Шухрат Абдукаримов
Taklif 2020-11-26 13:50:50
Сайлов тизимини такомиллаштириш, яний сайловларда овозларни қалбакилаштиришни, қалбаки сайлов бюлетенларини қутиларга ташлашни олдини олиш учун, сайлов қутилари олдига видеокузатув камералари ўрнатилиши ва овозларни санаш жароёнини видеокузатув камералари орқали қайд қилинишини таъминлаш зарур.

Жамшид Шеров
Taklif 2020-11-26 13:50:13
Кенгашлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш учун, махаллий кенгашлар фаолияти хақида махаллий телеканалларда кўрсатувлар ташкил қилиниши, сессияда бўлаётган мухокамалар ёки ахолидан тушган мурожаатлар юзасидан депутатларнинг қилган ишлари ва самараси хақида кўрсатувлар ташкиллаштирилиши, махаллий Кенгашлар сессияларига журналистлар ва блогерларни таклиф қилиш ва мухокама қилинган маълумотлар, мунозаралар, хисоболар хақида босма нашрлар ва интернет тармоқлари орқали маълумотлар бериб турилишини ташкиллаштириш керак.

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-26 13:49:51
Халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини кучайтириш ва назорат сохасидаги ваколатларини кенгайтириш учун Кенгаш депутатларини комиссия аъзолиги, мутахассислиги ёки партиявийлигига қараб жамоатчилик назорати, жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик сўровлари тадбирларида бевосита қатнашишлари амалиётини жорий этиш керак.

Хосият Раджапова
Taklif 2020-11-26 13:49:28
Махаллий Кенгашларнинг очиқлигини таъминлаш учун, Кенгаш сессияларида шу вилоят, туман, шахарда фаолият кўрсатаётган жамоатчилик кенгашлари вакиллари, худудда истиқомат қиладиган хурматга сазовор бўлган фуқароларни, шу туманда фаолият кўрсатган собиқ депутатларни таклиф қилиш керак бўлади. Бу махаллий Кенгашларда бўлиб ўтадиган сессияларда хисоботлар, мухокама қилинадиган маслаларга мутасаддиларнинг ва депутатларнинг маъсулият билан ёндашувига, депутатлар томонидан хар бир масала 100% овоз билан, бир овоздан қабул қилиниши каби холатларни олдини олади, шунингдек хисобот берувчиларнинг хам маъсулиятларини оширади.

Фаррух Батыров
Taklif 2020-11-26 13:49:06
Олий Мажлис палаталари фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш учун, Оммавий ахборот воситалари орқали, Марказий телевидение орқали маълумот берилиб турилиши, Ўзбекистон 24 каналида “Парламент соати” номли кўрсатув ташкил қилиб, бу кўрсатувда Вазирликлар ва бошқа мансабдорларни хисоботи тингланиши ва унларга берилган савол ва жавобларни онлайн тарзда, ёки ёзиб олинган лавхаларни эфига узатилиши, ахоли томонидан вазирликларнинг ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини самарадорлиги хақида фикри шакилланиши ва хар бир мансабдорнинг халқ олдидаги хисобдорлигини тушуниб етиши ва маъсулиятини ошишига олиб келади.

Баходир Гуломов
Taklif 2020-11-26 13:48:46
Халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини кучайтириш ва самарадорлигини ошириш учун, махаллий кенгашларни доимий асосда ишлайдиган котибияти вилоят, шахар ёки туман хокимияти биносидан бошқа жойларда жойлашган биноларга жойлаштириш керак, шунингдек котибиятда ишлайдиган депутатлар ва котибият ходимлари, бюджет ташкилотлари ёки махаллий партия ташкилотларида бир вақтнинг ўзида ишламаслиги керак. Акс холда махаллий Кенгаши ва котибияти мустақил фаолият юрита олмайди, Хоким ва унинг ўринбосарларининг хисоботи ва бюджет сарфланиши бўйича хисоботлар хам расмиятчиликга айланиб қолади.

Умидхон Рашидов
Taklif 2020-11-26 13:48:26
“Электон парламент” тизимини лойхаларини амалага оширишда, ишлатиладиган дастурларни ишлаб чиқишда дастурнинг химоя механизмларини назарда тутиш, антивирус ва бошқа химоя дастурларини ишлаб чиқиш, хакерлик хужумларини олдини олиш тамойилларини назарда тутиш, серверларни зўриқиши каби хавфлардан асрашни хисобга олиш керак.

Шахноза Хакимова
Taklif 2020-11-26 13:48:01
Янги шаклланган парламент аъзоларининг хамда махаллий Кенгашлар депутатларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун, мутасаддилар ва аҳоли билан самарали ва натижали мулоқотни амалга ошириш учун, малакали психологлар, нотиқлик ва музокара санъати бўйича мутахассисларни жалб қилган холда семинарлар ва тренинглар ташкил қилиниши керак.

