Мусаева Ойдиной
Taklif 2020-11-17 15:17:53
Фарғона шаҳрида 3 та театр мавжуд бўлдиб, вилоят мусиқали драма театри, вилоят рус драма театри, Вилоят қўғирчоқ. Марғилон шаҳрида 1 та мусиқали мақом театри мавжуд. Улардаги аксарият театр ходимлари Фарғона шаҳрининг қўшни туманларидан келиб ишлайдилар. Театр ходимларини меҳнат фаолиятини самарадорлигини ошириш, ижодкорларга қулай шароитлар яратиб бериш мақсадида Фарғона шаҳар марказидан “Ижодкорлар уйи” хизмат уйларини ташкил этиш лозим ("Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси)

Кенжаев Бахром (Навоий)
Taklif 2020-11-17 15:17:42
Ўзбекистон Республикаси Призедентлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловни баҳор фаслида ўтказиш таклифини бераман. Чунки, ҳар сайлов мавсумида об-ҳаво совуқ бўлиши натижасида фуқароларга бир қанча ноқулайликлар келтириб чиқаради. Куз фаслида ҳам аксарият фуқаролар ва ўзбек халқи хирмон ва дала ишларини йиғиштириш даврига тўғри келади. Энг қўлай мавсум баҳор ойларига тўғри келса мақсадга мувофиқ.

Тошназаров Бахтиёр Махаммадиевич (Навоий)
Taklif 2020-11-17 15:16:10
Нодавлат оммавий ахборот воситаларини, ахборот ва таҳлилий Интернет сайтларни молиявий қўллаб-қувватлашни назарда тутиш

Зокиров Ойбек Муродуллаевич (Навоий)
Taklif 2020-11-17 15:14:34
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Регламент ва Доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомини қайтадан кўриб чиқиб, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш керак. Шунингдек, норматив ҳужжатда Кенгаш ва депутатларнинг вазифаларини аниқ қилиб белгилаб қўйиш керак.

Отабек Мўминов (Навоий)
Taklif 2020-11-17 15:13:26
Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш керак.

Бердиёров Фахриддин Эркин ўғли (навоий)
Taklif 2020-11-17 15:11:57
Давлат хизматлари агентлигида бир йуналиш фаолиятини мукаммаллаштириш. Аукциондан нотурар жой ютиб олиб, ер жойни руйхатдан утказиш учун Давлат хизматлари агентлигига голиблик баенномасини билан борсангиз, ходимлар сизни худудий кадастр булимига ер-жойни ракамини аниклаш учун жунатади, кадастрга борасиз, у ерда баенномага калам билан, черновик сифатида 20та ракамдан иборат сонларни езиб беради. Кайтиб келиб Давлат хизматлари агентлигига баенномани берасиз ва запрос жунатади, айтишича 1060 буйича. Эртага яна келасиз, шунда калам билан езилган ракамларни комп.да езиб печат куйиб беради. Таклиф: аукционни ташкиллаштириш электрон платформада бажарилса, сотиладиган ер-жой олдиндан маьлум булса, фукаро кадастрга бориб юрмасдан бирдан дхм запрос берсин, платформадан олсин маьлумотни одамларни ово

Зокиров Сарвар Орифович (Навоий)
Taklif 2020-11-17 15:10:39
Иш юритиш ва ижро интизомида қоғоз вариантдан воз кечиш. асосан назорат карточкалари тўлдириш ва турли китобларга регитрация қилишдан ташқари яна нусхаларини олиб тикиш ишни самарасиз қилиб қўяди. Назорат карточкаларини тўлдиришниям бекор қилиш керак деб ўйлайман чунки замон ривожланаяпти ҳаммаси электрон шаклда бўлиши керак. сизлар нима дейсизлар.

Худаяров Бобуржон Сабиржонович (Наовий ш)
Taklif 2020-11-17 15:08:35
Тошкентда доимий руйхатга киришда, яъни харбий хизматчиларга ипотека уйининг пулидан келиб чикиб давлат божини 0.05 фоиз белгиланган. Бу фоизни 0.01 фоизга тушириш карор лойихасини тадбик этиш лозим.

Juraqulov Dilshod (Navoiy)
Taklif 2020-11-17 15:07:14
Korxonalarda turli lavozimlarga ishga olinadi ular soni judda ko'p lekin ular orasida achinish bilan aytish kerak ratsanilizator yoki innovator lavozimlari yuq yoki ummuman bo'magan ham tushunish qiyin vaholanki hozirgi zamon taraqiyotidan orta qolmaslik uchin bu insonlarni xizmati beqiyos bo'lishi mumkin. Hech bo'lmaganda ming kishi ishlaydigan korxonaga aynan shu kasb vakillaridan ikkishi bo'lishi va korxonada faolyat olib borishi menimcha maqsadga muvofiq bo'ladi.

