Собиров Сойибжон Муродович
Taklif 2020-11-19 11:30:40
Фуқаролар йиғинларида фаолияти олиб бораётган кадрларнинг салоҳияти билим даражаси қониқарли даражада эмаслиги кўп бора кузатилади. Ходимларни алохида тартибда билим малакасини ошириш, ўқув курсларга жалб этиш. (Фарғона)

Г.Ортиқова
Taklif 2020-11-19 11:30:05
Махалла фуқаролар йиғини ходимларига замонавий, барча талабларга жавоб берадиган бино ва компютер билан таъминлаш (Фарғона)

У.Умаралиев
Taklif 2020-11-19 11:29:19
Маҳалла фуқаролар йиғинига ёшлар масалалари бўйича ва нуронийлар бўйича доимий иш ўринларини яратиш ва масъул котиб штатини қайта кўриб чиқиш (Фарғона)

Давронов Азамат Холбекович
Taklif 2020-11-19 11:28:36
Электрон ахборот алмашиш тизимини жорий этиш. Жойларда ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш ва уларнинг ижросини таъминлашда тизимли ҳамкорликни ўрнатиш Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, унинг дарду-ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак. (Фарғона)

Давронов Азамат Холбекович
Taklif 2020-11-19 11:27:56
Сиёсий партиялар энг аввало, ўз электорати манфаатларидан, сиёсий мафкураси ва позициясидан келиб чиқиб, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларига етарлича таъсир ўтказишлари ҳамда ўзининг вакиллари орқали давлатнинг марказий ва маҳаллий ижроия органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда қатнашишлари лозим. (Фарғона)

Давронов Азамат Холбекович
Taklif 2020-11-19 11:26:40
Мактабгача таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларида ҳуқуқий таълим олиб борилиши назарда тутилиши бўйича норматив ва ҳуқуқий, услубий мезонларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда жорий қилиш. (Фарғона)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 11:05:35
Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантиришга доир таклиф: Ҳудудларда айтайлик, туманлар шароитида 2-3 туман учун ҳеч бўлмаса 1 та техна парклар ташкил этилиши, мазкур технопаркларнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасида олимлар белгиланган муддатда семинарларни ташкил этиш. Шу билан биргаликда, мазкур технопаркларда. чорвачиликнинг маҳсулдор зотларини етиштириш, тажриба тадқиқот ишлари учун ерлар, уруғчиликнинг янги навларини ишаб чиқиш ишлари бевосита тажриба синов ишларини амалга ошириладиган жой бўлиши, шу билан биргаликда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш тизимлари ҳам мавжуд бўлиши керак. Шу тадбирлар орқали қишлоқ хўжалигининг қуйи бошқарув тизими мустаҳкамланади. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

Otaboyev Mirzabek Xamid O'gli
Taklif 2020-11-19 11:04:07
Meni yana taklifim bor edi O'zbekistonni barcha xududlarida bir tashkilot yaratish kerak u tashkilot shunday bir tashkilot bo'lishi kerakki yangi turmush qurayotgan erkaklarni ish bilan taminlanganligini aniqlab ish bilan taminlangan bo'lsa unga turmush qurishga ruxsat berishi, agar ish bilan taminlanmagan bo'lsa uni ish bilan taminlab keyin ruxsat bersa juda quvonarli bo'lar edi chunki bu bilan oila buzulib ketmasligini oz moz bo'lsa ham oila buzulib ketmasligini oldini olgan bo'lardik chunki oilani masuliyati juda katta masuliyat deb o'ylayman

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 11:03:25
Бугунги кунда қишлоқларда фермер хўжаликларининг кўпчилигида ўзларининг техникалари маънан эскирган. Ерларни оғдариш, ишлов бериш ҳамда агротехник тадбирларни амалга оширишда илғор технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйишнинг қишлоқ хўжалигида сервис соҳасини тубдан модернизация қилиш керак. Давлат хусусий шерикчилик асосида корхоналар ташкил этиб, маҳсулот таннархини камайтириш механизмлари ишлаб чиқилиши лозим. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самарқанд филиали бош мутахассиси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 10:58:17
Чорвачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлашга доир таклифлар: Ҳудудлардаги Дон комбинатлари ва Пахта заводлар бугунги кунда модернизация қилиниб борилмоқда. Лекин, ҳудудларда чорвачилик учун емнинг нархи масаласини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Гўшт маҳсулотларини арзонлаштиришда бугунги кунда дон маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича хусусий, давлат шерикчилиги асосида мини заводлар ҳудудларда кўпайиши керак ва рақобат масаласи бозорнинг талаб ва таклифига ўзининг таъсирини ўтказиши керак. Мазкур таклиф инобатга олинса биринчидан чорвачилик озуқа кўпайиши ва маҳсулот таннархининг камайишига, иккинчидан халқимизни нон ва нон маҳулотлари билан арзон нархларда таъминлаш имконини беради. - Шаҳриёр Холбаев (ДБА Самаарқанд филиали бош мутахассиси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 10:53:55
Иқтисодиёт соҳасидаги трансмиллий жиноятларга қарши курашишда рақамли технологияларни жорий этиш, даромадларни легаллаштиришни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажуини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. - Шаҳриёр Холбаев (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Самарқанд филиали бош мутахассиси)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 10:51:19
(давоми) ўқувчиларни келгуси ҳаётга тайёрлаш ва уларга ўз билим ва кўникмаларидан амалиётда фойдаланишни ўргатувчи малака талабларини синфлар кесимида ишлаб чиқиш; ўқувчиларни тиббий, эпидемиологик ва хуқуқий ҳаётга тайёрлашда юқори синф, яъни 10-11 синф ўқувчилари учун факультатив соатлар ҳисобидан: а) Биринчи ёрдам тиббий билим кўникмалари курсини жорий этиш (3 ойлик – 1 даражали диплом, 6 ойлик – 2 даражали диплом); б) Хуқуқий саводхонлик ёш хуқуқшунос кўникмалари курсини жорий этиш (3 ойлик – 1 даражали диплом, 6 ойлик – 2 даражали диплом). - Илҳом Тўхтасинов (СамДЧТИ ректори)

Otaboyev Mirzabek Xamid O'gli
Taklif 2020-11-19 10:46:21
Assalom meni taklifim shundan iboratki Xorazm viloyati va Qoraqalpoqiston Respublikasida onlayn bozor qilishni taklif qilmoqchiman chunki bu xududlarda onlayn bozor mavjud emas online bozorni foydali tomonlari bor yani tovar narxlari ochiqdan ochiq boladi narxni onlayn ko'rib tekshirib narx ko'tarilib ketmasligini ham tekshirib turishingiz mumkin boladi. Xozir xamma narsa elektronlashtirib borilmoqda buni ham online qilsak yaxshi bolardi deb o'ylayman. Men o'sha online bozorni yaratishimga davlat dasturiga kiritib, menga joy va kredit olishimga yordam bersangiz. Men undan tashqari non, tandir somsa va milliy shirinliklar ishlab chiqarishni yo'lga qo'ymoqchiman chunki bu narsalarni tayyorlash qo'limdan keladi va bu bilan 10-15 odamni ish bilan taminlamoqchiman

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 10:45:08
(давоми) Бугунги пандемия ва трансформацион жараённи инобатга олиб, СамДЧТИ модуль платформасини яратиб таълимнинг барча босқичларида фаолият юритаётган педагог-ходимлар ўртасида жонли ва онлайн мулоқот орқали малака ошириш ва баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйсак. Кўп йиллик илмий-педагогик тажрибага эга олимлар ва ёш ўқитувчилар ўртасида “устоз-шогирд” анъанасини ривожлантириб, илм-фан ва амалиёт интеграцияси замонавий тизимини ёки моделини яратган бўлар эдик. - Илҳом Тўхтасинов (СамДЧТИ ректори)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 10:43:53
Самарқанд тажрибаси сифатида қуйидагича таклиф бермоқчиман. Педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида муайян соҳалар бўйича ихтисослаштирилган мутахассислар, методистлар ва педагог-ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилса. Мисол тариқасида, СамДЧТИ базасида хорижий тилларни ўқитиш соҳаси бўйича ихтисослаштирилган ҳудудий (Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари) тармоқ маркази ташкил этиш орқали хорижий тиллар бўйича педагогик таълим ХАБи яратилган бўлар эди. - Илҳом Тўхтасинов (СамДЧТИ ректори) (давоми бор)

Xidorov Alisher Raxmonovich
Taklif 2020-11-19 08:47:12
Tuman hokimlari ustidan jamoatchilik nazoratini maksimal holatga chiqarish. Tumanlarni tabiy gaz bilan taminlashni bosqichma bosqich qamrab olish.Tumanlarda aholi murojatlarni adolatli korip chiqishni yangicha uslubini iahlap chiqish

Dehqonov Mirali
Taklif 2020-11-19 07:37:38
Bugungi kunda oʻzbek tilining mavqeyini oshirish borasida qator qonun va qonunosti hujjatlar qabul qilinmoqda. Mamlakatimizda savodxonlik darajasini oshirish maqsadida OAV, gazeta, jurnallar, kitoblar hamda osma plakatlardagi xato soʻz va matnlar uchun jarima belgilash tizimini joriy etish lozim.

Xolmuratova
Taklif 2020-11-18 22:56:45
Juda ko' p viloyatlarda Xotin qizlarni ish bilan ta' minlashga e'tibor qaratilib ularning erlari boqimanda bulishiga va oiladagi tarbiya uzgarishiga olib kelmoqda shu sababli e'tiborni birinchi navbatda erkaklarga qaratib ishlamaydigan, sog'lom erkaklarni ro'yhatga olib ish bilan ta'minlash zarur. Ishlashni hohlamagan boqimanda , dangasa bulib qolgan 45 yoshgacha bulgan erkaklarga 1 oy davomida masuliyatni his qilib ish topishlariga undash va 1 oydan keyin 1 aklad jarimaga tortish kerak shunda mahalladagi yordam puliga bulayotgan janjallarimiz kamayadi va oldi olinadi ayollarimizni ishlagan erlariga nisbatan muomalasi va erkaklarimizning oiladagi obrusi joyiga qaytadi deb uylayman

Xolmuratova
Taklif 2020-11-18 22:43:26
Barchamiz bilamizki davlatimiz mahallalardan va oilalardan boshlanadi shunday ekan mahalla raislari va uning a'zolari barchasi oliy ma'lumotli , hujjat ishlarini yuruta oladigan ma'suliyatli insonlarni saylov va kasbiy faoliyati buyicha attestatsiya orqali ishga qabul qilinsa to'g'ri buladi. Mahalla saylovlariga nomzodini quygan insonlar birinchi navbatda qonun va qarorlar buyicha test topshirib undan o'ta olsa saylovga nomzodi quyilsin.

Muhammadjon Jalolov
Taklif 2020-11-18 22:27:59
Assalomu alaykum. Taklifim shundan iboratki, shaharsozlikda ko'chalarni ko'paytirish. Bu qanday bajariladi? Yevropa shaharlari tajribasidan kelib chiqib, bizda ham bir, ikki yoki uchta binoni atrofini ko'cha shaklida qurish mumkin. Ya'ni kichik kichik to'rtburchak yoki uchburchak kvartallar ko'rinishida bo'ladi. Natijada avtomobillarning katta yo'llarga va ichki kvartal yo'llariga bo'lgan yuklamasini kamayishiga erishish mumkin. Bu bilan tirbandliklarni ancha kamaytirish mumkin. Taklifimni fayl ko'rinishida yuboryapman. Rahmat