Рахмонов Дилшод
Taklif 2020-11-17 15:33:02
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини сақлаб қолиш тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқиш тўғрисида биринчидан, давлатга қарашли ҳиёбон, истироҳат ва маданият боғларининг хусусийлаштирилишига ёки ёпилишига йўл қўймаслик; иккинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларига кириш барча учун бепул бўлишини белгилаш; учинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғлари ҳудудидаги инсон ҳаётига хавф солмаётган дов-дарахтлар ва ўсимликларнинг кесилишига ёки нобуд бўлишига йўл қўймаслик; тўртинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғлари ҳудудларида автомобиль қатновини тақиқлаш ва бошқа зарур нормалар назарда тутилиши лозим.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:33:00
Чегара ҳудудларда қўшни давлатлар билан ҳамкорликда савдо уйларини шакллантириш лозим.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:32:41
Дастурни ишлаб чиқишда, хусусан маҳаллий дастурларни шакллантиришда қишлоқ жойларда аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг иш билан банд бўлишларига эришиш муҳим. Бунда ҳудуднинг ихтисослашувидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Мисол учун, Самарқанд вилоятининг Нуробод ва Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманларида қадимдан жун гиламлар, кигизлар тайёрланиб келган. Лекин сўнгги вақтларда қадимий бу ҳунарга қизиқувчилар ҳам бироз камайган. Агарда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида мана шу каби йўналишларга манзилли ёндашув асосида имтиёзли кредитлар ажратиш масаласи, маҳсулотларни бозорга олиб чиқишга ҳам шароит яратилса, биринчидан, янги иш ўринларига эга бўлиш, иккинчидан, қадимий ҳунармандчилик намуналари, анъаналари сақлаб қолинишига эришилади. - Аъзамов Д.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:30:41
Экспорт учун тайёрланадиган махсулотларнинг майда деталларини импорт қилишда имтиёзлар яратишни маълум бир баҳолаш тизими шакллантирилган ҳолда олиб бориш.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:29:11
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш жараёнида идора ва ташкилотларнинг веб-сайтларининг тўлақонли ва замонга мос дизайнда ишлашини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Идора ва ташкилотлар сайтларининг конструктураси, дизайни ва бошқа кўплаб жиҳатларини қайта кўриб чиқишлари зарур. Кўпчилик идораларнинг сайтларига ташриф буюрсангиз, уларнинг аксарияти бир хил қурилишга эга эканлиги, оддийлиги маълум бўлади. Давлат идораларининг сайтларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва харажатлар учун молиявий манбаларни топиш масаласини ҳал қилиш лозим. - Аъзамов Дилнур (Самарқанд шаҳри)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:28:09
Идора ва ташкилотларда, маҳаллий ижро ҳокимиятларида соғлом иш муҳитини таъминлаш лозим. Яъни, топшириқни бажарувчи асосий ходимлар, меҳнат жамоасининг "иш-шахсий ҳаёт" балансини соғломлаштириш (мувозанатини таъминлаш), самарали дам олишларини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Меҳнат қонунчилигида назарда тутилган меъёрларга сўзсиз амал қилинишини жорий этиш фаолият самарадорлигини оширишга сезиларли таъсир этади. P.S.: айрим меҳнат жамоаларида белгиланган иш вақтидан ташқари ҳам ишларга жалб қилиш ҳолатларининг мавжудлиги, меҳнат қонунчилигидаги нормаларнинг фақат “қоғозда” қолиб кетиш ҳолатлари кўнгилни хира қилади. - Аъзамов Дилнур (Самарқанд шаҳри)

Мусаева Ойдиной
Taklif 2020-11-17 15:27:24
Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг Бешариқ, Бағдод, Бувайда, Данғара, Қўштепа, Ўзбекистон, Учкўприк, Фарғона ва Фурқат туманларида филиалларини ташкил этиш. (Фарғона)

Олимов Жура Дархонович
Taklif 2020-11-17 15:26:58
Давлат бошқаруви тизимида ижро ҳокимияти ва вакиллик хисобланмиш Махаллий Кенгашларни фаолиятини ажратиш ва вакиллик органи билан ижро ҳокимиятининг вазифалари, ваколат ва маьсулиятини қайта кўриб чиқиш, вакиллик органлари яьни Махаллий Кенгашларнинг мустақиллигини ошириш керак.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:26:53
Амалга оширилаётган катта-катта лойиҳаларнинг иқтисодий самараси ва келтирадиган натижалар, айтайлик, бир неча юзлаб кишиларнинг иш билан таъминланиши, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиш каби омиллар соясида уларнинг экологияга хавфи бир четда қолиб кетаётгандек, назаримда. Айни шу масалани ҳал этиш борасида лойиҳани бошлашдан олдин "экологик экспертиза" ўтказиш амалиётини янгидан жорий қилиш лозим. Мавжуд тизимни такомиллаштириш керак. - Аъзамов Дилнур (Самарқанд шаҳри)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:26:15
Янги умумтаълим мактабларини барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш соҳасида очиқ графиклар шакллантириш. Бу соҳада буюртмачи ва бажарувчи муносабатларини суғурталаш тизимини шакллантириш.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:25:31
"Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун турар ва нотурар жойларни бузиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш" юзасидан битта таклифим бор. Сўнгги йилларда "снос" масаласи республикамизнинг кўплаб ҳудудларида можароли масалага айланди. Менинг фикримча, агарда ҳар бир ҳудуд, туман (шаҳар), вилоятнинг Бош плани кенг жамоатчиликка (аҳолига) тақдим қилинса, аввалдан бош планда кўзда тутилган мақсадлардан аҳоли хабардор бўлса бу муаммоли жараёнга айланмайди. Демак, ҳар бир ҳудуднинг Бош планлари аҳолига маълум қилиниши (тақдим этилиши) керак.

Xolnazarov Jasur O'ktamovich
Taklif 2020-11-17 15:24:10
Олий ўқув йуртларига кирувчилар учун ягона тартиб ўрнатилиши ва айрим касб эгаларининг фарзандлари учун барча қўшимча имтиёзлар бекор қилиниши, жамиятда хар хил сохалар бўйича меҳнат қиладиган фуқаролар фарзандлари орасида хеч қандай фарқ бўлмаслиги ҳамда адолат принциплари бузилишига йўл қўймаслик, бундай адолатсизликка бархам бериш учун барча битирувчилар олий ўқув юртларига киришида бир хил шарт-шароит яратиб бериш керак.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:23:59
Қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш учун, хусусан чўл зонали Нуробод туманида тоғолди ҳудудларда тутзорларни кўпайтириш бўйича алоҳида дастур қилиш керак. Қишлоқ хотин-қизлари пилла боқиш юмуши билан ҳам ишли бўлади, ҳам давлат иқтисодиётига фойда келтиради. Пилла боқиш тажрибасига эга кексалар ҳам ўз кўмакларини кўрсатишга тайёр. - Йўлдошев Аъзам бобо (Нуробод туманидан меҳнат фахрийси)

Маматқулов Музаффар Бахромович
Taklif 2020-11-17 15:23:44
Ҳудудларда тўпланиб қолаётган чиқиндиларни олиб чиқилишида (айниқса саноат ва ишлаб чиқариш корхоналар томонидан чиқиндилар тўпланиб қолаётганлиги) муаммолар мавжудлиги ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича корхоналарга мухтожлик сезилмоқда. Ҳудудларда чиқиндилардан тозалаш ҳамда олиб чиқилишида “Ecohouse” ва “Тоза ҳудуд” МЧЖлар фаолияти йўлга қўйилиб, мунтазам равишда чиқиндиларни олиб чиқилишига эришилмоқда. Вилоят ҳудудларида камида 2 та чиқиндиларни қайта ишлаш корхона ва заводларни қуриш.

Нишонов Самандар
Taklif 2020-11-17 15:23:35
Мутахасис кадрларга бўлган эхтиёж юзасидан Олий окув юртларида актёрлик, ракс, ананавий хонандаликдан сиртки бўлимлар очиш. (Фарғона)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:22:44
Фаолияти тугатилган “Оила” илмий-амалий марказини янги шаклда қайта ташкил этиш имкониятлари ўрганиб чиқилиши лозим. - Фармон Исҳоқович Тошев

Shaymardanov Faxriddin Samatovich
Taklif 2020-11-17 15:21:43
Мамлакатда мажбурий ва болалар мехнатига йўл қўймаслик ҳамда мехнат муносабатларини замонавий усулда шакиллантиришда аниқ чора белгиловчи қонунлар ишлаб чиқиш керак

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:21:19
Экологик тарбия маданиятини юксалтириш бўйича алоҳида бандни кўриб чиқиш зарур. Чиқиндини қайта ишлаш саноатини мамлакатда ривожлантиришнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш лозим. Хусусан, ушбу соҳада инвестиция киритаман деган тадбиркорларга кенг йўл берилиши лозим, бундан ташқари, керак бўлса, давлатнинг қўллаб-қувватлови ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Давлат дастури шакллантирилаётганда айни ушбу соҳа мутахассислари, олимлар, инвесторлар муҳокамаларга фаол жалб қилиниши керак. Аниқ вазифа ва йўналиш белгилаб олинса, ўйлайманки, чиқинди муаммоси Ўзбекистонда бошоғриғи эмас, балки даромад келтирувчи қайта ишлаш саноати манбасига айланади. - Фармон Исҳоқович Тошев (Самарқанд шаҳри)

Саидова Сохибахон
Taklif 2020-11-17 15:19:50
Шахар, туманларда театр гастроллари ташкил этиш мақсадида декорациялар учун юк машиналари билан таъминлаш. (Юксалиш умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси )

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:18:49
Маълум бир гуруҳлар ва монополлар учун мавжуд турли хил божхона соҳасидаги имтиёзларни бекор қилиш ва божхона тизими соҳасида барча учун баробар принциплар асосида фаолият олиб бориш тамойилини жорий қилиш орқали тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш.(Тошкент вил)