Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-12-11 18:17:07
ИИВазирлигига рахмат Брача Инспекторларга маълумотларга эга планшетлар таркатилаган ,щунинг учун автотранспорт эгаларига,жаримага тортилмаган булса аслида хужжати булсаю, хужатсиз юрганлик учун жарима солмасликни таклиф киламиз

Оппоқов Мусохон
Taklif 2020-12-11 18:16:45
Давлат хизматлари маркази томонидан бевосита маҳаллаларда сайёр хизматларни йўлга қўйиш.

Бобохонов Акмал
Taklif 2020-12-11 18:15:39
Юртимиздаги қадамжоларни зиёрат қилиш учун кенг шарт-шароитлар яратиш хамда экотуризмни ривожлантириш.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-12-11 18:14:29
ИИВазирлигига рахмат Брача Инспекторларга маълумотларга эга планшетлар таркатилаган ,щунинг учун автотранспорт эгаларига,жаримага тортилмаган булса аслида хужжати булсаю, хужатсиз юрганлик учун жарима солмасликни таклиф килакиз

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-11 18:13:04
Тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишига рухсат бериш.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-12-11 18:06:06
Санаъткорларга бериладиган лицензияни бекор килииш ,ва урнига санаъткор кайси куни кайси туман ёки шахарда концерт,хизмпт ёки томоша курсатадиган булса ДХМ оркали бир маротабалик ПУЛЛик йулланма олиш тартибини киритиш шу йуланмасиз туйга катнашишни олдини олиш.бу холат шу сохадаги куплаб хуфиёна иктисодиётни олдини олади,асосийси солдик тушади

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 12:22:47
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари ўртасидаги коммуникация ва алоқани ташкил этиш мақсадида оддий ва содда тизим яратиш. Яъни давлат рўйхатидан ўтган ҳар бир корхона автоматик тарзда ушбу тизимда ўз кобинетига эга бўлади ва шу кобинетига ўзи таклиф қилаётган маҳсулот ва хизматларни жойлаштириб боради. Шунингдек, тизимнинг энг асосий мақсади маҳсулот ва хизматлар реализациясини жадаллаштиришдан иборат

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 12:22:06
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари ўртасидаги коммуникация ва алоқани ташкил этиш мақсадида оддий ва содда тизим яратиш. Яъни давлат рўйхатидан ўтган ҳар бир корхона автоматик тарзда ушбу тизимда ўз кобинетига эга бўлади ва шу кобинетига ўзи таклиф қилаётган маҳсулот ва хизматларни жойлаштириб боради. Шунингдек, тизимнинг энг асосий мақсади маҳсулот ва хизматлар реализациясини жадаллаштиришдан иборат

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 12:18:17
Ишлаб чиқариш корхоналарида ишчиларнинг мехнат шароитларини яхшилаш орқали меҳнат мухофазасини таъминлаш, шунингдек иш ўринларини легаллаштириш орқали яширин иқтисодиётга чек қўйиш мақсадида прокуратура, солиқ инспекцияси, бандлик ва туман ҳокимлигининг масъул раҳбарларидан таркиб топган туман комиссиясини тузиш ҳамда корхоналар фаолиятини ўрганиш. (Бу орқали биринчидан ишчиларнинг мехнат шароити яхшиланади, иккинчидан яширин иқтисодиётни чеклаш ва иш ўринларини легаллаштириш орқали бюджетга қўшимча тушумлар тушиши таъминланади) Мақсад текшириш эмас, ишчилар меҳнатини мухофаза қилиш.

