Артиқова К
Taklif 2020-12-14 17:58:08
Шифокорларни қоғозбозликдан халос этиш учун жараёнларни рақамлаштириш.

Қирғизбоева Холида
Taklif 2020-12-14 17:55:38
Бирламчи буғин шифокорларига ипотека уйлари ажратиш.

Нураллиева Ф
Taklif 2020-12-14 17:54:44
Оилавий шифокорга ёрдам берадиган ўрта тиббий ходимлардан иборат терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича “тиббиёт бригадалари” ташкил этиш.

Боймирзаева Г
Taklif 2020-12-14 17:50:30
Мактаб ўқитувчиларини мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтказиш ва лицензиялаштириш.

Дехқонов Н
Taklif 2020-12-14 17:49:36
Оммавий ахборот воситалари босма нашрларига эътиборни кучайтириш, ушбу йўналишда фаолият юритган кекса авлодни қадрлаш, рағбатлантириш, фахрий журналистларни хотирлаб бориш.

Nematova Surayyo Sobirovna
Taklif 2020-12-14 16:28:41
Õzbekiston fuqarolari chet el universitetlariga imtihonsiz tõlov asosida õqishga kirib, bir yildan sõng Õzbekiston universitetlariga kõchirib, õqishni davom ettirishyapti. Chet el universiteti emas õzimizning universitetlarga imtihonsiz tõlov asosida õqishga kirishni, yõlga qõyishni sõrardim.

Yoʻlchiev Doston
Taklif 2020-12-13 13:03:29
Davlat tomonidan va boshqa imtiyozli asosda berilayotgan arzon uy joylarni berishda, xonadon xonalarini oilaning farzandlariga qarab yani xonalar soni oiladagi qiz bolalar soni inobatga olinadi, taklifim uy xonalari sonini belgilashda oʻgʻil bolalar soniga qarab belgilash kerak chunki oʻgʻil bolalar katta boʻlganda ular oilali boʻlishini oila azosi yana bir kishiga koʻpaysa bu xonalar soni kamlik qilishi mumkin, uy oluvchi fuqarolarning xoxishiga qarab uyning xonalari oiladagi oʻgʻil farzandlar soniga qarab belgilansa yaxshi boʻlardi.

Bozorova Gulnora Mustafoyevna
Taklif 2020-12-12 20:25:31
Tashkilotlarda Davlat tili boʻyicha mutaxassis faoliyat yuritsa imlo xatolarga yoʻl qoʻyishlar tuzatiladi.

Tura Arobiddin Kuchkarovich
Taklif 2020-12-12 18:49:02
Business Continuity Planning - Бизнес давомийлигини режалаштириш Тарих шуни кўрсатадики, пандемия ҳолатлари жаҳон миқёсида кўп содир бўлган. Мисол учун вабо сингари юқумли ва ҳаёт учун хавфли касалликдан бир миллиондан зиёд ёки Осиё гриппидан тўрт миллион инсон вафот этган. Барчамизга маълумки КОВИД-19 пандемия сабаб икки миллион инсон бугунги кун қадар вафот этди. Мен Тошкент шаҳрида олиб борган сўровнома асосида шуни аниқладимки, Тошкент шаҳар аҳолисининг камида 70% КОВИД-19 касалининг енгил формаси чалинган. Қолаверса, мамлакатлар иқтисодиёти мисли кўрилмаган даражада зарар кўраяпти. Озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа муҳим маҳсулотлар таъминоти маълум бир вақтга ҳаттоки узилиб қолди. Ушбу ҳолат сабаб миллионлаб инсонлар очликни бошдан кечирди ёки шунга яқин ҳолатга учради. Қискача айтганда, кўп мамлакатлар бундай фавкулотдаги вазиятга тайёр эмаслиги яққол билиниб қолди. Айрим иқтисодчилар каби мен хам 2008 йили АҚШ молия бозорида содир бўлган кризисни муддатдан 6 ой олдин, коронавирус пандемияси бутун дунёга тарқалиб кетишини эса 2019 йил декабр ойида башорат қилиб, олим иқтисодчилар билан ўз фикрларими бўлишган эдим. Ҳаттоки, Тошкент аэропортида айримларга маска ҳам тарқатган эдим. Озиқ-овқат, маска, тиббий қўл-қоп ва бошқа товарларга талаб ошиб, танқислик бўлишини ҳам Ўзбекистонда айтиб ўтган эдим. Шу бугун яна ишонч билан айтаманки, коронавирус пандемиясига ўхшаш ҳолат яна қайтарилади. Бу фақат вақт масаласидир. Балким 3-5 йилда, балки 10-15 йилда, лекин албатта қайтарилади. Инглиз тилида айтганда: think global, act local (думай глобально, действуй локально) иборасига эътибор қилиш зарур. Тизимли хатарларни аниқлаш ёки пандемия каби холатларда иқтисодий турғунликка тушмаслик учун уларга ечим топиш ҳар қандай давлат ҳар кандай ташкилотнинг вазифаси бўлиши шарт. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам "Business Continuity Planning - Бизнес давомийлигини режалаштириш" стратегиясини ишлаб чиқиш керак.

