Атоев Мирзосолиҳ Исматиллоевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 16:23:53
Вилоятнинг экспорт ва инвестициявий салоҳиятини халқаро даражада кўрсатиб бериш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектларини дунё бўйича ўтказиладиган форумларда иштирокини таъминлаш

Махмудов Шерали Хусанович
Taklif 2020-11-18 16:23:31
Миллий инсон капитали индексини ишлаб чиқиш 1. Миллий инсон капитали индексини ташкил этувчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилади (Саломатлик, Таълим, Касбий тайёргарлик, Профессионал мобиллик, Инновацион ижодкорлик кўрсаткичлари).

Махмудов Шерали Хусанович
Taklif 2020-11-18 16:22:51
Касбий тайёргарлик ва профессионал мобиллик даражасини ошириш 1. Меҳнат бозоридаги вазиятни мониторинг қилиб бориш, иш берувчи ва меҳнат бозорининг бошқа иштирокчилари талабларини инобатга олиш. 2. Хорижда талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш.

Карамотова Умида Аслановна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 16:20:21
Миллий электрон архив тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш.

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-18 16:20:02
Эски, собиқ иттифоқ давридаги ишлаб чиқариш ускуналари мавжуд бўлган корхоналарни фаолиятини тухтатиш ва уларга янги зомон талабига мос ускуналарни бериш. Кўпчилик завод ва корхоналарнинг эски ускуналарда ишлаши туфайли хозирги талабга жавоб бермайдиган махсулотлар ҳамда атроф мухитга салбий таъсирли чиқиндилар чиқаришга сабаб бўлади.

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:59:57
Фуқаролар учун республикадаги мавжуд ҳар қандай белгиланган имтиёзларни ва ундан фойдаланган шахсларни кўрсатиб турувчи ягона “Имтиёзлар кузатуви портали”ни жорий қилиш.

Мўминов Абдулло Илоҳомович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:57:18
Автотранспорт воситаларини техник ҳолатини текшириш диагностика товар (хизматлар) бозорида рақобат муҳитини яратиш ҳамда нархларини қатъий белгилаш.

Қудратов Баҳодир Ғайбуллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:52:41
Мижоз ва тижорат банки ўртасидаги “Тўлов терминалидан фойдаланиш тўғрисида”ги шартнома шартларига ўзгартириш киритиш.

Жумаев Хамид Ғойибназарович
Taklif 2020-11-18 15:31:09
Суд жараёнини соддалаштириш ва суднинг шаффофлигини таъминлаш.

Муқимов Акрам Қодирович (Навоий)
Taklif 2020-11-18 15:30:12
Навоий вилоятининг ҳудудий ижтимоий-иқтисодий долзарб муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган тегишли чора-тадбирларни қамраб олувчи маҳаллий давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида махсус мемарандум ишлаб чиқиш

Қодиров Дилшод Собиржонович
Taklif 2020-11-18 15:29:04
Интернет тармоғида тадбиркорлик ва инновацион ғояларга доир мурожаат ва муаммоларни қабул қилиш ва ҳал этишга қаратилган “Telegramm” мессенжерини ташкил этиш

Шакаров Акмал (Навоий)
Taklif 2020-11-18 15:27:37
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ҳамда палатанинг ҳудудий органлари фаолиятини ташкил қилиш

Дилафруз Ўрозова
Taklif 2020-11-18 15:26:13
Атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни диққат билан ўрганиш, илмий тадқиқодлар амалга ошириш ва чегараолди ҳудудларда миллатлараро тотувлик муносабатлари ва масалаларига бағишланган алоҳида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил қилиш

Хакимов Муродулло (ОМБУДСМАН)
Taklif 2020-11-18 15:24:54
Озодликдан маҳрум этилган, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ижро этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини такомиллаштириш

Хамидов Мансур Абдухалилович
Taklif 2020-11-18 15:23:48
“Mening fikrim” веб-портали ва бошқа ижтимоий тармоқларда муҳокамага қўйилган меъёрий ҳужжатлар ва петициялар бўйича аҳоли муҳокамасидан ўтган ва энг кўп овоз олган ташаббусларни субъектив сабабларсиз парламентда кўриб чиқилишини ташкил этиш бўйича тизим ишлаб чиқиш

Хамидов Мансур Абдухалилович
Taklif 2020-11-18 15:23:06
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятига фуқаролар мурожаатлари асосида Интернет тармоғида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш учун электрон портал ва мобил иловадан фойдаланиш имконини берувчи “Электрон парламент” тизими жорий этиш

Бобомуродов Олим Очилович
Taklif 2020-11-18 15:21:49
Маҳаллий телевидениелар ва республика телевидениеларининг вилоятдаги вакилларининг моддий техника базасини ривожлантириш керак. Чунки, вилоятда бўлиб ўтадиган тадбирлар ва йиғилишларни тасвирга олиш бўйича расмий таклиф қилинсада, келишмайди. Нимага деганда уларга камералар етишмайди? Камера топилса транспорт йўқ, уларни олиб келиш учун автомашина жунатиш керак. Шунинг учун ушбу платформа ташкил қилинган экан, Келгуси йил учун тасдиқланадиган Давлат дастурига айнан шу масалани киритиш керак. Яна бир жойларда қолиб кетмасин илтимос.

Суннатов Рустам Раҳматуллаев (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:19:47
Жиноятчилик ҳолатини, криминоген вазиятни таҳлил қилиш ва ҳар бир жиноят тури бўйича уларнинг барвақт олдини олиш, жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан иш олиб боришга қаратилган ва бошқа зарурий манзилли чора-тадбирлар белгилаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида корхона ва ташкилотлар рахбарлари масъулиятини ошириш юзасидан норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Болтаев Музаффар Исмаилович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:18:27
Баъзи бир мураккааб тоифадаги ишларни кўришда судьяга белгиланган муддатлар етишмаслиги ва натижада иш ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилмаслиги мумкинлигини инобатга олиб, иш кўриш билан боғлиқ процессуал муддатларни белгилашни судьянинг ихтиёрида қолдириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-18 14:25:35
Давлат тили тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш зарур.(Тошкент вил)