18:04
Милтикчи махалласига КВП ва Ичимлик Суви, хамда аксарият кучалар таьмирталаб'

Кутько Михаил Александрович, Андижанская область
Taklif 2020-11-16 13:16:32
Требуется кардинальная реформа отправления правосудия в отношении несовершеннолетних. Так, Международный Комитет свое время настоятельно призвал Узбекистан привести свою систему ювенальной юстиции в полное соответствие с Конвенцией, и, в частности, “создать систему ювенальной юстиции, включая суды по делам несовершеннолетних, на основе всеобъемлющих правовых рамок системы ювенальной юстиции, а также принять меры для того, чтобы дети, находящиеся в конфликте с законом, не попадали в формальную систему правосудия, и разработать дополнительные альтернативы, такие, как общественные работы и посредничество между жертвой и правонарушителем, чтобы избежать стигматизации и обеспечить эффективную реабилитацию и социальную реинтеграцию.”

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-16 13:08:09
Ҳозирги пандемия шароитида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволидан, ҳамда ички ялпи махсулот миқдоридан келиб чиққан ҳолда жарималар масаласини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.(Тошкент вил)

Мамарасулов Адхам Адхамович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-16 13:00:13
Я считаю нужно особое внимание целесообразно обращать на порядок назначения участковых инспекторов органов внутренних дел и в целом следует повысить их статус и роль в профилактике противоправных деяний и обеспечении безопасности в местных сообществах. Нужен регулярный учет мнения населения при их назначении и постоянное обеспечение обратной связи с населением. Такие участковые должны только в исключительных случаях участвовать в негласных мероприятиях. Их главный ресурс должно быть поддержка и доверие населения.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-16 12:52:22
Йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари тизимида фандрайзинг тизимини амалга ошириш учун Фандрайзинг фондларини ташкил этиш. Сабаби бугунги кунда хомийлик маблағлари сўралиши, кўпчиликнинг шахсий манфаатидан келиб чиқиб амалга ошириш холати кўпроқ кузатилмоқда. Шунингдек, хомийлик тушунчасини тадбиркорлар томонидан салбий қабул қилинмоқда. Сабаби хомийликда тадбиркорлар манфаати хисобга олинмай келинмоқда. Шу сабабли Фандрайзинг фондларини очилиш тадбикорлар ўз фаолияти бўйича қайсидир жихатларини такомиллаштиради, реклама килиш учун танловлар эълон қиладилар. Танловда ғолиб бўлган ННТ ўз фаолияти учун ресурс ундириш билан бир қаторда тадбиркор учун хам фойда келтиради. Натижада ушбу лойиҳа икки томон учун хам манфаатли бўлиб, ижтимоий шериклик масалаларини кучайтиради

Тургунов Диёр Абдухалилович, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-16 12:49:55
Необходимо определить четкие критерии оценки деятельности правоохранительных органов и их сотрудников. Это должны быть не только и несколько количественные показатели раскрытых дел, предъявленных обвинений, а индикаторы, позволяющие дать качественные оценки. Главным показателем деятельности правоохранительных органов должен стать уровень соблюдения прав человека и доверия к ним граждан. Следует отказаться от погони за количественными показателями, особенно теми, которые стимулируют к применению незаконных методов ведения следствия и применению пыток.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-16 12:49:51
Ўзбекстон Республикаси Марказий банки ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар Республикамизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари томонидан имконияти чекланган фуқаролар учун ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш, ипотека ҳамда маиший техника сотиб олиш мақсадларига марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланган тартиблар асосида кредит маблағларини ажратиш

Kuvandikov Shuhrat Oblokulovich
Taklif 2020-11-16 12:49:00
тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган мақсадли дастурлар доирасидаги имтиёзли кредитлардан ташқари, оила мулкини кўпайтиришга қаратилган микрокредитларнинг фоиз ставкаси анча юқори (22-24%). Бу эса, оила активларидан тадбиркорликни бошлаш учун тўсқинлик қилаётган асосий сабаблардан бири бўлиб қолмоқда. Бу эса, аҳолининг қарз маблағларга бўлган эҳтиёжлари норасмий қоидалар ҳамда оилавий қадриятларга кўра фуқароларнинг бир-бирини ўзаро молиялаштириш тизими асосида қондирилишига йўл очиб беради. Албатта бундай ҳолатлар уларни қайтармаслик хавфи баландлиги туфайли ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланмайди. Бу эса, тадбиркорликни бошлаш учун дастлаб оила мулкини шакллантириш имконини берадиган мақбул кредит фоизларини жорий этишни зарурат этади.

Ортикова Нодира Исмаиловна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-16 12:39:35
Данное время вся адвокатура по-прежнему находиться под контролем со стороны Министерства Юстиции. Рекомендуется принять радикальные меры по обеспечению независимости адвокатуры, как важнейшей части судебной системы, особенно в уголовном правосудии. В частности, рекомендуется пересмотреть процедуру назначения/избрания руководства Палаты адвокатов Узбекистана с учетом принципов демократизма и обеспечения институциональной независимости органа адвокатского самоуправления.

Abdumutalibov Ruzimixammad Abdunabi ÓĞLI
Taklif 2020-11-16 12:38:34
Men taklifim ÓZBEKISTON BÓYLAB GAZ VA ELEKTIR ENERGIYASIDAN FOYDALANISH BÓYICHA HECH QANDAY CHEKLOVLARSIZ BÓLSA AHOLIGA ANCHAGINA YENGILLIK BÓLAR EDI

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-16 12:36:36
Ишлаш қобилиятига эга имконияти чекланган фуқароларни касаначилик асосида иш билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-16 12:35:31
Имконияти чекланган фуқароларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, туманлардаги уюшмалари маъмурий биноларини инвентаризация якунларига асосан 2021-2022 йиллар инвестиция дастурларига киритиш ҳисобига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш, жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-16 12:33:52
Имконияти чекланган фуқароларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, туманлардаги уюшмалари маъмурий биноларини инвентаризациядан ўтказиш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-16 12:33:36
Йўл белгиларини ўрнатиш тартиби тўғрисида алоҳида норматив - ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ва бу орқали йўл белгиларини ўрнатиш юзасидан вужудга келаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан амалий чоралар кўриш. (Тошкент вил)

Kuvandikov Shuhrat Oblokulovich
Taklif 2020-11-16 12:19:38
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга хизмат кўрсатиш соҳасидаги оилавий тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар ажратишни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш зарур. Чунки мазкур низомда оилавий тадбиркорликнинг “савдо-воситачиликни амалга ошириш” ва “умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш” мақсадларидаги фаолиятлари учун кредитлар ажратилмаслиги белгилаб қўйилган. Ушбу икки фаолият тури хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришда муҳим фаолият тури ҳисобланади. Шунга қарамасдан бундай фаолият турларининг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришидаги ролини чеклаш, кўзланган натижани таъминлаб бераолмайди.

Fayzullayeva Sitora Sirojiddinovna
Taklif 2020-11-16 12:13:47
Samarqand viloyati Paxtachi tumanida ichlab chiqarish sohalarini kengaytirish aholi bandligini ta'minlash

Fayzullayeva Sitora Sirojiddinovna
Taklif 2020-11-16 12:11:34
Oliy ta'lim muassasalarida amaliyot davrini chet el davlatlarida olib borishni yo'lga qo'yish Bank faoliyatda yosh tadbirkorlarga imtiyoz davrini kengaytirish