Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-16 15:30:26
Бугунги кундаги самрасиз сугурта тизимидан воз кечиб, Россия ва ривожланган давлатлар сугурта сохасини урганиб, айникса тиббий сугурта тизимини жорий этиб. 24-соатли режимда мижоз, сугурта компанияси ва тиббиёт муассасалари электрон хизмат курсатиш тизимини йулга куйиш керак

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:30:22
Хунармандчиликни ривожлантириш учун хозирда ажратилётган имтиёзли кредитларни муддатини узайтириш. (Сирдарё вилояти)

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-16 15:29:52
Ахолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Давлат дастури доирасида жисмоний шахсларга бериладиган имтиёзли кредит маблағларини мижозни ўзига нақд пул шаклида ёки пластик картасига тушириб бериш керак. Ўтган 2019 йилда юқоридаги давлат қувватлови асосида ахолига оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўйича берилган кредит маблағлари “Таъминотчи” машинликларни товар моддий бойликларни етказиб беришлари ахоли ва тижорат банклари зарарига амалга ошган

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:29:47
Тадбиркорлик субьектлари хусусан ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғуланадиган кичик бизнес вакилларига қулай шартларда инфратузилма обьектларига уланиш имкони яратиш. (Сирдарё вилояти)

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-16 15:29:10
Худудларда маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳамда ташкилот, муассаса ва жамоат ташкилотларида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашлари фаолиятига эътибор жуда хам паст. Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ривожлантиришда улар томонидан амалга оширилаётган ишларини республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:29:02
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ажратиш ваколатини инвестициянинг самарадорлигига қараб, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ваколатига бериш (Сирдарё вилояти)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:28:22
Чет эл инвесторлари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказишда афзалликлар бериш.(Сирдарё вилояти)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-16 15:27:36
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар таъсисчилари томонидан кооператив низолар юзасидан судларга даъво киритилганда давлат божи тўловидан озод қилинмаганлиги сабабли айрим тадбиркорлик субъектларида муаммолар юзага келмоқда.(Сирдарё вилояти)

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-16 15:27:36
Нодавлат нотижорат ташкилотларида ишловчи рахбар ва мутахассисларни билим малакасини ошириш бўйича халқаро грант ва молия ташкилотлари томонидан бепул ҳар ойда ўқув курсларини ва тренингларни ташкил этиш керак

Xamrayeva Mastura Ashurovna
Taklif 2020-11-16 15:25:12
Imkoniyati cheklangan xotin-qizlarni kasbga yo'naltirish maqsadida bandlikka ko'maklashish va mexnat munosabatlarini muvofiqlashtirish boshqarmasi qoshida qisqa muddatli kasbga yo'naltirish markazlari tashkil etish.

Анварбек Худаяров
Taklif 2020-11-16 15:13:12
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари тизимини янадан такомиллаштириш лозим. Ҳозирда Ўқув курслари фаолияти пандемия сабабли фаолияти тўхтаб турибди. ФЎЎБО ходимлари малакасини ошириш ўқув курси томонидан "Юксалиш" УМХ Хоразм вилояти бўлинмасига тақдим этилган.

Шухрат Абдукаримов
Taklif 2020-11-16 14:58:38
Тадбиркорлар томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаётган, иш ўринларини реал яратаётган, мунтазам равишда иш фаолияти юритиб келаётган тадбиркорларга солиқ таътиллари берилишини ташкил этиш лозим. Натижада рақобат кучаяди, махсулот иш ва хизматлар сифати ортади, қўшимча ишчи ўринлари яратилади, иқтисодиётни кучайишига сезиларли таъсир кўрсатади.

Жамшид Шеров
Taklif 2020-11-16 14:52:41
Ун ва ун маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотилишини қайта йўлга қўйиш. Шаффофлик таъминланади. Таниш-билишчилик ва коорупция олди олинади. Ишлаб чиқарувчига ойлик эхтиёжи учун етарли миқдорда маҳсулотни биржа савдолари орқали сотиб (ютиб) олиш имконияти яратилади.

Нишонов Самандар
Taklif 2020-11-16 14:50:18
Маданият бошқармаси тасарруфида Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методик марказини қайта ташкил этиш. ("Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси)

Қамбаров Юсуфбек Умриддинович info@yumh.uz
Taklif 2020-11-16 14:49:28
Меҳнат миграцияси масалаларини тартибга солиш бўйича халқаро меъёрий ҳужжатларни ратификация қилиш ва миллий қонунчиликка имплементация қилиш тизимини такомиллаштириi мақсадга мувофиқ.

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-16 14:49:26
Мактабгача таълим муассасаларига таъминотчи корхоналарни танлаб олишда ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи барча тадбиркорлик субъектларини иштирокини таъминлаш учун “Ягона электрон танлов тизимини” ташкил этиш. Бу эса, эркин рақобат мухитини шакллантиради ва бунинг натижасида махсулот сифати яхшиланишига, таннарх пасайишига омил бўлиб хизмат қилади.

Нишонов Самандар
Taklif 2020-11-16 14:49:01
Фарғона вилоятида хар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган Марғилон шаҳрида “Буюк ипак йўли” Ҳалқаро фольклор мусиқа фестивали, Халқаро “Атлас байрами фестивали”, Қўқон шаҳрида “Халқаро Хунармандлар” фестивалини ўтказилиши муносабати билан республика “Шарқ тароналари” дирекциясини Фарғона вилояти бўлимини ташкил этиш. ("Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси)

Хаётбек Маткосимов
Taklif 2020-11-16 14:46:27
Солиқ қонунчилиги ва бошқа норматив хуқуқий хужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиб, худди ЯТТлар каби, зарур пайтда фалиятини тўхтатиб, кейин бир алоқа хати билан тиклайдиган шароит қилиб бериш лозим. Шунда, тадбиркорлар ҳам турли хил солиқдан қочиш ёки фаолиятини тўхтатиш ва тиклашдаги муаммолар бартараф этилади.

Худоёров Фаррух Зокирович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 14:45:58
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3182-сонли қарори асисида аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларини давом эттириш

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-16 14:44:14
Экспорт қилувчи корхоналарнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотлари учун қайтариладиган қўшимча қиймат солиқлари (ҚҚС) тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қайтарилиши учун Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси электрон тизимларини интеграция қилиш орқали экспортга йўналтирилган маҳсулотлари божхонадан чиқиб кетиши билан солиқ идораси томонидан ҚҚС маблағини автоматик тарзда тадбиркор мурожаат этмасидан қайтариш тизимини жорий этиш лозим.