Шодиев Шерзод Аваз ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:26:16
Фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш ва касалланиш даражасини камайтириш мақсадида, жаҳон стандартларига асосланиб ҳар бир туман ва шаҳарларнинг марказий кўчаларида пиёдалар йўлакларини ташкил этиш, пиёдалар учун алоҳида йўл белгилари, шу жумладан босиб ўтган масофа, сарфланган калория миқдори, соғлиқ кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берувчи кўрсаткичлар ўрнатиш. Шунингдек, аҳолининг жинси ва ёшига қараб, уларга ихтиёрий кунлик юриш нормаларини жорий этиш; юриш меёрларини маълум бир даврда бажарган фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланганлик учун тўловнинг 50 фоиз миқдорида имтиёзлар ва чегирмалар белгилаш; аҳоли ўртасида пиёда юришни чорлашга қаратилган кенг тарғибот ишларини ташкил этиш.

Тилавов Шерзод Бешимович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:24:32
Маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқароларга юқори даражадаги психологик маслаҳатлар кўрсатишни таъминлаш мақсадида психолог - раис маслаҳатчиси лавозимини жорий этиш.

Содиқова Малакат Умедовна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:21:07
Битирувчиларнинг ишга жойлашганлигини жамоатчилик назорати асосида таҳлил қилиб бориш, ушбу жараёнда аниқланган муаммоли масалалар юзасидан тегишли идораларга таклифлар киритиб бориш.

Муйдинов Дилмурод Исломжонович
Taklif 2020-11-17 17:20:40
Етимлар ( чин етим эмас) учун давлат томонидан кредитга берилаётган "имтиёзли" уйларни хамёнбоп килиш, ва хакикатдан хам имтиёзли килиш. Таклифларни хакикатдан хам инобатга олинглар...

Ҳамидов Феруз Файзуллоевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:19:04
Туризмнинг янги йўналишларини жорий этиш. Бухоро вилоятини туризм чорраҳасига айлантириш ва Бухоро шаҳрида туризмнинг барча йўналишларини ўз ичига қамраб олган туризм мега марказини барпо этиш орқали туристлар оқимини янада кўпайтириш.

Фозилова Иқболой Холмурод қизи (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:17:12
Ўрта-махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш.

Умаров Нодир Улуғович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:13:36
Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда давлат тузилмалари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш.

Рўзиқулов Абдулазиз Муҳиддин ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-17 17:09:30
Ҳудудларда замонавий бошқарув кадрлар тайёрлаш тизими самарадорлигини ошириш, барча соҳаларда ёш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш, раҳбар ходимларни замонавий бошқарув услубларида ўқитиш мақсадида Менежмент мактабларини ташкил қилиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:47:11
Аҳолининг эхтиёжманд қатламларини манзилли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимида фуқароларнинг ордер асосида тиббий даволаниш, тиббий кўрикдан ўтишига муҳтожлиги қараб тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни кенгроқ йўлга қуйиш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:45:35
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фолиятига доир қонун ва қонун ости ҳужжатларини такомиллаштириш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:44:19
Йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида тунги ёқтилантириш чироқларини ўрнатиш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:42:38
Коррупцияга қарши курашиш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Бефарқлик ва лоқайдлик” мавзусида тадбирлар ўтказиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:41:06
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг атмосфера ҳавосига таъсирини камайтириш, объектларининг атроф табиий муҳитга кўрсатаётган салбий таъсирининг рухсат этилган босқичма-босқич камайиб борадиган даражаларига эришиш учун энг яхши қулай технологияларни қўллаши зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:39:41
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида ННТ уйларини ташкил этиш ишларини охирига етказиш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:38:10
Давлат органлари ва жамоат ташкилотлари томонидан гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлари бўйича жамоатчилик эшитувларни мунтазам ташкил этиб бориш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:36:53
Кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини амалга оширишга оид механизмларни такомиллаштириш жараёнида улар томонидан топшириладиган молиявий ҳисобот шаклларининг соддалаштирилган вариантларини ишлаб чиқишга эътибор қаратиш лозим.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-11-17 16:36:36
Миллий пул бирлигимиз сум банкнотаси оёк ости килинганлиги учун жавобгарлик белгилаш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:34:55
Айрим хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда фаол ННТларни ҳам хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратган ҳолда қуллаб-қувватлаш. Бунда, кўп томонлама тадбирлар ўтказиш ҳамда мамлакатимиз манфаатларига хизмат қилувчи истиқболли лойиҳалар ва дастурларни қабул қилиш ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш ҳамкорлик қилиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-17 16:31:18
Тадбиркорлик субъектлари учун консалтинг марказларини ташкил этиш

Shaymardanov Faxriddin Samatovich
Taklif 2020-11-17 16:27:26
Атом энергетик-саноат комплексини ривожлантириш