Давлетшин Анвар
Taklif 2020-11-17 11:41:44
Аксарият спорт тугаракларининг ёшларни қамраб олиш жиҳатидан имкониятлари чегараланганлигини, шунингдек уларнинг жойлашган жойи мактаб ўқувчиларининг яшаш жойидан узоқлиги каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир умумтаълим мактаб қошида камида 3 та оммавий спорт тури бўйича тугараклар ташкил этиш.

Давлетшин Анвар
Taklif 2020-11-17 11:40:32
Оммавий спорт турларини ривожланишига тўсқинлик қилаётган муҳим омилларидан бири - жойларда спорт усталари ҳамда мураббийларини етишмаслигидир. Мураббий тайёрлаш, маълум бир спорт тури билан шуғулланиб ютуқларга эришган фуқароларни мураббийлик фаолиятига жалб ҳамда рағбатлантириш тизимини яратиш.

Халимов Носир Хакимович
Taklif 2020-11-17 11:39:29
Чўл зоналарида саксовулзорларнинг йўқ бўлиб кетиши оқибатида йилнинг баҳор ва ёз фаслларида, кучли шамол кўтарилиши натижасида Қарши шаҳрида “тупроқ ёғиши” кузатилади. Бу ҳолат аҳоли саломатлигига жиддий зарар етказиб, аллергик касалликлар сонини ортишига олиб келмоқда. Юқоридаги ҳолатни эътиборга олиб, Қарши шаҳри атрофида “яшил белбоғ” барпо этиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-17 11:38:16
Йилдан йилга вилоят ҳудудида нефт ва газ маҳсулотларини қазиб олиш бўйича турли маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг сони, углеводород ресурсларининг қазиб олиш ҳажми ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида атроф-муҳит ва экологияга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Ушбу ҳолатни эътиборга олиб вилоятда истоқомат қиладиган фуқароларни саломатлигини яхшилаш, саноат ташкилотларнинг табиатга зарарини минималлаштириш бўйича барча зарур чораларни ишлаб чиқиш лозим.

Абдувохид Эргашев
Taklif 2020-11-17 11:04:24
Ҳусусий баҳолаш муассасалари ва банкнинг ўз баҳолаш хизмати фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш лозим. Шунда гаров қиймати суммасида тафовут пайдо бўлиши олди олинади ва тадбиркорнинг вақти ҳамда маблағи тежаб қолинади.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:03:36
Необходимо регулярно проводить совместно гос орнаы и гражданское общество и ННО Брифинги, Пресс конференции, открытые дискуссии в СМИ, в контексте медицинского и социального обеспечения населения.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:02:57
Обновить и усовершенствовать статистические данные в сфере здравоохранения и социального обеспечения населения РУз.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:02:20
Необходимо разработать систему обязательного взаимодействия государственных органов власти с гражданским обществом и ННО, и систему поощрения гос. Органы на местах в рамках Закона о социальном партнерстве

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:01:46
Расширение программ социального заказа в сфере общественного здоровья и социального обеспечения уязвимых слоев населения.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:01:03
Пересмотр законодательной базы в контексте ВИЧ-инфекции в соответствии международным нормам и рекомендациям, в частности декриминализация 113 статьи УК РУз., наказания за постановку в риск заражения ВИЧ-инфекции, перевести эту статью в административный кодекс и в Закон об охране здоровья населения. Пересмотр Закона о ВИЧ-инфекции 2013 г., подзаконные акты и приказы МЗ РУз. В контексте ВИЧ-инфекции.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 11:00:29
Дальнейшее усовершенствование и устранения препятствий в законодательной базе в сфере развития деятельности гражданского общества и ННО. Закон о ННО, Закон о социальном партнерстве, Закон об общественном контроле. Разработка, общественное обсуждение и принятие соответствующих подзаконных актов в контексте деятельности ГО и ННО.

Сергей Учаев
Taklif 2020-11-17 10:59:49
Необходимо дальнейшее вовлечение и значимое участие Парламентариев в мониторинге и оценки деятельности исполнительной власти.

