Аллаберганов Умидбек Хоразм
Taklif 2020-11-18 17:23:43
Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бандига. Вилоятда яшил белбоғлар яратишда Хоразм воҳасининг ўзига хос иқлим хусусиятларини инобатга олиб, гужум дарахтлари экишни кўпайтириш.

Аллаберганов Умидбек Хоразм
Taklif 2020-11-18 17:20:15
Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бандига. Вилоятда яшил белбоғлар яратишда Хоразм воҳасининг ўзига хос иқлим хусусиятларини инобатга олиб, гужум дарахтлари экишни кўпайтириш.

Абдурахманов Шерзод Шомуратович Хоразм
Taklif 2020-11-18 17:19:18
Туманларда бўш турган касб-ҳунар коллежлари базасида босқичма-босқич замонавий болалар ёзги оромгоҳларини ташкил этиш лозим. Амалиётда ёзги мавсумда оромгоҳлар мактаблар ёки бошқа муассасалар негизида ташкил этилиб, ташкилий масалаларда моддий ва бошқа масалалар билан боғлиқ ортиқча маблағлар сарф қилинади.

Г.Жўраева
Taklif 2020-11-18 17:18:41
Ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлашда касбга қайта ўқитиш фаолиятини кучайтириш, ҳудудаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида шартнома асосида малакасини оширишни йўлга қўйиш. (Фарғона)

Махмудов Шерзод Баходирович
Taklif 2020-11-18 17:18:04
Туман марказлари ҳамда олис ҳудудларга замонавий 300 дона кўп-қаватли ва намунали 200 дона уй-жойлар қуриш (Фарғона)

Ибрагимов Шихназар Максуд ўғли Хоразм
Taklif 2020-11-18 17:17:23
Шифокорларни хорижнинг етакчи тиббиёт марказларида малака ошириш, семинар, конференция, сифозиумларда қатнашишлари учун имкониятлар яратиш чора-тадбирларини белгилаш.

Собиров Сойибжон Муродович
Taklif 2020-11-18 17:17:12
Бешариқ тумани марказидаги оқава сув тозалаш иншоати, коллекторлари ва тармоқларини реконструкция қилиш ҳамда аҳоли зич жойлашган Янги Хаёт, Файзиобод, Бой, Х.Дўстлиги, Тошариқ, Д.Х.Олимжон, Ўттизамбар махалла фуқаролар йиғинлари, кўп қаватли уйлар ҳудудидан Д-160-600 мм жами 64 км янги оқава сув тармоғи тортиш, бир дона оқава сув тозалаш иншоати (КОС) қуриш, бир дона оқава сув насос станцияси (КНС) қуриш ишларини. (Фарғона)

Собиров Сойибжон Муродович
Taklif 2020-11-18 17:16:12
Оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш. (Фарғона)

Янгибоев Отабек Хажимаматович Хоразм
Taklif 2020-11-18 17:15:48
“Истеъмол саватчаси индекси” онлайн порталини ташкил этиш. Мазкур портал орқали ҳар бир оила ўзининг даромадлари ва ҳаражатлари асосида оилавий истеъмол индекслари тўғрисида зарур кўникмаларга эга булиб боришади.

Собиров Сойибжон Муродович
Taklif 2020-11-18 17:15:30
Аҳолини ижтимоий химоя қилишда аҳолининг кам таъминланган қатламларига фуқаролар йиғинлари орқали имтиёзли кредитлар ажратилиб уларни иш билан бандлигини таъминлаш орқали камбағалликдан чиқариш. (Фарғона)

Жуманиязов Жасурбек Хоразм
Taklif 2020-11-18 17:15:05
Олий таълим тизимида 5 кунлик иш кунига ўтиш лозим. Шанба кунини барча олий таълим муассасаларида маънавий - маърифий кун сифатида эътироф этиш.

А.Рахманяров
Taklif 2020-11-18 17:14:51
Қишлоқларда давлат болалар боғчаси бўлиши керак. Қишлоқ ерларда тадбиркорларнинг камлиги ва бу сохага қизиқишнинг пастлиги сабабли, қишлоқ жойларда ҳусусий мактабгача таълим муассасалар йўқ. Асосий муаммо қишлоқ аҳолисининг кам даромадли эканлиги ҳусусий боғчаларга ота оналарнинг фарзандини юбора олмаслиги (Фарғона)

Жуманиязов Жасурбек Хоразм
Taklif 2020-11-18 17:14:42
2021 йилда давомида барча вилоятларда замонавий талабларга жавоб берадиган (карантин эпидемия) марказларини куриш лозим.

А.Рахманяров
Taklif 2020-11-18 17:14:10
Хотин-кизларни тадбиркорликка ва касб- ҳунарга ўқитиш ҳамда, имтиёзли микрокредитлар ажратиш, ажратилган микро кредитларни ўз эгасига етиб боришида назоратни Маҳаллий ҳокимият ва МФЙ га устинлик бериш (Фарғона)

Сапаев Ғуломжон
Taklif 2020-11-18 17:13:23
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш индекаторларига ўзгартишлар киритиш. Амалдаги тизимга мувофиқ раҳбарларнинг фаолият йўналишлари индекаторларига қараб баҳолаш норматив билан белгиланган. Лекин, уларнинг шахсий компетенциялари, бошқарув салоҳияти, ҳулқ-атвори, билим-савияси каби индекаторлар мазкур баҳолаш мезонларида назарда тутилмаган.

Ш.Махмудов
Taklif 2020-11-18 17:13:09
Ҳудудлардан ёлланиб ишлаш учун чиқиб кетган мардикор хотин-қизларни қайтариш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, уларнинг оилаларига турли жамғарма, ҳомийлар томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш. Ишсиз хотин-қизларнинг расмий бандлигини таъминлашга эришилади. (Фарғона)

Сапаев Ғуломжон
Taklif 2020-11-18 17:12:56
Қуйи бўғин ташкилотлари, идора ва муассасалар раҳбар кадрларини тайинлашда номзодларни очиқ танлов асосида тайинлаш тизимини жорий этиш лозим.

Ш.Махмудов
Taklif 2020-11-18 17:12:36
Иқтидорли ўқувчи қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш ва рағбатлантириш мақсадида стипендиялар тайинлаш (Фарғона)

Сапаев Ғуломжон
Taklif 2020-11-18 17:12:29
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунини янги таҳрирда қабул қилиш лозим.

Ш.Махмудов
Taklif 2020-11-18 17:11:52
Сиёсий партиялар, депутатлар корпуси ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Аёл. Жамият. Сиёсат” мавзусида онлайн тарзда давра суҳбатлари ташкил этиш. Ҳудудларда онлайн тарзда давра суҳбатларни ўтказиш. Шу орқали чекка ҳудудлардаги хотин-қизларнинг сиёсий билимларини оширишга эришилади (Фарғона)