Shaymardanov Faxriddin Samatovich
Taklif 2020-11-17 16:24:39
Ижтимоий тармоқлардаги блогерлар учун қарор ёки дастур лойихаси ишлаб чиқиш ва қонунни бузган холатда Давлат томонидан жазо қўллаш.

Пардаев Боходи усмонович
Taklif 2020-11-17 16:19:57
Хозирда фаолият юритаётган ёшлар масаласи бўйича ўринбосар лавозими ёшлар ишлари агетлиги рахбари лавозими ёшлар иттифоқи раиси лавозимини бирлаштириш ягона тизим жорий этиш масаласи.

Po'latov Uchqunbek Akbarovich
Taklif 2020-11-17 16:16:01
Тв каналлар тармоғини Қорақаопоғистон Республикаси, тошкент шахар ва 12 та вилоят тв каналларини барчасини кўриш имконияти барча худудларда ташкил этиш

Авазхон Валихонов
Taklif 2020-11-17 16:05:57
ҳунармандчиликка бўлган қизиқиши камайиб, ҳар-хил турдаги енгил пул топишга қизиқиши ортиб бормоқда. (ижтимоий тармоғи орқали пул топиш ва х.к). Ушбу турдаги ёшларни маҳаллардаги ҳунармандчилик билан шуғулланувчи ҳунармандларга (сартарошларга, косибларга, темирчиларга, кулолларга, наққошларга, дўппидўстларга, ошпазларга, новвойларга ва х.к) бириктириш ҳамда уларга жамоатчилик асосида хақ тўлаб келажакда ўрнини топиши учун йўл очиш. (Фарғона)

Авазхон Валихонов
Taklif 2020-11-17 16:02:44
Фарғона вилояти, Бешариқ туманида 62 та МФЙларда 228.0 минг киши истиқомат қилади, ишсиз аҳоли сони 8306 нафарни ташкил этади. Туманнинг кам таъминланган қатламига ихчам иссиқхоналар қуриб бериш хисобига туман аҳолиси даромадларини ошириш (Фарғона)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 16:00:27
Ҳудудларда мавжуд сув-оқава тизимларини ялпи хатловдан ўтказиш ва ҳудудларда янги сув-оқава тизимларини жорий қилиш лозим.(Тошкент вил)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:00:18
Мамлакатимиздаги реал ҳолатга баҳо берганимизда, бугун Ўзбекистон меҳнатга лаёқатли бўлган ёшдаги барча меҳнат ресурсларини тўлақонли иш билан таъминлай олмайди. Чунки, мамлакатда "демографик дивиденд"нинг юқори даражаси намоён бўлмоқда. Бундай ҳолатда ишчи кучи экспортини қўллаб-қувватлаш самарали натижага олиб келади. Бунинг учун аввало, меҳнат мигрантларининг касб кўникмаси, салоҳиятини ошириш ҳамда ташқи меҳнат бозорида кафолатланган иш ўринларини излаш чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқ. Ташқи бозорларда мигрантларни иш билан таъминлаш бўйича 2020-2030 йиллар учун алоҳида мақсадли дастур ишлаб чиқиш керак. P.S.: ҳозирги шароитда пандемия бўлганлиги билан кейинчалик бу муҳим масалага айланиши шубҳасиз. - Аъзамов Дилнур Ўлмас ўғли

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:59:17
(давоми) Бунда уларга моддий жавобгарлик, харажат кабилар юкланмаслиги керак. Фақатгина мактаблардан ўқувчиларнинг иштирокини таъминлаб бериш ва ҳамкорликка тайёр бўлиш талаб қилинади, холос. Агарда мана шу тизимни йўлга қўйишга эришилса, барча фан соҳаларида етук кадрларни тарбиялаш ва фан соҳасини ривожлантиришга улкан потенциалга эга бўлинади. - Аъзамов Дилнур

