Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-18 13:10:12
Вилоят марказларида автомобиль йўлларида тирбандликни олдини олиш мақсадида айланма йўлларни кўпайтириш, кўприк қурилиш ишларини ривожлантириш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:09:41
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказий шаҳарларига йўлдош туманларда халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўллари бўйига замонавий архитектура асосида 7-9 қаватли тураржой биноларини ҳамда автомобиллар учун стоянкаларни жойлаштириш, шунингдек, автомобил йўлларидан аҳолига ер ости ўтиш йўлакларини қуриш керак

Холмирзаев Мейли
Taklif 2020-11-18 13:09:00
Суд ишларини кўришни бошқа вилоятга юбориш амалиётини танқидий кўриб чиқишни таклиф этаман. Бу амалиёт жуда кўп оворагарчилик ва сарсонгарчиликларни келтириб чиқаради.Ёки, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда бошқа вилоятга юборилган ишларни онлайн кўриш амалиётини жорий этиш мумкин.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-18 13:07:50
Давлат органларини онлайн ишлаш потенциалини баҳолаш тизимини жорий этиш.

Наргиза Мухамадиева Лапасовна
Taklif 2020-11-18 13:07:24
Мамлакатимиз ҳудудидаги марказий шаҳарлардаги, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги марказий шаҳарлардаги аҳоли зич жойлашган маҳаллаларни коммуникация тармоқларини янгилаш, канализация тармоғини тортишга йўналтириш зарур.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 13:06:13
Республикамизда фаолият кўрсатаётган Олий таълим муассасалари ўзларининг маҳсус сайтларидан ташқари умумтаълим мактабларида битирувчилар билан тайёрланадиган мутахассисликлар ва уларга бўлган эхтиёжлар хақида учрашувларни ташкил этишлари керак.

Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-18 13:04:31
Аҳолини газ билан таъминлашда ҳар бир шахс учун йил давомида газ ишлатиш минимумини ҳисоблаш орқали ҳудуд аҳолиси сонидан (ҳар бир хонадон аъзолари сонидан) келиб чиққан ҳолда зарур газ лимитларини ошкора тақсимлаш механизмини яратиш зарур.(Тошкент вил)

Садуллаев Жума Шавкатович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 13:02:25
Касаба уюшмалари томонидан янги иш ўринлари яратиш орқали ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш. Яратилган янги иш ўринларининг ҳаққонийлиги устидан жамоат назоратини олиб бориш. Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари меҳнат жамоаларига кўникиб кетишлари, уларнинг ўз иш ўринларида қўнимлилиги таъминланишига кўмаклашиш.

Нарзуддаев Шерзод Орифович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 12:56:13
Чекка қишлоқларда яшовчи якка-ёлғиз фуқаролар, кам таъминланган оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш; Корхона, ташкилотларда кўп йил ишлаб нафақага чиққан хасталикка чалинган пенсионерлар, кам таъминланган ишлаётган ходимларнинг касаллик ташхисига қараб, унинг даволаниш харажатларини қоплашга кўмаклашиш. Болаларнинг жиддий хасталигини, республикамизда даволаш имконияти бўлмаган беморларнинг чет элда даволанишида кўмаклашиш

Юсупов Акром Рахматович
Taklif 2020-11-18 12:48:19
Ҳокимият тизими соҳасини ислоҳ қилиб умумий йўналишлари бир хил бўлган тузилмаларни бирлаштириб оптималлаштириш орқали иш ва сифат унумдорлигини ошириш керак.(Тошкент вил)