Абдувохид Эргашев
Taklif 2020-11-17 10:58:23
Аҳолига ҳамда тадбиркорларга ажратилаётган имтиёзли кредит маблағларини таъминотчи корхоналарга махсулот етказиб бериши ёки кўрсатилган хизматлари амалга оширганидан сўнг ўтказиб берилган такдирда ҳам, махсулот таннархини ва кўрсатилган хизматни бозор баҳосидан ортиб кетмаслигини қаттиқ назоратга олишни ёки тадбиркор томонидан таклиф этилган субъектга ўтказиб кредитни мақсадли сарфланишини назоратга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Таъминотчи корхоналарнинг танлаб олиниши, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва етказиб берилаётган ашёлар нархлари шаффоф бўлишини таъминлаш. Натижада, кредитга махсулот олаётган тадбиркор томонидан таъминотчи корхонадан сотиб олинган махсулот, кўрсатилган хизмат нархи асоссиз равишда ошиб кетмаслиги, олинган кредит маблағи давлатга ўз вақтида қайтарилиш

Умидхон Рашидов
Taklif 2020-11-17 10:54:33
Банк тизимини шаффофлигини таминлаш учун марказ томонидан ажратилган маблағларнинг миқдорини ва календар тартибини доимий равишда оммага кўрсатиб бориш шарт. Бунинг натижасида мурожаатларни кўриб чиқилишини шаффофлиги таминланади, тадбиркорлик ривожланиши жадаллашади. Банк муассасаларига нисбатан ишонч ортади.

Мамасолиев Саидакмал Саидакбар ўғли
Taklif 2020-11-17 10:36:02
2021 йил Ўзбекисон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 30 йиллик ютуқларни ифодаловчи фестивал ва тарғиботлар олиб бориш. Кенг оммани қамраб олувчи имтиёз пакетларини жорий қилиш.(Тошкент вил)

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-17 10:08:28
Ёшларни диний экстремистик оқимларга кириб қолиши, оммавий маданиятнинг салбий оқибатларидан сақлаш, бўзғунчилик, жиноятчилик турли хил зарарли одатлар йироқлаштириш учун ёш авлод ўртасида диний саводхонликни ошириш, ислом динини кенг тарғиб этиш зарур.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-17 10:00:43
Коррупцияни йўқ қилиш учун янги ташкилот, янги лозунглар, ортиқча тадбирбозлик, ортиқча тарғибот қилиш уларга вақт ва маблағ сарфлаш бу хаммаси самарасиз қачонки давлат хизмати ходимларини моддий жихатдан таъминланмагунча. Коррупцияни камайтириш учун аввало бюджет ташкилотлари ходимларини ойлик-маошларини ошириш. Бунда нарх-наво ошиб кетишидай акс холатлар бўлмаслиги учун новбатма новбат ташкилотига қараб маошларни ошириш. Коррупцияга йўл қуяетган ходимларнинг 50% муҳтожликдан пора олади, уларни даромади етарли бўлса арзимаган пул учун ўз хурматини туширмайди. Арзимаган ойлик олиб коррупцияга йўл қўйган инсонни порахўрликда айблаш бу нотўғри, уни бу ишни қилишга ўзи эмас давлат мажбур қилган бўлади. Мисол тариқасида пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари ўртача ойлик-маошлари 1.5 млн.

Raxmatov O‘ktam Rustam o‘g‘li
Taklif 2020-11-17 08:26:13
Axoliga ichimlik suviga bo‘lgan ehtiyojini qondirish. Ichimlik suvi mavjud bo‘lmagan chekka qishloqlarda suvga bo‘lgan talabni qondirish.

Учаев Сергей Сергеевич
Taklif 2020-11-17 08:22:57
Вовлечение и значимое участие Парламентариев в мониторинге и оценки деятельности исполнительной власти. Усовершенствование и устранения препятствий в законодательной базе в сфере развития деятельности гражданского общества и ННО. Закон о ННО, Закон о социальном партнерстве, Закон об общественном контроле. Разработка, общественное обсуждение и принятие соответствующих подзаконных актов в контексте деятельности ГО и ННО. Пересмотр законодательной базы в контексте ВИЧ-инфекции в соответствии международным нормам и рекомендациям, в частности декриминализация 113 статьи УК РУз., наказания за постановку в риск заражения ВИЧ-инфекции, перевести эту статью в административный кодекс и в Закон об охране здоровья населения. Пересмотр Закона о ВИЧ-инфекции 2013 г., подзаконные акты и приказы МЗ РУз.

Istamtoshev Sulaymon Davidovich
Taklif 2020-11-17 01:12:57
Tasviriy va amaliy san'at yònalishlariga chuqur ahamiyat berib rassom va ustalarning ijodiy ishlarini savdosini yòlga qòyish kerak. San'atni qadirlamay qòydik!