Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-20 17:32:47
Барча давлат ташкилотлари ва хизматчилари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-20 17:31:51
Маҳаллий ижро ҳокимиятини раҳбарини бир вақтни ўзида халқ депутатлари маҳаллий кенгаши раиси бўлишини босқичма-босқич бекор қилиш

Ҳусенов Афзал Фирдавсович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 17:31:32
ўрта-махсус таълим муассасаларида мавжуд ўқув жиҳозларини тасарруф этиш ҳуқуқини касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига бериш

Ражабов Шухрат Тўйчиевич
Taklif 2020-11-20 17:31:06
Сайловларни мажоритар ва пропорционал сайлов тизимларини уйғунлаштирган ҳолда ўтказиш, яъни вакиллик органлига депутатларнинг ярмини бир мандатли сайлов округлари, қолган ярмини партиялар рўйхати асосида шакллантириш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-20 17:30:05
Олий Мажлиснинг ҳукумат фаолияти устидан назоратини амалга оширишга оид ваколатларини босқичма-босқич кенгайтириш, хусусан “электрон парламент”, “электрон парламент назорати”, “парламент назорати партали”ни жорий этиш.

Очилов Миршод Мустафоевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 16:50:57
Банклардан олинган кредитларни шартнома муддатида тўлай олмаётган фуқаролар учун кредит муддатларини узайтиришни иккинчи марта қўшимча шартнома орқали чўзиш амалиётини яратиш

Yusupova Oysha Matnazarovna
Taklif 2020-11-20 16:44:52
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги бўйича васиятнома вафот этган тақдирда мулкни тасарруф этишнинг ягона усули ҳисобланади. Мулкдорнинг вафотидан кейин унга тегишли мулкни текинга беришга қаратилган васиятномадан ташқари ҳар қандай битимнинг тузилишига қонунчилигимиз йўл қўймайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сонли фармойиши билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган мақсад ва вазифаларга эришиш, шунингдек фуқаролик қонунчилигини бозор иқтисодиёти ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Илмий тадқиқотларимиз доирасида доирасида ворислик ҳуқуқи бўйича хорижий мамлакатлар қонунчилиги ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси учун янги бўлган эр-хотиннинг умумий ёки биргаликдаги васиятномаси, мерос шартномаси каби субинститутларнинг мавжудлиги бизнинг эътиборимизни тортди.Эр-хотиннинг биргаликдаги (умумий) васиятномаси бугунги кунда Англия, Австрия, Германия, Озарбайжон, Грузия, Туркманистон, Эстония, Литва мерос ҳуқуқида кенг ва самарали қўлланилиб келинмоқда. Мазкур новелланинг қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилиши бугунги кунда мерос муносабатларида юзага келаётган, айнан эр-хотиннинг бир-бирга нисбатан ва бошқа меросхўрлар орасидаги кўплаб низоли вазиятларни олдини олишга хизмат қилади, фуқароларимиз учун қонунчилигимизда мулкни вафотидан кейин тасарруф этишнинг фақат бир шахс томонидан тузилиши мумкин бўлган васиятномадан ташқари, бошқа муқобил шаклларини мустаҳкамлаб қўйилиши фуқаролик ҳуқуқининг асосий принципларидан бири бўлган диспозитивлик принципини амалда юзага чиқишида ёрдам беради.

Қўндиев Миржалол Нозимович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 16:28:33
Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик кунини белгилаш ва уни доимий байрам сифатида нишонлаш.

Адизов Ўктам Қурбонович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 16:01:55
Қурилиш бўйича ўтадиган тендердаги объект сметасида кўрсатилган қийматни тендер ғолибига ишни бошлашдан олдин камида 30% ни ҳисобига ўтказиб бериш ёки 40% қурилиш материалларини тўловини амалга ошириб бериш.

Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-20 16:00:13
Мудофа соҳасида ишлаш истагини билдирган ёшлар учун очиқ танловлар ўтказиш тизимини яратиш.

Бахтияров Равшанбек Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:32:43
Давлат дастурига мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик асосида молиялаштирилмаган битим лойиҳаларига эга бўлган барча ташаббускорлар лойиҳаларини тўлиқ молиялаштиришни киритиш лозим.

Исаков Артур Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:31:56
Шаҳарлар ва туманлардаги истирохат боғларида 5 ташаббус бўйича ҳар бир ташаббус доирасида алоҳида махсус ер майдонлари ажратиш.

Исаков Артур Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:31:33
Чекка ва чегара олди ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш (табиий газ ва электр энаргиясининг узлуксизлигини таъминлаш).

Фозилбек Болтаев Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:30:56
Ички ишлар бўлими профилактик хисобига олинган, пробация рўйхатида турувчи ёшларни ҳаётга ижтимоий мослашувини амалга ошириш мақсадида “Ижтимоий мослашув” марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Фозилбек Болтаев Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:30:26
Маҳаллий ҳокимликларнинг ёшлар бўйича ўринбосарлари ва Ёшлар агентлиги бошлиқларини лавозимга тайинлаш ишлари сайлов йўли орқали ишга қабул қилиш.

Каримов Шерзодбек Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:29:26
“Ёшлар жамғармаси” томонидан талабгор ёшларга ажратиладиган маблағларни ажратиш механизми, маблағ ажратиш босқичлари барчаси электрон тизим асосида ташкил қилиниши лозим. “Ёшлар жамғармаси”га мурожаат қилувчи ёшлар учун қулайликлар яратиш мақсадида интернетда ва мобил иловалар ёрдамида мурожаат қилиш тизимини яратиш зарур.

Каримов Шерзодбек Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:28:59
Республика миқёсида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш, улар бандлигини таъминлаш бўйича аниқ ишлайдиган механизмларни ишлаб чиқиш. Иш берувчилар томонидан ишга қабул қилинган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнининг сонига нисбатан имтиёзлар қўллаш тизимини жорий этиш.

Икбол Машарипова
Taklif 2020-11-20 15:27:41
Давлат муассасалари, нодавлат таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида хизмат кийимларини (дресс-код) жорий қилиш

Икбол Машарипова
Taklif 2020-11-20 15:27:13
Ёш тадбиркорлар ва фермерларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ қабулхоналарида махсус Call center лар ташкил этиш.

Мавлонов Саьдулла Алиевич
Taklif 2020-11-20 15:22:42
Тадбиркорлар томонидан яратилаётган махсулотларига талабни ошириш ва савдо айланмасини кучайтириш мақсадида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган жахон бозорида рақобатбардош корхоналар номи остида ээкспорт қилиш