Маматқулов Музаффар (Жиззах)
Taklif 2020-11-17 15:05:21
Мавсумий ва ёлланма ишловчи фуқароларни соҳа йўналиши бўйича иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Шунингдек, “мардикорлар бозори”ни (улар орасида олий маълумотга эга бўлган фуқаролар хам учрайди) тартибга солиб, уларни иш билан таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш.

Рахмонов Дилшод Шайзакович (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-11-17 15:01:07
Ногиронлиги бўлган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга республикамиздаги тиббий муассасаларда даволанишлари учун ҳудудларда берилаётган йўлланмалар (ордерлар) берилишини тартибга солиш (коррупция холатларини олдини олиш). Ҳуқуқ тартибот идоралари билан хамкорликда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:00:42
Йўллар ва кўчаларни давлат шерикчилиги асосида хусусийлаштириш орқали йўл ва кўчаларни ободонлаштириш имкониятларини ўрганиш.(Тошкент вил)

Рахмонов Дилшод Шайзакович (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-11-17 14:58:45
Вилоятларда айланма ҳалқа йўлларини кўпайтириш ва кенгайтириш керак. Шунингдек, олис қишлоқ жойларга (шаҳардан 60-70 км узоқ) автобус қатновини йўлга қўйиб, автобус бекатларини қуриш чораларини кўриш.

Худойбердиев Сарварбек, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-17 14:46:35
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида соҳаларда етук кадрлар билан таъминланиши асосий муаммо ҳисобланиб келмоқда. Ишлаб чиқариш таълимдан 10-15 йил олдинда. Илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш зарур. Бунда – Ишлаб чиқариш корхоналари қошида илмий технологик марказлар ташкил қилиш. Бу интеграциянинг асосий йўналишларидан бири бўлади; – Профессор-ўқитувчиларни технологик тадбиркорликка ўқитиш; – Талабаларга халқаро конференцияда қатнашиш учун грандлар ажратиш;

Собирова Барно Илясовна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-17 14:45:38
Ижтимоий нафақалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали берилувчи моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлов тартиби ҳам бугунги кунда етарли даражада самарали эмас. Жуда кўп ҳолатларда нафақа ва моддий ёрдамларни ҳақиқатда унга муҳтож оилаларга эмас, балки иқтисодий барқарор оилаларга тайинланиши аниқланган. Ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан етарли даражада назорат ўрнатилмаган, ижтимоий адолат тамойили ҳамда очиқлик, оммавий ошкоралик тамойиллари тўлиқ таъминланмаган.

Қосимов Фурқатбек Солижонов, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-17 14:45:05
Давлат дастурига тоғли худудлар зонасига кирувчи қишлоқ жойларидаги йўл инфратузилмасини қайтадан реконструкция қилиш зарур. Бу эса ўз навбатида йўл инфратузилмаси талаб даражасига жавоб бермасилиги оқибатида юз берадиган кўплаб авария ҳолатларини олдини олишни таъминлайди. Андижон вилояти худудидаги зоналар дастурга киритилиниши зарур

Хўжамбердиев Бобур Русулбек ўғли
Taklif 2020-11-17 14:44:28
Корхоналар томонидан ишчи ҳодимларга карантин даври тугагинига қадар ходимларга нисбатан ойлик моаш пул маблағлари берилишни таъминлаш ҳамда ишчи ҳодимлар карантин даври тугаганидан сўнг ушбу маблағларни иш жараёнида тўлаб бориш механизимни жорий қилиш.

Мадумаров Хусниддин
Taklif 2020-11-17 14:43:55
Ёшлар иттифоқи томонидан кредит олиш истаги мавжуд бўлган ёшларни лойиҳаларини шакллантиришда тижорат банклари иштирокини таъминлаш зарур. Шу билан бирга, талабгорларни рўйхатини шакллантириш жараёнида ўзаро аълоқадор шахсларни (рўйхат шакллантирадиган ташкилот ёки тижорат банки) мазкур манзилли дастурга киритилишини текшириш механизмини яратиш лозим

Тиллаева Муқаддасхон Ориповна, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-17 14:43:23
Уюшмаган ёшларни ўзини-ўзи банд қилиш бўйича ўзлари қизиққан турли хил ҳунарлар (Дурадгорлик, авточилангарлик, пайвандлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш бўйича кичик ишлаб чиқариш ва ҳ.к) бўйича жихозлар, станок, мини технологияларни 3-5 йиллик муддатга имтиёзли асосида лизинга бериш.

Қобилов Нуриддин Шерзодбек ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-17 14:42:27
Деҳқончиликка қизиққан ёшлар учун унумдор ерлардан ўртача 20-30 сотихдан деҳқон хўжалиги учун ер майдонлари ажратиш. Уруғлик ва кўчат учун субсидиялар ажратиш.