Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-17 13:53:59
Республикамизда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтларига қарашли илмий тажриба станциялари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга замонавий технология ва техникалар етказиб бериш, мутахассисларни малакасини ошириш, ташкилотларни самарали фаолият юритишларини қатъий назоратга олиб, хорижий ривожланган давлатлар тажрибаларини жорий этиш зарур

Исмаилов Адхамжон Бахрамович Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:52:31
Ёшларнинг бизнес старт-апларини молиялаштириш учун халқ депутатлари вилоят кенгашлари ҳузурида “Венчур Фонд”лар ташкил этиш лозим. Ушбу маблағлар маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-17 13:51:44
Шаҳар ва туманлар ҳокимларини замонавий бошқарув асослари бўйича ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш билан бир қаторда тажрибали хаёт босқичини ўтаган нафақадаги ҳокимлар, вазирлар билан суҳбатлар уюштириб, улар тажрибалари билан ҳам ўртоқлашиш. Халқ дарди ва муаммоларини эшитиш, уларга ижобий ёндошиш хамда депутатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш керак.

Исмаилов Адхамжон Бахрамович Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:49:57
Жойлардаги Халқ депутатлари вилоят кенгашлари ҳузуридаги Жамоат фондларига ННТларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратишнинг аниқ механизмларини белгилаш. Ҳозир мазкур масала билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Исмаилов Адхамжон Бахрамович Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:45:57
Барча соҳалар ва тизимларда малака ошириш институтлари, курслари орқали малака ошириш тизим яратилган, ННТ (айниқса ўз ташаббуслари билан ташкил этилган)лар тизимида малака ошириш тизими мавжуд эмас. Шу мақсадда ННТлар ходимлари ва рахбарларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича малака ошириш институтини ташкил этиш лозим.

Ибрагимова Гулноза Рузматовна Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:32:14
Ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган арзон уй-жойларнинг 10 % гача қисмини жисмоний тарбия ва спорт тизими спортчиларига 20 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ажратиш.

Ибрагимова Гулноза Рузматовна Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:30:59
Касбий таълим тизимида ўқув режа ва фан дастурларини кадрлар буюртмачилари талабларига мослаштириш: давлат таълим стандартлари, мавжуд ва очилиши режалаштирилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича малака талаблари, ўқув режалари ҳамда фан дастурларини ишлаб чиқариш корхоналарининг тавсияси асосида ҳамда хорижий тажрибадан фойдаланилган ҳолда такомиллаштириш.

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-17 13:29:47
“Ишсизлар портали”ни ташкил этиш лозим. Мазкур порталда мамлакатимизда бандлиги таъминланмаган фуқароларнинг онлайн базаси шакллантирилади ҳамда уларни иш билан таъминлаш масалалари онлайн назорат қилиниши назорат қилиб борилади.

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-17 13:23:03
Таълим тизимини ислоҳ қилиш. Ўқитувчи имконияти ва эҳтиёжларини ифода этиб давр ва замонга мос бўлган ижтимоий ҳаёт билан уйғунлашиб кета оладиган таълим тизимини яратиш. Бунинг учун таълимдан кооррупцияни йироқлаштириш, мактабларни давр талаби асосида жиҳозлаш, ўқитувчини эҳтиёжларни қондира оладиган ойлик маош билан таъминлаш, таълим тизимида ошкораликни таъминлаш.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 13:15:20
Халқаро миқёсдаги тадбирларда, танловларда, мусобақа ва олимпиадаларда давлатимиз рамзини ифодаловчи байроғимизнинг 2021 йили қабул қилинганлигига 30 йил бўлганлиги муносабати билан аҳолини кенг қамраб олувчи тадбирлар ўтказиш. (Тошкент вил)

Nurmanov Bekzod
Taklif 2020-11-17 12:50:55
Har bir mahallalarda kompyuter texnologiyasini rivojlantirish yani dasturlash bo'yicha bosqichma bosqich yo'naltirib borish kerak

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-17 12:25:55
Ҳудудларда суд-ҳуқуқ идораларининг жамоатчилик билан хамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимида жамоатчилик назорати механизмини ишлаб чиқиш.

Бакиров Отабек (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-11-17 12:24:36
Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик мақсадларига хизмат қилишини тарғиб этувчи семинар-тренинглар, акциялар ўтказиш ҳамда Ислом университети олим ва профессорларининг вилоят ҳудуди бўйича таълим муассасаларида учрашув ва давра сухбатларини ўтказишни йўлга қўйиш.

АБДУРАИМОВ АКБАРЖОН КОМИЛОВИЧ
Taklif 2020-11-17 12:10:19
2021 йилги давлат бюджети маблағларининг асосий қисмини аҳолининг кам таъминланган қатламига, шунингдек, қишлоқ ва шаҳар ҳудуларидаги ички йўлларни жиддий таъмирлашга, аҳолига ичимлик суви табиий газ ва электр тармоғи етказишга сарфлаш керак. Одамлар йиллар давомида шу каби муаммолар исканжасида яшаяпти. Шунингдек, янги ва мавсумий иш иш ўринлари яратиш ҳар қачонгидан муҳим саналади.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-17 11:46:55
Республика миқёсида тадбиркорлик борасида салмоқли натижаларга эришган тадбиркор аёллар форумини ташкил этиш ҳамда ўтказиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-17 11:46:09
Давлат харидлари ва тендерларни амалга оширишда, шуниндек ресурсларни тақсимлаш жараёнида кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-17 11:45:17
Ўқитувчиларга юқори иш ҳақи белгилаш жараёнида таниш-билиш, қариндош-уруғчилик ҳамда коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида, ўқитувчининг дарс бериш маҳорати хусусида жамоатчилик фикрини инобатга олиш зарур. Бу борада ўқувчиларнинг ҳамда уларнинг ота-оналари фикрини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-17 11:44:25
Юқори маҳорат ва малака даражасига эга бўлган ўқитувчиларга юқори иш ҳақи тўлаш тизимини жорий этиш.

Раимқулов Нуъмон Раимқулович
Taklif 2020-11-17 11:43:35
Шаҳрисабз шаҳрига келаётган туристларнинг аксарияти вилоят ҳудудида 1 кундан кўп қолмаётганлигини инобатга олиб, Қашқадарёдаги шаҳар ва туманлараро туристик маршрут, “Йўл бўйи туризм” инфратузилмасини ривожлантириш.

Раимқулов Нуъмон Раимқулович
Taklif 2020-11-17 11:42:44
Шаҳрисабз ҳамда Қарши шаҳарларида меҳмонхоналар сонини кўпайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг веб-сайтларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Ушбу йўналишда зиёратгоҳларни оммалаштириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш зарур, ҳар бир зиёратгоҳ веб-сайтларини яратиш.