Авазхон Валихонов
Taklif 2020-11-17 15:57:51
Ривожланган давлатлар қаторида бўлган Кореа халқ демократик Республикаси тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда аҳоли томонидан чиқариб ташланаётган чиқиндиларни олиб кетиш учун уч турдаги сабзавот ва меваларлардан чиққан чиқиндилари учун, қоғоз маҳсулотларидан чиққан чиқиндилар учун, пластик турдаги маҳсулотлардан чиққан чиқиндилар учун юк машиналарини ташкил этиш. Ташкил этилган сабзавот ва мевалардан чиққан чиқиндиларни (халқ тилиди пўчоқларни) чорва билан шуғулланувчи фермер ҳўжаликларига етказиб улар томонидан парвариш қилинааётган чорваларни озиқасини таъминлаш. Қўғоз ва пластик турдаги чиқиндиларни килограммига қараб олиб, чиқинди учун хақ тўланадиган коммунал тўловларни камайтирган ҳолда қайта ишлаб чиқариш учун йўналтириш. (Фарғона)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 15:57:16
Математика илмини (фанини) ривожлантиришда мавжуд илмий мактабларда авлодлар алмашинуви жараёнининг изчилликда ва йўқотишларсиз бўлишини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун фанга қизиқувчиларни ёшлигидан тайёрлаб бориш зарур. Қандай ўзига хос ёндошувдан фойдаланса бўлади? Таклиф: мактабларда, мактабдан ташқарида давлат олимпиадаларидан ташқари доимий равишда ташкил қилиб бориладиган хусусий олимпиадаларни ташкил қилишга шароит яратиш керак. Мисол учун мен ташаббус кўрсатиб алоҳида олимпиада ташкил этмоқчиман, мақсад - болаларни (ўқувчиларни) фанни янада чуқурроқ ўрганишга ундаш ва уларга рағбат бериш. Мана шундай ҳолатда халқ таълими бўлими (бошқармаси, вазирлиги) билан ташкилий жиҳатларни кўриб чиқишда муаммолар юзага келмаслиги таъминланиши керак. (давоми бор)

Ихтиёржон Хомидов
Taklif 2020-11-17 15:55:40
Хар бир спорт мактабда энг юқори натижа кўрсатган тренерга йилда бир маротаба республикамиздаги барча санаторияга бепул йўланма бериш чораларини кўриб чиқиш. (Фарғона)

Ихтиёржон Хомидов
Taklif 2020-11-17 15:54:17
Спорт жихозларини ишлаб чиқувчи тадбиркорлар билан спорт мактабга спорт жихозларини сотиб олиш учун узоқ муддатлик шартнома тузишни йўлга қўйиш. (Фарғона)

Ихтиёржон Хомидов
Taklif 2020-11-17 15:53:14
Республикадаги барча спорт мактабларидаги селекция бўйича-тренерларнинг республика ёки вилоят бўйлаб селекция ишларини олиб бориш учун молиялаштириш ишларини шакиллантириш.

Ражабов Алишер Рўзиевич
Taklif 2020-11-17 15:52:22
Кадрлар сиёсати бўйича мехнат кодексига ўзгартиришлар киритиш. 5-10 йил иш тажрибасига эгамутахассис ташкилот ходимларини олий таьлимга Сухбат асосида қабул қилиш.

Berdiyev Umid Raxmonovich
Taklif 2020-11-17 15:50:57
Туман хокимликлари баалансида бўлган ер ва бўш турган нотурар бино иншоатлар ауксион орқали сотилсин

Rasulberdiyev Bekzod Odil o‘g‘il
Taklif 2020-11-17 15:45:45
Sirtqi ta‘lim shaklida tahsil olayotgan talabalarga 2-kursdan ishlashlariga ruhsat berilsa va bunda ma‘lum sinov orqali yoki oliy ta‘lim muassasasiga kirishda to‘plagan bali etiborga olinsa,misol uchun 150 balldan baland ball bilan talaba bo‘lganlarga ruhsat berilsa.Kadr yetishmaslik muammosi va talabada amaliyot ko‘nikmalari shakllanadi.Kelajakda ulardan bilimli va tajribali ustoz va pedagoglar chiqadi shunday qilinsa.Qolaversa talaba kontrakt uchun to‘lov summasini o‘zi ishlab topadi.Bu har taraflama davlat uchun ham jamiyat uchun ham foydali.Qisqacha taklifimni mazmuni shu chuqurroq kirilsa ko‘plab muammolar yechimini topadi.Chekka hududlarga alohida kvota ajratilishi ham shart bo‘lmaydi kadrlar o‘zlari borishadi.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-17 15:41:26
Қардош халқлар ва қўшни давлатлар билан умумий байрамларимизни биргаликда нишонлаш анъанасини шакллантириш борасида чора тадбирлар олиб бориш.(Тошкент вил)

Маматқулов Музаффар Бахромович
Taklif 2020-11-17 15:37:18
Ҳудаддаги мавжуд миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш, моддий-техника базасини ривожлантириш ижро ҳокимияти билан алоқасини мустахкамлаш, шаҳар ва туманларда жамоатчилик асосида фаолият юритаётган вакилларини бинолар билан таъминлаш.

Самадова Раьно маликовна
Taklif 2020-11-17 15:37:07
Халқ депутатлари бир ойда бир марта сайланган округида халқ олдида хисобот бериши шарт, ва бу хақда жамоатчилик эшиттируви ташкил этилиши керак.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-17 15:34:03
Ҳудудлардаги мавжуд суғурта ташкилотларини ислоҳ қилиш. Суғурта ташкилотлари ҳалқ ишончини қозониш чоралари механизмини ишлаб чиқиш.