Абдуниязов Хусан Нуриллаевич, Жиззах
Taklif
2020-11-18 10:05:04
Ер сотиб олиш ва унга эгалик қилиш тартибини қонунчиликда қайта кўриб чиқиш зарурати мавжуд. Масалан, битта туманда уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги оилалар етарли маблағи бўлмганлиги сабабли ўз вақтида е-ижро аукционида иштирок этиб ўзи яшайдиган ҳудуддан уй-жой учун ер ололмаяпти, натижада узоқ бошқа ҳудуд(шаҳар, туман)да яшайдиган фуқаролар е-аукционда иштирок этиб ерга эгалик қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Қонунчиликка таклиф этилаётган жиҳат шундаки, шу ҳудуддаги эҳтиёжманд, уй-жойга муҳтож кам таъминланган оилаларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уй-жой учун ер ажратиш масаласини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар қарорлари билан бериш тартибини жорий қилиш мақсадга мувофиқ.
Izohlar