Турдимаматов Эркинжон Абдуманнобович
Taklif 2020-11-19 21:47:20
Деҳқон бозорлари учун белгиланган санитария-гигиеник қоида ва меъёрлар, гўшт, сут ва сут маҳсулотлари ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга қўйилган талаблар, уларнинг сифат назорати бўйича қатъий чоралар кўрилиши шарт.

Қурбанов Анварбек Абдурасулович
Taklif 2020-11-19 21:46:35
Ўзбекистоннинг тоғли худудларида туристик кластерларни яратиш туризмнинг ривожлашида катта омил хисобланади. Туризм кластерларини амалга оширишда 4 та секторни ривожлантириш зарур: Жумаладан: Биринчиси – туристик хизматлар ишлаб чиқариш сектори. У фирма ва агентликларни бирлаштиради, жумладан, сайёҳларни дам олиш ва соғломлаштириш муассасаларига (меҳмонхона, кемпинг, санаторий-курорт) жойлаштириш, уларни олиб юришга мўлжалланган транспорт корхоналари (автотранспорт, темир йўл ва авиакомпаниялар), умумий овқатланиш муассасаларини (ресторанлар, кафе, ошхона) ва кўнгилочар жойларни (музейлар, театрлар, аквапарк ва бошқалар), миллий боғлар, қўриқхоналар, ботаник боғлар, ҳайвонот боғи ва бошқаларни ўз ичига олади. Иккинчиси – хизмат кўрсатиш сектори. У банк, кредит тизимини ва суғурта ташкилот

Хайдаров Иқболжон Абдуғофорович
Taklif 2020-11-19 21:45:54
Қишлоқ ҳўжалиги ерларини самарали ишлатиш борасида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан инвестиция ва айланма маблағ учун кредит маблағларини олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида гаров сифатида ишлатилиши мумкин бўлган барча активлар рўйхатини ишлаб чиқиш керак. Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланаётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш зарур.

Юлчиев Мухаммадали Махаматёқуб ўғли, Андижон вилояти
Taklif 2020-11-19 21:29:41
Худудий адлия органлари ва худудий бандлик органларига электрон хамкорлик қилинган холда барча давлат ташкилотлари ишки кираётган, ишдан бушаётган шахсларнинг буйруқларини электрон реестрини шакллантириш. Электрон реестр юритиш бандлик бошқармасига юклатишлик, уларни фаолиятини мувофиқлаштириш хамда услубий рахбарлик адлия бўлимларига беришлик.

Абдурашитов Муроджон Хамидулла ўғли
Taklif 2020-11-19 21:28:58
Қуйидаги чора тадбирларни амалга ошириш натижасида ноқонуний таксияларни легаллаштириш мумкун деб хисоблаймиз. - Махсус техник воситалардан ва бошқа усуллардан кенг фойдаланган холда ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи шахслар сонини аниқлашлик, улар билан манзилли тарғибот ва ташвиқот тадбирлари олиб боришлик. - Ушбу йўналишда барча коррупцион схема ва омилларни бартараф этишлик. - Лицензия олишлик учун талабларни имкон қадар қисқартиришлик хамда лицензия олишни соддалаштиришлик. - Хайдовчилик лицензияни шахсга эмас хорижий давлатларни тажрибаларидан келиб чиқиб транспорт воситасига беришлик бунда бир неча шахс бир транспорт воситасидан фойдалана олишади. Бу билан бир шахсни ўрнига бир неча шахслар иш билан таъминланади.

Ахмедов Достонбек Тургунбай ўғли
Taklif 2020-11-19 21:28:24
Тадбиркорларнинг айланма маблағлар камлиги (етарли эмаслиги, эхтиёжини қондирмаётганлиги, фаолиятини кенгайтириш учун тўсқинлик қилаётганлиги) юзасидан таклифим шуки имтиёзли давр билан кам фоизли ёки бир қисми тадбиркорлик режаси амалга оширилгнанда субсидия қилинадиган кредитлар беришлик тизимини жорий қилиш зарур

Хайрутдинов Сайфитдин Саиджон
Taklif 2020-11-19 21:27:46
Тадбиркорларни улар билан тузилган шартномага мувофиқ узликсиз электор тўки билан таъминлашлик учун муқобил электр токларини ишлаб чиқариш “мини ГЭС ларни қуришлик таклифини бермоқчиман.

