Карамотова Умида Аслановна (Бухоро вилояти)
Taklif
2020-11-23 18:18:56
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 444-модда, 2 қисмида асосан сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу бандга “Сувдан ўлчагич асбобларсиз саноат, хизмат кўрсатиш, савдо, умумийовқатланиш фаолияти, қурилиш учун фойдаланилган тақдирда, истеъмол ҳажми бундай фойдаланиш электр энергияси ёки газ тармоғига ноқонуний уланишга тенглаштириб, сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда ваколатли органнинг 6 ойлик муддатда орқага қайтиб ҳисоб китоб қилинган истеъмол ҳажми тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.” жумласини қўшиш таклиф қилинади. Чунки, тадбиркорлик мақсадида сувдан кўп ҳолларда ноқонуний, ҳисоблагичсиз, фойдаланилмоқда. Айниқса, саноат, қурилиш соҳасидаги, тадбиркорлик субъектлари. Бунда Сув назорат инспекцияси ходимларига тадбиркорлик мақсадида сувдан фойдаланаётган ҳар қандай субъект ҳудудида кириб, сув ресурсларидан тўғри фойдаланиш аҳволини ўрганиш ҳуқуқини бериш лозим. Натижада миллий бойлигимиз ҳисобланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга зимин яратилади.
Izohlar