Аллабоев Жасур Назарович
Taklif 2020-11-25 16:44:17
Хорижда ишлаб қайтган фуқароларнинг малум муддат малакали иш тажрибасидан унумли фойдаланиш ва уларнинг бўш вақтларида молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида бандлик бошқармасида ташкил этилган махсус курсларга қатнашишини йўлга қўйиш

Абраев Холбек
Taklif 2020-11-25 16:43:50
Давлат қарамоғида ва яқин қариндаошлари томонидан васийликка олинган болалар учун имтиёзлар яратиш олий таьлим сохасига, бандлик сохасида, имтиёзли кредитлар ажратиш сохасида, тўй ва тадбирлар сохасида.

Фазлидди Худайберганов
Taklif 2020-11-25 16:43:26
Хорижий инвеститорларни кенг жалб қилиш мақсадида бўш ерлар акцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш эркин фуқороликни жамиятига аралашувини ташкил этиш

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:20:47
Халқаро андозаларга мувофиқ холда университет ва институтлар мустақиллигини кенгайтириш мақсадида ва шу асосда ўқув жараёнини баҳолаш тизимини яратиш. - Санжар Султонов (СамДУ магистранти)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:20:09
Давлат фуқаролик хизматига ёшлар орасида қизиқишни ошириш, уларни давлат хизматига жалб қилиш борасидаги чора-тадбирлар дастурида давлат хизматчилари оила аъзолари ва фарзандлари учун “Ишхонага саёҳат” кунларини ташкил этиш (албатта дам олиш кунларида) бўйича алоҳида бандни киритиш лозим. Бу тадбир орқали давлат хизматида ишлаётганларнинг оила аъзолари, фарзандлари отасининг (онасининг) қандай иш билан шуғулланаётганлиги, қандай шароитларда ишлаётганлиги борасида тўлиқ тасаввурга эга бўлади, ёшларнинг давлат хизматига бўлган қизиқишлари ошишига ҳам ҳисса қўшилади. - Дилнур Аъзамов

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:19:28
Тиббиёт коллежларида тайёрланган ўрта-махсус маълумотли кадрларнинг республика бўйича аниқ сонини ойдинлаштириш, уларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш чораларини кўриш лозим. Ҳудудлардаги ўрта, олий маълумотли тиббиёт кадрларига бўлган реал эҳтиёжни ўрганган ҳолда тиббиёт соҳасидаги ОТМларда ҳудудлар учун алоҳида квоталар ажратиш масаласини кун тартибига қўйиш керак. - Дилнур Аъзамов

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:18:46
Маданий савияни юксалтириш борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш. Бунинг учун, энг аввало, профессионал бадиий кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш зарур. Бугун телевидениеда айланаётган баъзи бир маънисиз қўшиқларнинг кўпаймаслигини, миллий менталитетга ёт бўлган ғояларнинг болаламаслигининг олдини олишда ҳақиқий бадиий Кенгаш ишлаши лозим. Аҳолида дидни тарбиялаш муҳим. - Дилнур Аъзамов

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:18:08
Олий таълим муассасасини битираётган ёшлар олдида иш топиш муаммоси туради. Шахсий тажриба ва кузатишлар натижасида яна шуни айтиш мумкинки, ОТМ кафедраларига (профессор-ўқитувчиларга) битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, яъни битирувчининг 3 томонлама шартномани расмийлаштириб келиши, далолатномани тўлдириб келтириб беришини назорат қилиш юклатилади. Бу каби топшириқларни профессор-ўқитувчилар зиммасидан соқит қилиш лозим. - Дилнур Аъзамов

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:17:30
Кейинги йилдан бошлаб режалаштирилган ҳар бир ҳудудда камида битта хусусий, шу жумладан давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги ОТМларни ташкил этилишида қуйидаги талабни шарт этиб қўйиш лозим: - Ҳар бир ташкил қилинаётган хусусий ОТМ қошида МТТ, мактаб, профессионал таълим муассасаси ҳам ташкил этилиши ёки алоҳида тартибда бириктирилиши лозим. Бу тажриба натижасида хусусий таълим бозорида узлуксиз МТТ-Мактаб-Профессионал таълим-ОТМ тизими шаклланишига дастлабки қадам қўйилади. - Дилнур Аъзамов

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:16:41
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи эксклюзив ҳуқуқларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва ҳуқуқларни камайтиришда Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кенгаш таркибини шакллантириш, қарорлар қабул қилишда "Ақлли бошқарув" тизимларини жорий этиш мақсадга мувофиқдир. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:15:55
Умумий ўрта таълим мактабларида Рўзғоршунослик билан боғлиқ алоҳида фан турини жорий қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки биз ким бўлишимиздан қатъий назар рўзғор муносабатларига дуч келамиз. Шунингдек, Ёшларимизни нафақат оилага тайёрлаш, балки, рўзғорни торта оладиган яхши ота, яхши она бўлиши учун тайёргарлик долзарб масала бўлиб қолаверади. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:15:19
Самарқандда Имом Марғиноний ҳаёти ва ижодига оид халқаро конференцияни ўтказиш масаласи ҳам кўтарилса, чунки Имом Марғинонийнинг рамзий қабри турибди. Агар мазкур масала кўтарилса дунё мамлакатларидан фиқҳ уламолари йиғилишиб, бугунги кундаги долзарб муаммоларимизни ечиш имконини берган бўларди. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-25 16:14:19
Барча шаҳар ва туманларда аҳоли орасида “Саломатлик кунлари”ни ташкил қилиш (пиёда юриш, югуриш кунлари, веломарафон ва бошқа спорт тадбирлари). - Холбек Элибоев (Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси)

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:35:01
Тадбиркорлик субъектларига экологик тоза маҳсулотлар учун солиқ ва комунал имтиёзлари бериш керак. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида экологияга таъсир даражаси мезон сифатида кўрсатилиши мумкин

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:34:25
Ўзбекистонга экспортбоб махсулотлар ишлаб чиқариш учун импорт орқали четдан олиб киритилаётган ишлаб чиқариш техникаларига божхона имтиёзларини бериш ва бунда экспорт қилинадиган махсулот суммаси ва миқдори мезон сифатида кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:33:44
Мамлакатимизда пул-кредит сиёсатининг бозор иқтисодиётига мос воситаларидан фойдаланишга тўлиқ ўтиш, операцион параметрлар ва операцион механизмини такомиллаштириш зарур

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:33:09
Республикамизда масъул идоралар ходимлари тмонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида оммавий ахборот воситаларида доимий равишда мақолаларни ёритиб бориш, фуқаролар билан бир ойда бир марта учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш керак

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:32:29
Республикамизда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан аниқланган қонунчиликдаги бўшлиқлар, қонунчиликдаги оқ доғларни бартараф этиш юзасидан жойларда Адлия органлари томонидан бир ойда 3 кун фуқароларга бепул хуқуқий маслаҳатларни амлга ошириш тизимини жорий этиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:31:56
Мамлакатимизда ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-25 15:31:23
Республикамизда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида ва самарали ижро этишини баҳолаш мезонларини асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш