Хужаев Содиқ
Taklif 2020-11-19 17:22:55
Профиссионал талим тизимини ислоҳ қилишда дуал таълим дастури билан ҳамоҳанг олиб бориши тайёрланадиган кадрларнинг малака кўникмаларини янада оширилишига самара беради.

Намозов Шероз Азамат ўғли
Taklif 2020-11-19 17:20:31
"Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш керак. Чунки халқ учун бир мунча ноқулайликлар келиб чиқмоқда.

Файзиева Шарофат Сайфуллаевна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 17:01:11
Уй-жой қурилиши амалга оширилишидан олдин унинг проектини ва чиқадиган тўловлар суммаси тан нархидан тортиб кредит ва фоизлари прогнозларини тўлиқ жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш, аниқ белгиланган тўлов фоизлари ва сметалар асосида қурувчига бериш, банкка топишириш. номзодлар тегишли фоиз ва проектнинг намуналарини кўриб рози бўлгач қуриш ва топширишни амалга ошириш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-19 16:35:31
Вакиллик органлари фаолиятида лоббизм ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида депутатлик учун ялпи сайловдан воз кечган ҳолда сайлов жараёнларини 3 поғонали қилиб тақсимлаш лозим. Бу орқали сиёсий ҳаётда партиялар ва депутатлар фаоллигини оширишга эришишимиз мумкин.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-19 16:26:14
Деҳқон фермерт хўжаликлари фаолиятида ер балбанитети ва ҳажмига қараб ягона солиқ жорий қилиш орқали (масалан 5 балбанитетли 1га ер учун ягона солиқ миқдори шунча) деҳқон фермер хўжаликлари фаолиятига ҳокимият тизимлари аралашувларини кескин камайтириш. (Тошкент вил)

Қурбонв Одил Бекмуротович
Taklif 2020-11-19 16:23:36
Бозорларда товарлар нархини кескин ошиши натижасида давлат ташкилотларида фаолият юритаётган ходиларга нисбатан чегирмалар яратш

Қурбонв Одил Бекмуротович
Taklif 2020-11-19 16:23:03
Турли хил сохаларда фаолият юритаётган давлат ташкилотлари ходимларидан олинадиган даромад солиғини қисқартириш

Қосимов Анвар Нурфайзи ўғли
Taklif 2020-11-19 16:22:27
Давлат йўл патрул хизмати ходимларига томонидан аниқланаётган енгил қоида бузарликка нисбатан огохлантириш бериш тизимини жорий этиш

Ашурова Зебинисо Мамуржановна
Taklif 2020-11-19 16:21:51
Тиббиёт ходимлари орасида порахўрликни камайтириш ва ахолидан тиббий муолажа ва ташхис учун олинадиган пул маблағлари тўхтатиш мақсадида хар бир врач хонаси камералаштириш

Нуралиев Анвар Ортиқович
Taklif 2020-11-19 16:21:23
Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий афтомобилларни хайдашларига кенг имкониятлар очиш мақсадида божхона тўловларини камайтириш

Нуралиев Анвар Ортиқович
Taklif 2020-11-19 16:20:55
Фуқороларга нисбатан эркин такси қилишга рухсат берилиши тўғрисида қарор

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-19 16:20:47
Тиббиёт соҳасида кўрсатиладиган хизматлар ҳаққи масаласини аниқ тизимга солиш механизмини шакллантириб бутун республика бўйича ягона тиббий хизматларга ҳақ миқдорини жорий этиш лозим. (Тошкент вил)

Асатуллаев Анвар ХХХ
Taklif 2020-11-19 16:20:32
Якка тартибда таьлим оладиган ижтимоий химояга мухтож ёшлар учун ажратилган ўқитувчи педагок ходимларни мактаб дарсидан озод қилиш.

Асатуллаев Анвар ХХХ
Taklif 2020-11-19 16:20:01
Ижтимоий химояга мухтож ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида вилоят бандликка кўмаклашиш ва мехнат муносабатларини мувофиқлаштириш бошқармаси қошида махсус ўқув курс ташкил этиш

Беридиева Захро Азизона
Taklif 2020-11-19 16:19:36
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик холларида қонуний лойихалар ишлаб чиқиш

Шотураев Бунёд Алиевич
Taklif 2020-11-19 16:19:05
Олий таьлим муассасаларида таьлим олаётган битирувчи ёшларни иш тажриба олишлари учун бериладиган амалиёт жараёнларини самарадорлигини ошириш мақсадида мутахасислиги бўйича давлат ташкилотларига алхида дастур лойиха ишлаб чиқиш

Ибрагимов Бекмурод Омонбоевич
Taklif 2020-11-19 16:18:52
Саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги техникум ва коллежларда тўлов контракт суммаларини қайта кўриб чиқиш ва нархини камайтириш мақсадга мувофиқ.

Ибрагимов Бекмурод Омонбоевич
Taklif 2020-11-19 16:18:35
Касбий таълим муассасаларига абитуриентлар айнан ижтимоий йўналишларга, яъни тиббиёт, педагогика, туризм йўналишларига ҳужжат топширишмоқда. Вилоятда айнан мазкур йўналишлар мўлжалланган коллеж ва техникумларга ҳужжатлар қабули режага нисбатан 200 фоиздан – 600 фоизгача ошиб кетган. Бу айнан туманларда саноат, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари етарли ривожланмаганлигидан далолат бериб, ота-оналар ўз фарзандларининг келажагини минимал даражада, тиббиёт, мактабгача таълим ёки мактабларда иш фаолиятини давом эттириши нуқтаи назаридан баҳолаб, ҳужжатларни ушбу йўналишдаги касбий таълим муассасаларига топширишмоқда деган хулоса келиб чиқади.

Юсупов Расулбек Жуманазарович
Taklif 2020-11-19 16:17:37
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджет параметрларида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга эга фаолиятини қўллаб қувватлан учун ижтимоий бюртмалар ажратиш билан қўллаб-қувваташни назарда тутадиган ўзгартишлар киритиб йиллик маблағлар ажратилиши ва танлов асосида тақдим этиб бориш механизмини жорий этиш лозим.

Қурязов Шавкат Йўлдошович
Taklif 2020-11-19 16:16:29
Қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган ерларни лазер технологиялари осида текислаб экин экиш тажрибасини оммалаштириш назарда тутадиган чора-тадбирлар белгилаш лозим.