Эргашев Алишер Анваржонович
Taklif 2020-11-19 21:26:55
Тадбиркорлик субьектлари банкрот бўлиб қолса ёки ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда таъсисчилар ўз маблағларидан тўловларни амалга оширишлари шартлиги бўйича норматив ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш киритиш зарур.

Эсанов Хасанбой Абдумуталлибович
Taklif 2020-11-19 21:26:19
Таклифим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2019 йил кунги ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармони талабларидан келиб чиқиб умумтаълим мактабларнинг ўз эхтиёжларидаги 1 соатлик дарс соатларини давлат ва ҳуқуқ асослари фани учун ажратишлик (адлия соати тариқасида)

Алиёров Саидакбархон Ибодиллохон ўғли
Taklif 2020-11-19 21:25:39
Ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини олиб бораётган шахсларни аниқлаш ва уларни солиққа тортиш бўйича туман ДСИ ларда ишчи орган ташкил этиш лозим.

Мўминов Алишер Вахабович
Taklif 2020-11-19 21:25:09
Маъмурий жавобгарлик кодексининг 54-моддаси 1-қисмида Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш, лекин утилизация ыилиш юзасидан жавобгарлик белгиланмаган. Таклифим шу моддага қўйимча равишда фойдаланилган ниқоб, қўлқоб ва махсус химоя устки кийим-бошларни белгиланмайган жойларга ташлаш учун жавобгарлик киритиш лозим.

Тургунов Диёр Абдухалилович, Андижон вил
Taklif 2020-11-19 21:24:38
Узлуклик меҳнат стажини хисоблаш фаолият олиб бораётган ишчига мукофаатлар, рағбатлантиришлар, устамалар, нафақага чиқаришда, таътиллар беришда ва бошқа кўплаб холатларда инобатга олинади. Хозирда ушбу холат юзасидан қонунчиликда аниқ бир тариф мавжуд эмас, бироқ узлуксиз меҳнат стажи терминини ишлаб кечиш мақсадга мувофиқ

Омонов Мансурбек Мурадович
Taklif 2020-11-19 21:23:39
«Хар бир оила тадбиркор» дастури буйича, тадбиркорликда тушунчаси булмаган шахслар томонидан кабулхонага кредит олишда ва ер ажратилишида мурожаатлар келиб тушмокда, келгусида, аник биснес режа асосида тадбиркорлик килмокчи булаётганларни укитиш, тушунчасини хосил килишда амалий ёрдамлар бериш марказини ташкил этиш

N uriddin Yorbekov
Taklif 2020-11-19 19:40:20
DTM telekanali urnida ILM-FAN telekanali offish kerak

Рўзиев Муҳаммаджон ХХХ (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:24:31
Иқтисодий судлар ҳузурида алоҳида тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар ишлари бўйича алоҳида комиссия ташкил этиш юзасидан норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:18:22
Бухоро вилоятида қўшимча сувни сақлаш учун заҳира сув омбори қуриш.

Ҳалилова Шаҳло Равшановна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:17:34
Нафақадаги 60 ёш ва ундан ошган кексаларни белгиланган оралиқларда умрбод мажбурий профилактик бепул кўрикдан ўтказиш, даволаниши керак бўладиган харажатлар учун чегирмалар яратиш.

Қўшшаев Саид Таирович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:16:42
Ўзбекистонда футбол спортини ислоҳ қилиш, келажакда миллий футболни ривожлантириш мақсадида, одилона танловларни амалга ошириш механизмларини қўллаш.

Ҳусенов Акмал Фирдавс ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:15:35
Қуйи синфлардаги истеъдоди бор ўқувчиларни синфдан-синфга муддатидан аввал ўтказиш.

Нарзуллаев Азиз Орифович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:14:28
Автомобилларни сотиб олиш учун 85% олдиндан тўловни бекор қилиш, бозорга автомобилларни эркин савдо асосида, навбатсиз сотишни амалга ошириш. Чет эл автомобилларини ҳеч қандай солиқларсиз импорт қилиш.