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-18 12:26:11
Бюджет маблағларини тежаш учун Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг штат бирликларини қисқартириш йўлидан фойдаланмаслик. Ходимларга тўланадиган устама пулларини берилишини тўхтатиб қўйиш ахоли турмуш даражаси янада оғирлашишига сабаб бўлади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 11:57:31
Давлат бюджетининг муҳим таркибий қисми бўлган маҳаллий бюджет масаласида ҳудудларда айнан мактабгача, мактаб таълим тизимларида солиқ маданиятини ошириш, солиқларни бюджетга тушувчанлигини оширишда одамларимизнинг онгига таъсир кўрсатишнинг психологик ва социологик омиллари билан боғлиқ дастурлар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, бюджет маблағларини сарфланиши жараёнида жамиятимизда ҳар бир инсон онгли равишда тушуниб етиши билан биргаликда ҳар бир ҳудудларда маҳаллалар кесимида маҳаллий бюджетга қанча миқдорда солиқ бераётганлиги ва шу ҳудудларга маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағлар қандай сарфланаётганлиги таҳлиллари олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. - Холбаев Шаҳриёр (Жомбой тумани)

Дилдора Ўралова (Жиззах)
Taklif 2020-11-18 11:55:34
Айрим ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари сони яъни бир туман ёки шаҳарда 100 тагача, айримларида 100 дан ортиқ, айримларида эса 50 тагача мавжуд. Ушбу мактабгача таълим массасаларида (бола қамрови) сонига қараб услубчи штат бирликларини белгилаш мақсадга мувофиқдир.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 11:54:53
Мамлакатимизда тасвирий санъатни ривожлантириш мақсадида соҳа бўйича хориждаги етакчи университетлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш керак. Бизнинг халқимизда тасвирий санъат асарларига бўлган муносабат, очиғини айтсак, жуда юқори даражада эмас. Юртимизда, одамларимизда бу соҳага муносабатни ҳам ўзгартириш вақти етди. - Аъзамов Азизбек (Нуробод тумани)

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 11:54:06
Мавсумий (вақтинчалик) иш билан банд бўлган фуқаролар, мардикор бозорларида ўз меҳнатини сотаётган фуқароларнинг ишлаган вақтлари учун иш стажи берилмайди (ҳеч қаерда қайд этилмайди). Агарда жойлардаги меҳнат органлари ҳузурида "Кадрлар агентликлари" ташкил этилиб, уларга юқорида саналган тоифадаги фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштириб, мавсумий ва хусусий ишларга жалб қилиш масаласини ўйлаб кўриш керак. Натижада вақтинчалик ва хусусий ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини легаллаштиришга катта имконият яратилади. - Аъзамов Дилнур

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 11:52:46
Президент мактабларини ҳар бир туманда ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш лозим деб ҳисоблайман. Чекка ҳудудларда ҳам бундай шароитларнинг яратилиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. - Зафар Каримов

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 11:51:40
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқишда бизда ҳозирги кунда ННТлар фаолиятини ривожланишига кўмак бериш тизимига эътибор қаратиш лозим. Бугунги кунда очиқ тан олиш керакки давлатнинг дастаклари билан кўпгина ишларимиз амалга оширилаяпти. Шунингдек фуқаролик жамиятининг мазмун моҳиятини ҳар бир оила, ҳар бир ташкилот ва ҳар бир хўжалик юритувчи суъектларда мазмунини сингдириш тизимларини ишлаб чиқиш. Босқичма босқич жамият ўзи тартибга солиш механизмлари ишлаб кетиши керак. - Холбаев Шаҳриёр (Жомбой тумани)

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 11:50:42
Қандли диабет, нафас аъзолари сурункали касалликларга чалинган фуқароларга самарали профилактика қилиш чораларини амалга ошириш хамда бюджет маблағлари ҳисобидан имтиёзларни қўллаш (анлиз олиш, бепул дори воситалари (инсулин) билан таъминлаш) ҳамда шифохоналарда бепул даволаш чораларини кўриш

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-18 11:50:37
Ўзбекистондаги масофавий таълимни такомиллаштириш лозим. Бу борадаги таклифим: умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим тизимида масофавий таълимни яхлит платформага жойлаш керак. - Жамолиддин Имомназаров (Ургут тумани)

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-18 11:48:01
Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ривожлантиришда улар томонидан амалга оширилаётган ишларини республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш