Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-18 13:17:15
Давлат ижро органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ўрганиб, уларнинг самадарлигини баҳолаб бориш механизмларини ишлаб чиқиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-18 13:16:25
Жамоат фонди грант-танловларини эълон қилиш тартибини такомиллаштириш, бу жараёнда ҳудудларнинг жуғрофик, демографик, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа хусусиятларини инобатга олиш зарур.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-18 13:15:22
ННТлар томонидан грант лойиҳалари ва ижтимоий буюртмаларни амалга ошириш жараёнида ижтимоий шериклик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-18 13:14:23
Тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, банк хизматлари соҳасидаги рақамлаштириш жараёнлари хусусида тадбирколик сектори вакиллари учун ўқувлар ташкил этиш, мобил иловалардан самарали фойдаланишни ўргатиш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:13:43
Қандли диабет, нафас аъзолари сурункали касалликларга чалинган фуқароларга самарали профилактика қилиш чораларини амалга ошириш хамда бюджет маблағлари ҳисобидан имтиёзларни қўллаш (анлиз олиш, бепул дори воситалари (инсулин) билан таъминлаш) ҳамда шифохоналарда бепул даволаш чораларини кўриш

Очилова Ойниса
Taklif 2020-11-18 13:13:31
Сифатли ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича катта натижаларга эришган аёллар ва ёшлар иштирокида чекка ҳудудларда мастер-класслар ўтказиш ва уларни фаолиятини оммалаштириш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 13:13:05
Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ривожлантиришда улар томонидан амалга оширилаётган ишларини республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:12:33
Республикадаги фермер хўжаликларига қарашли боғларда ва иссиқхоналарда агротехник тадбирларини ўз вактида амалга ошириш хамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтларини вилоят филиалларида махаллий бюджет маблағлари хисобидан ўсимликларни касалик ва зараркунанда хашоратларни аниқлаш ва уларга қарши курашишга ихтисослашган маҳсус лабораторияларни ташкил этиш, келгусида ушбу лаборатория хўжалик хисобидан молиялаштиришни ва улар томонидан боғбонларга агро тавсиялар бериш

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:12:08
Вилоятлардаги “Агрохимлаборатория”ларни Қишлоқ хўжалиги бошқармалари қошида ташкил этиб, замонавий лаборатория жихозлари билан таъминлаш, буюджет маблағлари хисобидан молиялаштириш ва хар бир контур ер майдонлари тупроғидан намуналарни доимий равишда олиб, лабораториядан ўтказиб, мутахассис аграномлар томнидан намунавий технологик карта асосида пулсиз маслахатлар беришни йўлга қўйиш керак.

Раимқулов Нуъмон Раимқулович
Taklif 2020-11-18 13:12:00
Туристларни жалб этиш мақсадида хорижий давлатлардаги элчихоналарда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий салоҳияти билан бирга, буюк тарихи ҳақида ахборот тарқатиш масалалари билан шуғулланиш ишларини кенгайтиришни кўриб чиқиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 13:11:43
Давлат дастури доирасида жисмоний шахсларга бериладиган имтиёзли кредит маблағларини мижозни ўзига нақд пул шаклида ёки пластик картасига тушириб бериш керак. Юқоридаги давлат қувватлови асосида ахолига оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўйича берилган кредит маблағлари “Таъминотчи” деб номланган сохта тадбиркорлар томонидан кредит суммасига нисбатан икки баробар қиммат товар моддий бойликларни етказиб беришлари ахоли ва тижорат банклари зарарига амалга ошган

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-18 13:11:08
Эксперимент тарзида кейинги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда айрим ҳудудларда пропорционал сайлов тизимига асосан ташкил этиш ҳамда ўтказиш.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 13:10:49
Мамлакатда савдо соҳасини ривожлантириш бўйича масъул бўлган аниқ давлат органини белгилаш. Бунда, савдо соҳасини тартибга солувчи, умумий овқатланиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи тадбиркорлик субъектларини соҳавий маслаҳат кўмак марказларини ташкил этиб, халқаро санитария нормаларида ўқув курсларини ташкил этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш керак.

Зоиров Нурмурод Тўймуродович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 13:10:38
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддасига мол-мулкнинг бозор баҳосидаги қиймати давлат томонидан қопланиши тўғрисида ўзгартириш киритиш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:10:17
Мамлакатимизда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича имтиёзли кредит маблағларини ажратиш, ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиш ва қадоқлаш ишларида маслаҳат ва консалтинг тизимини жорий этиш

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-18 13:10:12
Вилоят марказларида автомобиль йўлларида тирбандликни олдини олиш мақсадида айланма йўлларни кўпайтириш, кўприк қурилиш ишларини ривожлантириш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:09:41
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказий шаҳарларига йўлдош туманларда халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўллари бўйига замонавий архитектура асосида 7-9 қаватли тураржой биноларини ҳамда автомобиллар учун стоянкаларни жойлаштириш, шунингдек, автомобил йўлларидан аҳолига ер ости ўтиш йўлакларини қуриш керак

Холмирзаев Мейли
Taklif 2020-11-18 13:09:00
Суд ишларини кўришни бошқа вилоятга юбориш амалиётини танқидий кўриб чиқишни таклиф этаман. Бу амалиёт жуда кўп оворагарчилик ва сарсонгарчиликларни келтириб чиқаради.Ёки, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда бошқа вилоятга юборилган ишларни онлайн кўриш амалиётини жорий этиш мумкин.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-18 13:07:50
Давлат органларини онлайн ишлаш потенциалини баҳолаш тизимини жорий этиш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:07:24
Мамлакатимиз ҳудудидаги марказий шаҳарлардаги, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги марказий шаҳарлардаги аҳоли зич жойлашган маҳаллаларни коммуникация тармоқларини янгилаш, канализация тармоғини тортишга йўналтириш зарур.