"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:38:47
Кам қувват билан фаолият юритаётган таълим муассасларида ўқитувчиларни тўлиқ иш билан таъминлаш муаммоси мавжуд. Шу сабабли педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида қус (жуфт) фанлар бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш (жорижий давлатлар, жумладан Германияда мавжуд). Масалан, кимё-биология, биология-кимё, математика-физика, физика-информатика, математика-информатика ва ҳоказо. Бунда биринчи фанга изоҳ берилади. - Насимов Ҳусан Абдураҳмонович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:38:13
Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда Халқаро мусобақалар, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларидан бошқа барча имтиёзларни бекор қилиш лозим. - Насимов Ҳусан Абдураҳмонович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:37:28
Ўзбекистон тарихининг 1000 йилдан ортиқ даври араб алифбосида яратилган адабиётлардан иборат. Шу адабиётларнинг катта қисми ўрганилмасдан келинмоқда. Шу муносабат билан араб алифбосига асосланган эски ўзбек ёзувини ўқитишни ташкил этиш керак. - Насимов Ҳусан Абдураҳмонович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:36:42
Ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаларида профессионал таълим муассасалари ходимларини рағбатлантириш жамғармаларини ташкил этиш. - Насимов Ҳусан Абдураҳмонович

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 15:35:49
Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этишда шу ҳудуднинг энг қуйи ячейкаси оила, маҳалла ва тармоқ ва соҳаларнинг энг қўйи тизимига боғлиқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигини олиб қарасак, қишлоқ хўжалигини энг қуйи тизими бу бугунги кунда фермер хўжаликлари ва оилалардаги томарқалар масаласига боғлиқ бўлиб қолди. Шу нуқтаи назардан микро ҳудудда шахсий томарқаларни ва фермер хўжаликларини бошини қовуштирадиган, уларга услубий жиҳатдан ёрдам берадиган таркибий тузилманинг мавжуд эмаслги (Тўғри туманларда қишлоқ хўжаликлари бўлимлари орқали ишлар амалга оширилмоқда. Айтайлик ўғитлар тақсимоти, агротехник тадбирлар ва ҳакозо бу туман миқёсида амалга оширилади). Ёки бўлмаса тармоқ ва соҳаларда фаолиятни самарали ташкил этиш учун энг қуйи тизимга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бекордан бекорга муҳтарам юртбошимиз пастга тушиб ишла, пастга тушиб мулоқат қил деяётганларини сабаби ҳам шунда. Замонавий бошқарув тамойилларига кўра нафақат тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига жамиятни кучайтириш (онги, тафаккури, маънавияти, ғоялари, даҳлдорлик ҳисси, мулоқоти ва бошқалар) масалаларига чамбарчас боғланиб кетади. Одамлари кучли бўлган ҳудудларда тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг олдига қўяётган талаблари ҳам шунга яраша бўлмоқда. - Шаҳриёр Холбаев

Рашид Алиев
Taklif 2020-11-23 15:35:43
Олий Мажлис палаталари фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйишда алоҳида фақат сиёсий - ижтимоий соҳани қамраб олувчи телеканал яратилса, унда сиёсий жараёнлар шарҳланса, парламент ҳаёти тўлиқ ёритиб борилса, сиёсатнинг фуқароларга таъсир кўлами ёритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-23 15:35:17
Ўзбек тили бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратишда ушбу тест натижалари фақат абитурентлар учун эмас, давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарига ишга кирувчилар учун ҳам мажбурий қилиб белгиланишига эътибор қаратиш лозим.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-23 15:35:09
Ҳозирги кундаги таълим тизимидаги муаммолар асосан таълимдаги узилишларга бориб тақалиши инобатга олиб, ҳозирда мавжуд 3 та таълимга боғлиқ вазирликларни ягона Таълим вазирлигига бирлаштириш лозим. (Тошкент вил)

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-23 15:33:49
Мактабгача таълимнинг қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун аввало мактабгача таълим муассасасига қабул қилишдаги сунъий тўсиқларни бартараф қилиш лозим

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-23 15:33:17
Тиббиёт кадрларини тайёрлашда монопол ўқитиш тизимидан воз кечиб, бир бири билан рақобатлашадиган ОТМлар сонини кўпайтириш лозим.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-23 15:32:50
Ҳар қандай йўл қурилиши Парламент ва маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари сўровига киритилиши, бунда, йўл қурилиши учун муҳлатлар, сарф ҳаражатлар сметаси ва амал қилиш муддати(йўлнинг яроқлилик муддати) депутатлар муҳокамасига қўйилиши кераклиги белгиланса мақсадга мувофиқ бўлади.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-23 15:31:59
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги 5718-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорлари талабларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ушбу модданинг киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижросини таъминлашга туртки бўлади. Фармонда мурожаатларни ўрганиш муддати 7 кун ушбу муддат бузилиши юзасидан эса чора кўрилиши белгилаган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунда эса мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгилашда юқоридаги муддат назарда тутилмаган. Президентимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган ташаббусларининг амалда ижросини таъминлаш учун астойдил туртки бўлади. Сабаби тадбиркорларнинг муаммолари ечими билан ҳал бўлган ҳисобланади. Яъни, тадбиркорлар мурожаатларнинг қонуний, тез ва қониқарли ҳал қилиниши тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятларини давом эттиришига кафолат сифатида ҳизмат қилади. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг давлат ҳимоясида эканлигига янада ишончи ортади.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-23 15:31:10
Тадбиркорлик билан боғлиқ фойдалий-зарурий ахборот ва маълумотларни ягона тизимга бирлаштирувчи маълумотлар базасини яратиш зарур. Тадбиркорлик субъектлари ўзларига керак бўлган маълумотларни топишда қийинчиликларга дучор бўлмайдилар. Тадбиркорларнинг вақтлари тежалиб, уларга қулайлик яратилган бўлади.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-23 15:30:43
Тадбиркорлик субъектларига тегиш бўлган ер майдонлари давлат эҳтиёжи учун олиб қўйилиши натижасида компенсация пуллари тўланмаган ва иш судда кўриб чиқилиб компенсация пулларнини мажбурий тартибда ундириш назарда тутилган суд қарорларини ижро этилишини юқори прокуратура органлари орқали назорат олиб борилишини кучайтириш лозим бўлади.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-23 15:30:15
Тадбиркорларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилганлиги бўйича келиб тушаётган мурожаатлар белгиланган 7 кунлик муддатда кўриб чиқилиши таъминлаш мақсадида “Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим.

Абдувохид Эргашев
Taklif 2020-11-23 15:29:52
Ишлаб чиқарувчи корхоналарда озиқ-овқат махсулотлари учун ишлатилаётган пул маблағларидан солиқ ундириш холатларини бекор қилиш лозим. Корхона томонидан нақд пул тушумларини банкдан ташқари айланишини ҳамда иш ўринларини яширишни олдини олади. Кунлик иссиқ овқат таёрлашда сарфланадиган махсулотларни белгиланган меъёр(рацион)ларга амал қилиб, ишчи хизматчиларга бериладиган иссиқ овқат сифатини яхшилашга эришилади.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-23 14:29:52
Жойларда мақсадли дастурларда белгиланган имтиёзли кредитлар беришдан ташқари тижорат банклар томонидан шахсий (оила учун олинадиган турли хил жиҳозлар) эҳтиёж учун фойдаланадиган жиҳозларни олишда кам фоизли микрокредитлар берилишини купайтириш орқали аҳолининг ижтимоий муҳофазага мухтож қатламининг турмуш шароити яхшиланишига эришилар эди.

Бахтиёр Тошпўлатов (Жиззах)
Taklif 2020-11-23 12:20:38
Олий таълим муассасаларини битириб чиқаётган ёшларни иш билан таъминлашда давлат томонидан йўлланмалар беришни йўлга қўйиш. Шунда талабалар муаммосиз ва сарсон бўлмасдан иш билан банд бўлади. Хозирда кўпгина жойларда ишга қабул қилишда мансабдорлар томонидан турли хил важлар кўрсатилмоқда.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-23 12:05:40
Ҳудудларда фаолият юритаётган Халқ қабулхоналарига мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан ижобий хал этилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Ушбуларни инобатга олган ҳолда ташкилот, корхона ва муассасаларни ўз муддатида жавоб берилмаганлиги ёки берилган мавхум жавоблари учун жавобгарликни кучайтириш чораларини қўллаш лозим. Айниқса чекка қишлоқ ҳудудларида фуқаролар мурожаатлари хал этилмай қолмоқда.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-23 12:04:34
Ҳудудлардаги ишлаб чиқариш корхоналари ўзларига зарур бўлган мутахассислар (касб-ҳунар бўйича) танлаш ва уларни ўргатишда ўз корхоналарида ўргатиб, кейин иш билан таъминлаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир. Шу усулда аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда касбга йўналтириш йўлга қўйилар эди.