Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:58:25
Бирламчи тиббий-профилактика ёрдами муассасаларида 40 ёшдан ошган фуқароларни махсус текширувлар ва саволнома асосида юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларини ўтказиш ишлари олиб бориш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:57:48
Республикамизда вирусологик ёрдам сифатини ошириш, бу турдаги даволаш қийин бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатишни тубдан ислоҳ қилиш

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:57:13
Мамлакатимиздаги давлат тиббиёт муассасаларида ошхона, кирхона ва тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш хизматлари аутсорсингга ўтказиш керак.

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:56:42
Республикамизда хусусий тиббиётни ривожлантириш мақсадида Давлат-хусусий шериклиги асосида фаолият ташкил этиш бўйича лойиҳалар концепцияси ишлаб чиқиш зарур

Жавхаров Алишер Баходирович
Taklif 2020-11-24 17:56:04
Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини мажбурий аккредитациядан ўтказиш тартибини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

Д.Юлдашова
Taklif 2020-11-24 16:15:55
Мактабгача таълим тизимидан бошлаб болаларга (яни тайёрлов гуруҳидаги болаларга) йўл харакати қоидалари юзасидан таълим бериш жараёнини жорий этиш. (Фарғона)

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:15:14
Идентификациялаш ID-карталари 2020 йилда жорий этилмади. Ушбу ID-карталарни 2021 йилдан кенг жорий этиш. (Фарғона)

С.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:14:37
Фарғона шаҳрида Олий ҳарбий авиация билим юрти филиалини ташкил этиш. (Фарғона)

Ғ.Кодиров
Taklif 2020-11-24 16:13:55
Андижон – Тошкент йўналишидаги темир йўлга тезюрар поездлар қатновини йўлга қўйиш (Фарғона)

Ғ.Кодиров
Taklif 2020-11-24 16:13:10
Автомобиль йўллари ҳолатини доимий мониторинг қилиш ва мониторинг натижасида худудлардаги таъмирталаб ички йўлларини доимий таъмирлаб бориш (Фарғона)

Д.Тешабоев
Taklif 2020-11-24 16:12:21
Тадбиркорлик субъектлари учун ҳар бир туманда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш (Фарғона)

Д.Тешабоев
Taklif 2020-11-24 16:11:51
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги жарималарни тўлаш муддатларини ўзгартириш. (Фарғона)

Д.Тешабоев
Taklif 2020-11-24 16:10:52
Чет элдан автомашина олиб келинишида божхона тўловларини камайтиришни таклиф этаман (Фарғона)

Рашид Алиев
Taklif 2020-11-24 16:10:08
Юртимизнинг чекка худудларида кутубхоналар сонини ва сифатини ошириш мактаб ва литцейларда китобхонлик мусобакаларни мумтазам утказиб туриш керак ва мусобака голибларини рагбатлантириб туриш даркор.

Ш.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:10:08
Ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тизимини барча вазирлик, бошқармалар, ташкилотларда такомиллаштириш (Хокимликдарда e-hujat деб аталади.) (Фарғона)

Ш.Раҳмонов
Taklif 2020-11-24 16:09:35
Маҳаллий депутатларининг фаолиятини баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш. (Фарғона)

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 16:09:33
Аввало олий таьлим муассасалари талабаларни турар-жой билан таьминлашни ислох килиш керак масалан; кечки булимда укийдиган талабаларни турар жой билан таьминлаш зарур ёки уларнинг хавфсизлигини таьминловчи чора тадбирлар курилиши керак, айникса, чекка вилоятлардан келган талабаларни турар-жой билан таьминланиши зарур.

Дусияров Шерзод Холмуротович
Taklif 2020-11-24 16:09:32
Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, микрофирма ва кичик корхоналарни аниқлаш мезонларига, ишловчилар сони билан бирга, реализация ҳажмини (товар айланма) ҳам киритиш ҳамда микрофирма, кичик корхона ва ўрта корхона мезонларини киритиш зурур деб ҳисоблаймиз. Бунда, микрофирмаларда ишчилар сони 50 кишигача ва йиллик товар обороти 1 млрд.сўмгача, кичик корхонларда ишчилар сони 51-100 кишигача ва товар обороти 1 млрд.сўмдан 2 млрд.сўмгача ҳамда ўрта корхоналарда эса 101-200 кишигача ва йиллик товар обороти 2 млрд.сўмдан юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-24 16:09:01
Чет тилларини ургатувчи университетлар ва институтлар тилни факат умумий ургатмасдан уни сохаларга ажратиб ургатиши керак.

Рўзиев Абдулазиз Муҳиддинович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 16:06:21
Имтиёзли уй-жой олган оилаларга яна бошқа йўналишдаги имтиёзли уй-жой берилиши очиқчасига эътирозли вазиятдир. Ушбу ҳолатларга мутлақо чек қўйиш керак.