Xazratqulov Faqrxod Qarshiyevich
Taklif 2020-11-16 16:27:44
Onlayin ta'lim sifatini oshirish maqsadida zamonaviy kompyuter anjomlarini xarid qilish uchun o'quvchilar va o'qituvchilar uchun imtiyozli kreditlar joriy etish va ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlar uchun subsidyalar ajratish.

Xazratqulov Faqrxod Qarshiyevich
Taklif 2020-11-16 16:27:16
Boshlang'ich sinf o'qituvchilari faoliyatini takomillashtirish va ta'lim sifatini rivojlantirish maqsadida 1-sinfga qabul qilinayotgan o'quvchilar sonini 1 sinfda 15 nafardan oshirmaslik

Xazratqulov Faqrxod Qarshiyevich
Taklif 2020-11-16 16:26:33
Xalq ta'limi tizimida ma'naviy-ma'rifiy yo'nalishlarda tashkil etilayotgan ko'rik tanlovlar, festivallarda g'olib bo'gan o'quvchilarni rag'batlantirish uchun Xalq talimi bo'limlari qoshida jamg'armalar tashkil etish.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-16 16:26:07
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунига асосан давлат бошқаруви органлари социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сонли қарори билан “Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Муаммо: вилоятларда ННТларга бевосита маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий буюртма ажратиш йўлга қўйилмаган.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:22:10
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий даврий босма нашрларни олиб кириш ва уларни тарқатиш фаолиятини амалга оширишга зарур имкониятлар такдим этиш. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва тарқатишга рухсат берилган хорижий даврий босма нашрлар реестрини юритиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:20:44
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланмаяпти. Аҳолининг чет элда ишлаши, яшаши ва бошқа ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқий саводхонлиги етарли эмас. Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. (уларга яшаш, ишлаш, дам олиш ҳамда қонунда белгиланган бошқа ҳуқуқларни таъминлаш).

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:19:39
Ўзбекистонда кўп миллатли аҳоли истиқомат қилади. Ушбу миллатлар (тожик, қирғиз, қозоқ) фуқароларига худудимиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда квоталар ажратиш

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:17:41
Аҳолининг, айниқса ёшларнинг вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишда шароитлар яратишда вилоятлардаги мавжуд кинотеатр биноларини мукаммал таъмирлаш ҳамда янгисини қуриш. Ушбу кинотеатрларда миллий кино тақдимотларини ўтказиш хамда доимий равишда кўрстатишни йўлга қўйиш. (хозирда фақат Тошкент шаҳрида кинотеатрларда кино фильмлар намойиш этилмоқда).

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:16:21
Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)ларни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимини жорий қилиш

Умидхон Рашидов
Taklif 2020-11-16 16:14:17
2019 йилда Қўриқлаш бош бошқармаси Миллий гвардия ва Ёнғин ҳавфсизлиги бош бошқармаси эса Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ихтиёрига ўтказилиши натижасида мутахассислар Ички ишлар вазирлиги тизимида қолмаган, бунинг натижасида тадбиркорлар ушбу сохада лицензия олиш имконияти йўқлиги сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 880-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритилиши, лицензия бериш масаласини Миллий гвардия ва Фавқулотда вазиятлар вазирлигига ўзгартириш лозим бўлади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:13:34
Ҳудудларда Юридик институтининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш. Вилоятга малакали ҳуқуқшунос ва шу соҳага оид кадрларнинг етишмаслиги.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:10:18
Вилоятлардан кўпгина бемор фуқаролар бошқа шаҳарларга сифатли тиббий хизмати учун боришларига чек қўйиш, беморлар даволаниш учун қиладиган сарф харажатларини камайтириш ва бошқа вилоятларда тиббий хизмат сифати ошириш мақсадида тиббиётнинг турли йўналишидаги профессор ҳамда олий тоифали шифокорларни маълум бир рағбатлантириш орқали бошқа ҳудудлардаги давлат тиббиёт муассасаларида фаолиятини олиб бориши учун шарт-шароит яратиш.

Худояров Фаррух Зокирович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:09:25
Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчлар киритиш: Рул бошқарувидаги ҳайдовчига ҳаракатланиш давомида тамаки маҳсулотлари ва турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ичимликлар истеъмол қилиш қонун бузилиш ҳолатларига сабаб бўлишини қатъий белгилаб қўйиш керак.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:09:13
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонунда белгиланган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан кенг фойдаланишларига эришиш, ижтимоий тадбиркорлик билан шуғулланган ННТларга имтиёзлар бериш тизимини ишлаб чиқиш.

Худояров Фаррух Зокирович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:08:44
“Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурини давом эттириш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-16 16:08:07
Хусусий тиббиётни ривожлантириш жараёнида хусусий даволаниш муассасалари томонидан кўрсатилаётан хизматларни сифатини кафолатлаш, ишчи ходимларини малакасини мунтазам амалга ошириб бориш масалалрига эътибор қаратиш лозим.

Жумаев Хамид Ғоибназарович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:06:55
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислигига вилоят, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари мудирларини инобатга олиш ва Халқ қабулхоналарини Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар биносига ўзгартириш таклифи берилмоқда. Шунингдек, Кенгаш биносига нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондини жойлаштириш йўли билан халқ вакиллик органини ислоҳ қилиш мумкин.

Суяров Абдумалик Михлиевич (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-11-16 16:06:23
Молия тизимида бюджет маблағларини рақамли иқтисодиётга ўтказиш орқали коррупцияни олди олинади. Шунингдек, ушбу тизимни камерал назоратга олиш механизмини ишлаб чиқиш.

Хамидов Мансур Абдухалилович (Навоий)
Taklif 2020-11-16 16:05:57
Давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни руёбга чиқарилишида жамоатчилик назоратини олиб бориш учун бир қатор жамоат бирлашмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кенг ваколатлар бериш

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-16 16:04:08
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни баҳолашда фаолият юритаётган синов ва калибрлаш лабораторияларининг моддий-техника базасини шакллантириш, жаҳон стандартларига жавоб бер оладиган инвентарлар ва ускуналар билан таъминлаш ҳамда аҳолига ахборот етказиб бориш тизимини йўлга қўйиш.