"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:22:32
Ипотека кредитлари фоизларини камайтиришга эътибор қаратиш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:21:54
Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва улгуржи тарқатиш базаларини ташкил этиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:21:18
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик базасини тизимлаштириб, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш, экологик муаммоларни ҳар томонлама ҳал қилиш ва мамлакатда атроф муҳитни яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:20:43
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилашда экологик маданият даражасини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш-га эътиборни кучайтириш зарур.

Нуруллаев Шерзод
Taklif 2020-11-23 16:20:04
Аҳоли даромади ўсишини инобатга олиб банк кредити фоизларини камайтириш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:20:04
Кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш ва ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини яратиш зарур. 3 ёшгача бўлган барча болаларга бола парвариши пулини тўлашни йўлга қўйиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:19:22
Оммавий спорт турларини ривожлантириш учун спорт иншоот-ларини қуриш ишларини давом эттириш жараёнида эскирган ва бугунги кун талабига жавоб бермайдиган спорт иншоотларини реконстукция қилишга эътибор қаратиш лозим.

Аннаев Рустам
Taklif 2020-11-23 16:19:20
Вилоятларда мавжуд бўлмаган олий таълим йўналишлари бўйича маҳаллий ёшларга Тошкент шаҳри ёки бошқа вилоятлардаги ОТМларда онлайн таълим олиш имкониятини яратиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-23 16:18:46
Чекка ҳудудларни арзон ва тезкор интернет тармоғи билан таъминлаш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:18:43
Юқумли бўлмаган касалликлар-нинг (инфаркт, инсульт, қандли диабет, нафас аъзолари сурункали касалликлари) хавф омилларини эрта аниқлаш ва самарали профилактика қилиш чораларини амалга оширишда кенг жамоатчиликка ушбу касалликлар тўғрисида оддий тилда тушунтириш ишларини олиб бориш зарур.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:18:09
Давлат ва жамоат ташкилотларида меҳнат қонунчилигида белгилан иш вақтларига риоя қилишини йўлга қўйиш лозим.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-23 16:18:04
Аҳоли тиббий билими ва маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини самарали тарғибот қилиш мақсадида алоҳида телеканал очиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:17:31
Фуқаролар томонидан ўз мулкига етказган зарарлари учун жазо чораларини қулланмаслик керак. (Масалан: ўз ўйида ёки шахсий автомобилида юз берган ёнғин оқибатларида).

Даврон Кесимов
Taklif 2020-11-23 16:17:21
Қашқадарё вилоятида йилнинг ёз фаслида ҳаво-ҳарорати кескин кўтарилишини инобатга олиб аҳоли чумилиши учун сув ҳавзаларини кўпайтириш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-23 16:16:31
Маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда давлат идораларида иш вақти жадвалига қатъий риоя этилишига эришиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:16:10
Оролбўйи ҳудудида яшил иқтисодиётга ўтишни ривожлантириш зарур.

Аннаев Рустам
Taklif 2020-11-23 16:15:54
Яқин йилларда аҳоли учун қурилган янги намунали уй-жой массивларида мавжуд ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани инвентаризациядан ўтказиш (мактаб, боғча, оилавий поликлиника, ички йўллар, ташқи ёритқичлар, деҳқон бозори, МФЙ маъмурияти, кучалар номи, уй рақамлари ва ҳоказо). Мавжуд камчиликларни 2021 йил учун маҳаллий дастурларга киритиш орқали инфратузилмадаги камчиликларни бартараф этиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-23 16:15:20
Давлат томонидан, ихтиёрийлик асосида аҳоли хонадонларида шартнома асосида мини-иссиқхоналар қуриш ишларини эксперимент тарзда йўлга қўйиш. Тайёр маҳсулотларни ҳам давлатга, марказлашган ҳолда экспорт учун сотиш амалиётини жорий этиш.

Қобилов Умидилло
Taklif 2020-11-23 16:14:08
Ҳудудларда етиштирлаётган пахта хом ашёсини жойида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилишни йўлга қуйиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-23 16:13:28
Жамоат ташкилотлари фаолиятини оммалаштириш ҳамда ёшлар ўртасида ушбу сектор жозибадорлиги ошириш мақсадида айрим ОТМларда уларни фаолияти билан яқинроқ таништириш тизимини йўлга қўйиш. Ўз навбатида бу чоралар келажакда учинчи секторга ёш кадрлар оқими таъминлайди.