Хаётбек Маткосимов
Taklif 2020-11-26 13:47:39
Олий Мажлис палаталари фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш учун, Оммавий ахборот воситалари, хусусан телевидение орқали маълумот бериб турилиши, Ўзбекистон 24 каналида “Парламент соати” номли кўрсатув ташкил қилиниб, бу кўрсатувда бугунги кунда Парламентни қуйи ва юқори палаталарида қайси масала муҳокама қилинаётгани, қандай қонун қабул ишлаб чиқилаётгани ва қабул қилиниш жароёнлари, депутатлар ёки сенаторлар, қабул қилинаётган қонун юзасидан билдираётган фикр ва таклифларини, ушбу кўрсатув орқали намойиш қилиниши ва ушбу мавзу юзасидан мухбирлар қисқа ва аниқ маълумотлар бериб туриши самара беради.

Хаётбек Маткосимов
Taklif 2020-11-26 13:47:13
Шаҳар, вилоят ва туман депутатларининг депутатлик сўровларига мутасадди ташкилотлар томонидан жавоб бермаслик ёки расмиятчилик учун натижасиз жавоб берилиши холларида бу масала махаллий Кенгашларда, уларга бириктирилган сенаторлар билан иргаликда кўриб чиқилиши ва заруриятига қараб ушбу масала юзасидан, махаллий депутат сўровига маъсулиятсизлик билдирган мутасаддини Махаллий кенгаш сессиясида эшитувини ташкил қилиниши, шу билан бирга шу ташкилотга сенаторлик сўрови юбориш. Бу таклифни амалага оширилишидан, ташкилотлар томонидан махаллий депутатлар сўровларига бепарволикни камайтириб, маъсулиятни оширади. Шунингдек юзага келган муаммони хал бўлишига ва натижа бўлишига олиб келади.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-26 13:45:43
Ўрта Осиё биродар шаҳарлари концепциясини шакллантириб, қўшни давлатлар шаҳарлари билан Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ҳамкорликда ривожланиш режаларини амалиётга тадбиқ этиш лозим.(Тошкент вил)

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-26 13:37:58
Олий Мажлис ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларидан ташқари ҳар қандай мажлисни, айниқса туманлар миқёсидаги ҳоким мажлисларини онлайн ташкил қилиш ортиқча вақт ва маблағ сарфланишининг олдини олган бўлар эди.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-26 13:31:17
Олдинлари газлаштирилган (бундан 20-30 йиллар олдин) ва ҳозирги кунда газдан узиб ташланган ҳудудлардаги газапроводларни ялпи хатловдан ўтказиб, ҳозирги кунда газ етказиб бериш имкониятларини яратиш лозим. Чунки бунақа инфратузилмани қайта шакллантириш учун яна қанчадан қанча маблағ сарф қилиниши мумкин, бу ўз навбатида давлатимиз имджига ҳам таъсир қилишини инобатга олиш лозим.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-26 12:51:56
Волонтёрлик фаолиятини тўлиқ ҳуқуқий тартибга сола оладиган Волонтёрлик фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш керак. (Тошкент вил)

Бехзод Тагиев
Taklif 2020-11-26 12:24:08
2021 йилда экотуризм йўналишида Сирдарё дарёси бўйида ҳамда “Бархан”, “Чинор”, “Калгансир” дам олиш масканларида қўшимча коттежлар, биотуалетлар ҳамда болалар учун кўнгилочар ва ўйин майдончаларини ташкил этиш ва отларда сайр қилишни ташкил этиш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-26 12:22:47
Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро буюроси фаолиятини тугатиб, бу функцияни бажаришни Ички ишлар вазирлиги зиммасига ўтказиш керак. Чунки ўз номи билан Мажбурий ижро буюроси ўз номи билан ижро этувчи ҳокимиятнинг таркибий қисми бўлиши керак.(Тошкент вил)

Умматов Бахром Тангирович
Taklif 2020-11-26 12:21:56
Ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, экологик аудит ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиб, хусусий аудиторлик фаолиятини жонлантириш соҳасига кўпроқ шу соҳада фаолият олиб бораётган нодавлат ва нотижорат ташкилотларни жалб қилиш ва уларнинг фаолияти учун ҳуқуқий асослар яратиб бериш.

Дилшунос Абдуллаева
Taklif 2020-11-26 12:21:05
Диний экстремизм, одам савдоси оммавий маданият ва бошқа таҳдидларга қарши самарали фикр шаклланишига кўмаклашишда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда блогер ва бошқа мутахассислар билан интервью, кўрсатувлар ташкил этиш ҳамда нотўғри берилаётган информацияларга муносабатлар берилиб борилишини кучайтириш

Gulyamov Muso Iskandarovich
Taklif 2020-11-26 12:19:36
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 4- майдаги фуқаролик жамияти институтларини ролини тубдан ошириш чора - тадбирлари тўғрисидаги фармонига асосан ННТларнинг эҳтиёжлари , давлат томонидан қўллаб - қувватлаш ва рағбатлантириш лозим даражада амалга оширилмаётганлиги айтиб ўтилган. Шундан келиб чиққан ҳолда жамоа ташкилоти бўлмиш Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси ривожланишига эътибор берилмай келинмоқда. Бу ташкилотни қўллаб - қувватлаш, ривож топиши учун 2021 йил Давлат дастурига киритилишини Самарқанд вилоят пенсионерлари номидан сўраймиз.

Тагаев Бехзод
Taklif 2020-11-26 12:19:10
Оилавий меҳмон уйлари ва меҳмонхоналар сонини ошириш натижасида хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш.