Комолов Миржалол Мухиддин ўғли, Андижон вилояти
Taklif
2020-11-23 15:46:18
Таклиф: Сифатсиз уйлар қуришнинг олдини олиш мақсадида илгари қурилиш ташкилотлари ўртасидаги тендерлар Қурилиш вазирлигининг Тендер-консалтинги орқали уюштирилган. Ўша пайтда тендерда қатнашиш учун пудратчилар муайян шартларга жавоб бериши, масалан, малака ва кўникмага эга бўлган ишчи-ходимларга эга бўлиши, банкдаги ҳисоб-рақамида маълум бир миқдорда маблағи бўлиши талаб этилган. Кейинчалик бу ваколат маҳаллий ҳокимликларга ўтиб кетган. Ҳозирги кунда уй-жойларни қуриш, ҳаттоки, давлат дастурига киритилган иншоотларни қуриш учун тендер ўтказилмаятганлиги холатлари кўп учрамоқда, фақатгина маҳаллий ҳокимлик органларининг ўзи танлов ўтказиб, объектларни қурилиш-пудрат ташкилотларига бераётгани оқибатида сифатсиз биноларни қурилишига сабаб бўлмоқда.
Izohlar