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 12:16:46
Қишлоқ ҳудудларида оилавий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш орқали аҳоли бандлигини ошириш мақсадида қишлоқларда узлуксиз коммуникация тизимларини такомиллаштириш. (Чунки электр, газ, йўл ва алоқа тизими яхши ташкил этилмаган жойда тадбиркорлик ривожланмайди. Бундан ташқари коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш орқали доимий бюджет тушумларини таъминлаш ҳам мумкин)

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 12:15:29
Туман ҳокимлари ва тегишли ҳоким ўринбосарларини янги хорижий инвесторлар топиш шарти асосида хорижий давлатларга сафарларини кўпайтириш. Бунда мамлакат учун зарур бўлган аниқ бир турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича, аниқ ва кафолатланган имтиёзлар асосида хорижий инвесторларга таклиф этиш орқали уларни ишончини ва инвестиция киритишини ошириш мумкин. (Инвесторлар келмаяптими, демак, биз ўзимиз уларни олиб келишимиз керак. Чунки мамлакатда белгиланган тартиб ва қонунлардан ташқари лойиҳа учун белгиланган тартибда зарурий ер майдонини ажратилишини, тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатилишини, ортиқча овворагарчиликлар ва алдовларни олдини олишини ҳамда кутилмаган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашишни кафолатловчи одам бўлганда инвесторларнинг мамлакатимизга ишончи янада ортади ва инвестициялар киритишни жадаллаштиришади)

Т
Taklif 2020-12-11 12:14:06
Ҳудудлардаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари реализациясига жиддий кўмаклашиш орқали корхоналарни тўла қувватларда ишлашларини таъминлаш зарур. Чунки маҳсулотлар реализациясининг тезлаштириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошишига эришилади, бу са ўз навбатида қўшимча иш ўринларини талаб этади ва бюджетга қўшимча солиқ тушумларини таъминлайди. (Бунда биринчи ўринда мамлакатимиздаги шу турдаги маҳсулотга эҳтиёжи бўлган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарига маҳсулотларни мамлакатимиз корхоналардан олишини таъминлаш керак)

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 11:58:25
Мамлакатимизда, жумладан хонадонларда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш мақсадида ҳар бир қишлоқда озуқа экинлари (маккажўхоро ва бедазор) плантацияларини ташкил этиш. Чунки қайси соҳада арзона ва барқарор хомашё базаси бўлсагина шу соҳа ривожланади, фақат тайёр маҳсулот (чорва)ни экспорт қилиш орқали барқарор иқтисодиётга эришиб бўлмайди. (Натижа: бозор чорва озуқасига тўйиниши ва арзонлашиши эвазига хонадонларда ҳам аввалги каби чорва ва парранда етиштириш кенгаяди, бу эса оилавий тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш тизимининг кенгайтиради ҳамда барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди, мамлакатни гўшт импортёридан гўшт экспортёрига айлантиради)

Тоҳиров Музаффар Зокиржон ўғли
Taklif 2020-12-11 11:36:32
Мамлакатимизга импорт қилиб келтирилаётган энг мухим маҳсулот ва товарлар рўйхатини тузиб, ушбу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича янги амалга оширилаётган лойиҳаларга алохида имтиёзлар тизимини яратиш ҳамда бу бўйича аниқ ва ҳаракатларни амалга ошириш.

Атаханов Шавкат Саиткамалович
Taklif 2020-12-11 09:09:45
Рекомендация № 1 Проводить политику по запрещению употребления алкоголя в общественных местах. Запретить рекламу алкоголя и сигарет в средствах массовой информации. Рекомендация № 2 Запретить ввоз и использование генно модифицированных продуктов, ужесточить фитосанитарный контроль, над ввозимыми продуктами.

