Хамидов Мансур Абдухалилович
Taklif 2020-11-18 15:23:06
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятига фуқаролар мурожаатлари асосида Интернет тармоғида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш учун электрон портал ва мобил иловадан фойдаланиш имконини берувчи “Электрон парламент” тизими жорий этиш

Бобомуродов Олим Очилович
Taklif 2020-11-18 15:21:49
Маҳаллий телевидениелар ва республика телевидениеларининг вилоятдаги вакилларининг моддий техника базасини ривожлантириш керак. Чунки, вилоятда бўлиб ўтадиган тадбирлар ва йиғилишларни тасвирга олиш бўйича расмий таклиф қилинсада, келишмайди. Нимага деганда уларга камералар етишмайди? Камера топилса транспорт йўқ, уларни олиб келиш учун автомашина жунатиш керак. Шунинг учун ушбу платформа ташкил қилинган экан, Келгуси йил учун тасдиқланадиган Давлат дастурига айнан шу масалани киритиш керак. Яна бир жойларда қолиб кетмасин илтимос.

Суннатов Рустам Раҳматуллаев (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:19:47
Жиноятчилик ҳолатини, криминоген вазиятни таҳлил қилиш ва ҳар бир жиноят тури бўйича уларнинг барвақт олдини олиш, жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан иш олиб боришга қаратилган ва бошқа зарурий манзилли чора-тадбирлар белгилаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида корхона ва ташкилотлар рахбарлари масъулиятини ошириш юзасидан норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Болтаев Музаффар Исмаилович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-18 15:18:27
Баъзи бир мураккааб тоифадаги ишларни кўришда судьяга белгиланган муддатлар етишмаслиги ва натижада иш ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилмаслиги мумкинлигини инобатга олиб, иш кўриш билан боғлиқ процессуал муддатларни белгилашни судьянинг ихтиёрида қолдириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-18 14:25:35
Давлат тили тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш зарур.(Тошкент вил)

Мамасолиев Саидакмал Саидакбар ўғли
Taklif 2020-11-18 14:14:48
Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат дарси хоналарини жаҳон талаблари асосида жиҳозлаш (станоклар, тикув машиналари ва бошқалар) керак. (Тошкент вил)

Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-18 14:08:39
Адвокатлар фаолиятини рейтинг орқали баҳолаб бориш тизимини жорий қилиб, рейтинг асосида адвокат хизмат ҳақини белгилаш механизмини амалиётга тадбиқ қилиш керак.(Тошкент вил)

Насыров Мамур Тахирович
Taklif 2020-11-18 14:06:16
Только мая программа ежемесячно будет приносить в казну Рес.Уз. более 30.000.000.000 сум от предпринимателей малого и среднего бизнеса. 90 956 19 96

Насыров Мамур Тахирович
Taklif 2020-11-18 14:03:49
Только мая программа ежемесячно будет приносить в казну Рес.Уз. более 30.000.000.000 сум от предпринимателей малого и среднего бизнеса. 90 956 19 96

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-18 14:02:46
Ҳудудларнинг логистик имкониятларини маълум бир тамойиллар орқали ошкора баҳолаш ва бунинг асосида ҳудудларга нисбатан инвестиция талабларини жорий қилиш механизмини жорий қилиш зарур.(Тошкент вил)

Насыров Мамур Тахирович
Taklif 2020-11-18 13:55:29
Только мая программа сократит пробки на дорогах нашей Страны и сделает каждый перекресток на высочайшем уровне не потратив из бюджета не единого сума и создаст несколько тысяч рабочих мест а также сократится коррупция и бюрократия среди дознавателей

Юсупов Акром Рахматович
Taklif 2020-11-18 13:55:11
Ўзбекистон Республикасида ҳоким институти ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаш раиси лавозимларини бир-биридан фарқлаш институтини шакллантириш ва амалиётга тадбиқ қилиш.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-18 13:47:29
Ўзбекистон Республикасида кунлик фойдаланувчилари сони 10 000 кишидан ошган ижтимоий тармоқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расмий идораларини очиши зарурлигини ифодаловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш лозим.(Тошкент вил)

Saxabiddinov Muxiddin Salijanivich
Taklif 2020-11-18 13:41:07
Namangan viloyati Uchkurgan tumani Shaxrihonchek Mfy Galaba kuchasi fuqoralarigan iltimos qishlogda toza ichimlik suvi tabiiy gaz ichki yullarni asfaltlash tungi yoritgich chiroqlari internet tarmogiga ulanish kabi muammolar qishloq kup yillardan beri qiynab kelmoqda sizlardan iltimosimiz shuki 2021 yil davlat dasturiga kiritishlaringgizni qishlogimiz fuqoralari nomidan iltimos qilamiz

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-18 13:35:17
Ҳудудларни оптик толали комуникацион тармоқлар билан қамраб олишга инвестициялар жалб қилиш орқали интернет тезлигини жаҳон миқёсидаги талаблар даражасига олиб чиқиш.(Тошкент вил)

Янгибоев Шохрух
Taklif 2020-11-18 13:24:59
Давлат Солиқ инспексияси сохасида ишлаётган кадрлар масаласида ўрта маххсус таьлимга эга кадрларни қисқартириш. сабаби солиқда адашиш мумкун эмас

Янгибоев Шохрух
Taklif 2020-11-18 13:24:40
Давлат йўл патрул хизматчилари томонидан қоида бузарларга нисбатан қўлланилаётган жарималар аҳоли турмуш даражасини қийинлашувига олиб клмоқда шу сабабли енгил қоидабузарлик холатларида огохлантириш тизимини жорий этиш.

Рахмонов Бекмурод раимович
Taklif 2020-11-18 13:24:01
Хусусий тадбиркорлик ташкил этиш ва янги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этмоқчи бўлган фуқороларимизга нисбатан давлат рўйхатидан ўтиш тизимини тадбиркорлик фаолияти ташкил этилгандан сўнг амалга ошириш.

Қудратова Назира
Taklif 2020-11-18 13:23:37
Ўзбекистонда яшаётган турли хил миллат вакиллари тадбиркорлик фаолияти ташкил этмоқчи бўлган экспартиёрлар учун “Бўш ерлар” ярмаркасини ташкил этиш.

Чориев Рахмонберди Бойтўраевич
Taklif 2020-11-18 13:22:22
Бўш турган бино иншоатларни 0 физ қийматида тадбиркорларга маьлум муддатга ижарага бериш, ва тадбиркорлиги ривожланган тадбиркорлар билан шартнома бекор қилиниб янги тадбиркорларга бериш.