Кувондиков Азиз Ихтиёрович (Навоий)
Taklif 2020-11-25 17:05:24
Давлат идораларида хужжатлар алмашинуви тизимини электронлаштириш. Қоғоздан бутунлай воз кечиш керак.

Холбўтаев Фурқат Қахрамонович
Taklif 2020-11-25 17:04:40
Халқ депутатлари вилоят Кенгашига юридик шахс мақомини бериш ва Кенгаш ҳузуридаги доимий ва муваққат ишловчи комиссияларни конкретлаштириш керак ҳамда Кенгаш ҳузуридаги Фонд ва бошқа зарурий комиссияларни йўлга қўйиш ваколатини бериш керак. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияларининг масъул котибларини Кенгашга бириктириш зарур. (Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш)

Каримов Махмуд Абдурахимович (Навоий)
Taklif 2020-11-25 17:04:07
Давлат бошқарув органлари ходимлари учун чет тилларни ўрганишни мажбурий этиб белгилаш керак.

Шодиев Умиджон Рузимурод ўғли (Навоий)
Taklif 2020-11-25 17:03:29
Барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ишловчи ишчи ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини яратиш мақсадида хафтанинг бир кунини соғломлаштириш куни этиб мажбурий белгилаб қўйиш керак. Чунки ходимлар кун давомида иш столида утириб, семизлик ва қорин қуйиш холатлари кузатилмоқда.

Бахтияров Равшанбек
Taklif 2020-11-25 17:02:14
Вилоятларда ёшларни ёт ғояларга нисбатан иммунитетини шакллантириш мақсадида кинотеатрларда ватанпарварлик, юрт тинчлиги, миллат қаҳрамонлари акс эттирган фильмларнинг бепул намойишини ташкил этиш.

Каримов Шерзодбек
Taklif 2020-11-25 17:00:20
Хоразм маъмун академияси ва олий таълим муассасаларида ёшларни илм-фан ва касб-ҳунарларга бўлган қизиқишини янада оширишни тарғиб этувчи ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиш

Икбол Машарипова
Taklif 2020-11-25 16:59:02
“Хоразм ёшлари” электорон платформасини ташкил этиш.

Каримов Шерзодбек
Taklif 2020-11-25 16:58:14
Давлат ва нодавлат телеканалларда “Замонавий кийиниш маданияти”, “Либос – инсон кўрки”, “Кийимларда акс этган “оммавий маданият” ёхуд миллийликка таҳдид” мавзуларида ҳар чоракда кўрсатувлар тайёрлаш.

Каримов Шерзодбек
Taklif 2020-11-25 16:56:53
Вилоят ва маҳаллий бўлим ходимларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир соҳа бўйича намунавий рейтинг тизимини ташкил этиш.

Икбол Машарипова
Taklif 2020-11-25 16:55:48
Вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарини шаҳарлар ва туманларда филиалларини ташкил этиш орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш.

Фозилбек Болтаев
Taklif 2020-11-25 16:54:10
Ҳар бир маҳалла кесимида ишлаб чиқариш ёки деҳқончилик кооперацияларини ташкил этиш. Мазкур кооперацияларига ёшларни кенг жалб этиш.

Фозилбек Болтаев
Taklif 2020-11-25 16:52:47
Ёшлар агентлиги ҳудудий бўлимларида Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси штат бирлигини жорий этиш.

Исакаов Артур
Taklif 2020-11-25 16:51:21
Четга чиқиб кетган ёшлар ҳисобини юритиш бўйича алоҳида йўналиш киритиш.

Исакаов Артур
Taklif 2020-11-25 16:48:39
Давлат фуқаролик хизматчиларининг аниқ мартаба ва даражаларини белгилаш. Аниқ иш тажрибаси ва стажига боғлиқ равишда даража ошиб бориши тизимини жорий қилиш.

Хонимов Салохиддин
Taklif 2020-11-25 16:46:26
Республика худудларида фаолият олиб бораётган хайвонот боғлари давлат тасарруфига ўтказилиши ҳмада давлат бюжети хисобидан боғдаги хайвонлар озиқлантириш тизимини жорий этиш.

Бакиев Турдиали
Taklif 2020-11-25 16:46:08
Давлат йўл харакати хавфсизлиги томонидан онлайн ариза қабул қилиш тизимини жорий этиш, берилаётган хайдовчилик гувохномаси олиш муддатини узайтириш, тўлов миқдорини тўлаш жараёнида 20 ёшдан пас ёшлар учун гувохнома беришни тақиқлаш.

Аллабоев Жасур Назарович
Taklif 2020-11-25 16:45:49
Мехнат мигирацияси вазирлиги томонидан хорижий давлатларда ишлаш ниятини билдирган фуқаролар учун ягона тизим жорий этиш ва эркин фаолият олиб бораётган турли хил мехнат шартномалари билан шуғилланувчи нодавлат ташкилотлар фаолияти қатиян тўхтатилиш

Аллабоев Жасур Назарович
Taklif 2020-11-25 16:45:31
Бандлик ва мехнат муносабатларини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан хафтанинг бир кунида тв каналлар орқати худудларда бўш иш ўринлари ярмаркази онлайн тарзда ташкил этиш. Давлат ташкилотларида мавжуд бўш иш ўринлари учун очиқ мулоқот орқали ишга олиш тизимини яратиш.махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси томонидан махалла биноларида эьлонлар ташкил этилини ташкил этиш.

Аллабоев Жасур Назарович
Taklif 2020-11-25 16:45:08
Бандлик ва мехнат муносабатларини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан иш эараёнида турли хил тазихларга учраётган ходимлар ва иш жараёнида қийинчиликларга учраган ходимлар учун махсус қабул вақти белгиланиб махаллий ва худудий бошқармалар томонидан етук мутахасислар жалб қилинган холда ахолига енгиллик яратиш.

Аллабоев Жасур Назарович
Taklif 2020-11-25 16:44:31
Хорижда турли сохаларда рахбарлик иш фаолияти олиб борган етук мутахасистларни давлатимизда фаолият олиб бораётган сохаларда тажрибасидан фойдаланиш мақсадида маоши тенглаштирилган холда давлатимизга олиб келиш