Исаков Ойбек Юсуфбекович
Taklif 2020-12-12 17:39:56
1.Создание Совета по правам человека при Президенте Республике Узбекистан 2.Ратификация конвенции о правах инвалидов 3.Открытие дома ННО в Ташкенте (который должен был открытся в марте 2019 года, но до сих пор этот пункт Указа Президента не реализован) 4.Формирование общественой палаты при Президенте Республике Узбекистан 5.Создание в г Ташкенте "Центра спортивной реабилитации лиц с инвалидностью" 6.Принятие Кодекса ННО (был предусмотрен в государственной прогаме 2020 года но не реализован) 7.Принятие Кабинетом Министров Республике Узбекистан государственной программы "Без барьерная среда для лиц с инвалидностью"

Tura Arobiddin Kuchkarovich
Taklif 2020-12-12 13:04:57
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни ИИВ ҳамда ДХХ тассаруфидан чиқариш бўйича таклиф Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ҳузурида тергов ҳибсхоналари мавжуд бўлиб, ушбу вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарда жиноят содир этганликда айбланувчи шахслар тергов ва суд жараёнларида сақланади.АҚШ ва Европа давлатлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар Ўзбекистон Республикасида маҳбуслар ёлғон кўрсатмалар беришга мабурланганлиги ҳақида йиллар давомида ёзиб келган. 30 ноябр 2017 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев инсонларни қийноққа солиб олинган иқрорлик кўрсатмаларидан жиноят ишларида далил сифатида фойдаланишни тақиқлаган фармонни имзолаган. Менинг фикримча шундай инсон қадриятларига зид омилларни олдини олиш йўлларидан бири бу "вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни ИИВ ҳамда ДХХ тассаруфидан чиқаришдир." Бу нима дегани: 1. Ҳуқуқий томондан вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни ягона бир давлат ёки ҳусусий ёки давлат-ҳусусий сектор шерикчилигида мустақил ташкилотга айлантириш. 2. Янги, халкаро стардартларга жавоб берадиган, БМТнинг инсон ҳуқуқларини химоя қилиш принциплари асосида, алоҳида вақтинча сақлаш ҳибсхоналарни қуриш. 3. ДХХ, ИИВ ҳамда бошқа ҳуқуқни химоя қилувчи органлар ҳузурида барча тергов ҳибсхоналари ёпиш. 4. Инсон жиноят ёки ҳуқуқбузарликда айбланиб қўлга олинган вақтдан бошлаб то суд қарори чиққунча барча маҳбуслар ушбу мустақил вақтинча сақлаш ҳибсхоналарда, ҳуқуқлари паймол қилинмаган ҳолда, сақланишини таъминлаш. Бунда:  Фуқаро қўлган олинганидан кейин энг кўпи билан 30 дақиқа мобайнида унинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига топширилишини таъминлаш.  Терговчи ва айбланувчи ёки гувоҳ сифатида қўлган олинганларни учрашувини юқоридаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида видео камера олдида амалга ошириш (пастдаги расмга қаранг) ва ҳаказо.

Karimov Shuhrat Tolibovich
Taklif 2020-12-12 12:53:13
Давлатни ва жамиятни кучли булиши учун, давлат назорати остида "ишлаб чикариш" корхоналарини купайтириш ва ёш кадрларни жалб килиш. Давлат корхоналарини купайтириш.

Юсупов Аплишер Хасанбаевич
Taklif 2020-12-11 18:39:00
Узбекистон Республикаси мустакиллигини 30 йиллиги кукрак нишонини таъсис килиш ва биринчи навбатда мустакиллик илк кунларида хокимият тизимида ишлаб хозирда пенсиядаги ота ва оналаримизни сунгра бошкаларнихам такдирлашни таклиф килпмиз

Юсупов Ахадхон
Taklif 2020-12-11 18:20:19
Фарғона водийси университетларида журналистика факультети минтақавий филиалларини очиш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-12-11 18:19:35
Тадбиркорларга қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ва бунинг натижасида ўз фаолиятини узликсиз давом эттиради, шу билан бирга давлат олдидаги қарзларини ҳам тўлаб боради ҳамда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолади.

Фазлиддин Юнусов
Taklif 2020-12-11 18:19:15
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш" соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш.

Мухторов Азмзбек Хусниддин ўғли
Taklif 2020-12-11 18:18:45
Солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида электрон маълумотномани ягона портал орқали тақдим этилишини ОАВда тарғиботини кучайтириш.

Нажмиддинов Асадулло Икромхонович
Taklif 2020-12-11 18:18:20
Тоғлардаги табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш, бу ҳудудлардаги биохилма-хилликни асраш, тоғли минтақалар аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш.

Каримов Исложон
Taklif 2020-12-11 18:17:50
Шахар ва туманларда жамоат транспорт сохасини сифатини яхшилаш ва чора тадбирлар кўриш.

Маматкаримов Одилжон
Taklif 2020-12-11 18:17:15
Ёшларни касбга йўналтириш ишларида амалий машғулотлар ҳажмини кўпайтириш ҳамда моддий-техник базани ривожлантиришда халқаро андозалар даражасидаги илғор технологиялар жорий этиш.