Атаханов Шавкат Саиткамалович
Taklif 2020-12-11 09:08:31
Рекомендации к Государственной программе на 2021 год Рекомендация №1 Решение Экологические проблемы страны, приостановить злоупотребление природными ресурсами и неумелым управлением им. И приоритетно рассматривать проблему окружающей среды и здоровья как угрозу государству. Решение этой проблемы путем активного участия Гражданского общества. Рекомендация №2 Самой серьезной проблемой считают трудоустройство в соответствии со специальностью, особенно среди молодых людей. Решение этой проблемы путем создание Агентство по трудоустройству молодежи при Президенте Республики Узбекистан, который будет проводить мониторинг среди молодежи окончившие Высшие учебные заведения. Рекомендация №3 Создание Единого социального реестра, который позволит оказывать все виды социальной помощи по одинаковым критериям и одному документу. Систему поэтапно внедрить во всех регионах. В перспективе полный запуск программы «Единый социальный реестр» позволит существенно минимизировать человеческий фактор и, как следствие, максимально исключить коррупционную составляющую в распределении социальной помощи Рекомендация №4 Создание единого альтернативного органа, который будет регулировать , и регламентировать деятельность всех организаций ННО, который будут задействованы в социальной защите населения. Рекомендация №5 В целях полного охвата населения медицинским патронажем и системной диспансеризацией, создание электронной записи в поликлинику и повышения доступности для населения к медицинским услугам разработать Государственную программу на 2021-2025 годы. Рекомендация №6 Разработать Государственную программу на 2021-2025 годы по скринингу матери и ребенка, а так же по медико-генетическим услугам. Рекомендация №7 Внедрить систему поощрения активных участников, которые пропагандируют здоровый образ жизни и здоровое питание .

Tura Arobiddin Kuchkarovich
Taklif 2020-12-11 08:13:14
Солиқ тўловчиларни химоя килиш (адвокатлик) хизмати ташкил этиш Давлат солиқ қўмитаси таркибида "мустақил" солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматини ташкил этиш муҳим вазифалардан бири. Ушбу ташкилот ДСК томонидан молиялаштирилсада, лекин солиқ тизимида Омбудсмен ролини ўйнайди. Солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматини Олий Мажлисга хисобот беради. Унинг вазифаси қуйидаги ҳолатдаги солиқ тўловчиларга ёрдам беришдан иборатдир: 1. Иқтисодий қийинчиликка учраган фуқаролар ва ташкилотлар. 2. Солиқ тўловлари бўйича ДСК ва солиқ тўловчилар ўртасидаги давом этаётган низони судгача ҳал қилиш (муаммо 30 кундан ортиқ муддат давомида ечилмаётган бўлса) ёки ДСҚ белгиланган муддатда мурожаатларга жавоб бермаётган бўлса. 3. ДСҚ тизимида камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қонун лойиҳаларини ишлаб чикиш ва Олий Мажлисга таклиф киритиш. Адвокатлик хизмати солиқ тўловчи учун бепул бўлиши керак ва барча ёзишмалар маҳфийлигини сақлаб қолиш таъминланиши зарур. АҚШда ушбу хизмат Systemic Advocacy Management System (SAMS) электрон тизимини яратган.

Tura Arobiddin Kuchkarovich
Taklif 2020-12-11 06:33:29
1. Разрешить нашим соотечественникам за рубежом покупать [в рассрочку] автомобили производство «GM Uzbekistan» за валюту в той стране, где они находятся, по местным (экспортным) ценам, но при этом получать машину у себя дома. 2. Скорректировать (приравнять) внутренние цены на машины к экспортным ценам с учётом инфляции. При этом розничные цены на вышеуказанные автомобили в России остаются без изменения, а поменялся только потребитель. А цена в Узбекистане немного выше, чем в России, учитывая инфляцию, но ниже, чем сейчас. При этом «GM Uzbekistan» не проигрывает, так как экспортные расходы компании (логистика, пошлина, дилерские комиссионные и т.д.) равны нулю. Таким образом, нашему народу будет немного легче приобрести машину, так как цена «Спарка» должна снизиться на 5%, «Нексии» - на 15%, «Кобальта» - на 16.5% и «Ласетти» - на 33.5%. Смотреть приложение.

Xakimjonov Rasuljon Rayimjon o'g'li
Taklif 2020-12-10 20:43:54
Vatanimizda restoranlarda, cafe, choyxonalarda ishlatilib ozgina yaroqsiz holga kelib qolgan sabzovot va mevalarni qayta ishlab chiqarish, bunda Nederlandiya tajribasini o'rganish

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-10 17:39:16
Фарзандликка олиш тизими очиқлиги ва шаффофлигини таъминловчи қоидалар белгилаш. Хусусан фарзандликка олиш учун хужжатларни масофадан туриб топшириш, фарзандликка олиш мумкин бўлган болалар тўғрисида маълумот олиш имкониятларини яратиш.