Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-19 15:53:02
Нодавлат секторини жонлантириш, ушбу йўналишга ёшларни кенгроқ жалб этиш мақсадида жамоат ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш.

Уткиржон Отабоев Вахобжонович
Taklif 2020-11-19 15:50:15
Республиканинг барча чегара олди ҳудудларида жумладан қишлоқ ва овулларда ҳамда маҳаллаларида интернет, телефон алоқа тизимларининг сифатини яхшилаш. Шунингдек ушбу қишлоқларни аҳоли сонидан қатъий назар тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминлаш.

Уткиржон Отабоев Вахобжонович
Taklif 2020-11-19 15:36:59
Сўнги йилларда ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аҳолига сифатли ва арзон ичимлик сувини доимий таъминлаб бериш мақсадида "Сув оқава" монопол ташкилотига рақобатчи хусусий сув таъминоти ташкилотларини ушбу бозорга киришига рухсат бериш.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-19 15:28:34
Давлатнинг солиқ сиёсатида турли хил солиқларни оптималлаштириш орқали тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва тадбиркорларни кўпайтириш имкониятларини яратиш керак. Шунда солиқ тўловчи тадбиркорлар сони ошиши билан давлат томонидан ундириладиган солиқ миқдори ҳам ошган бўлар эди. (Тошкент вил)

Уткиржон Отабоев Вахобжонович
Taklif 2020-11-19 15:23:10
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларининг Сессияда овоз бериш тизимини электрон тизимга ўтказиш; Ушбу орқали сессияларда депутатлар овоз бераётганда холислик, адолатлилик ва шаффофликка эришилади.

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-19 15:19:25
Давлатимизнинг энергетик салоҳиятини оширишда, қайта тикланувчи энергетик ресурслардан энергия олиш имкониятини берувчи маҳсулотларни ишлаб чиқувчилари ва импорт қилувчиларига маълум имтиёзлар пакетини жорий қилиш керак. (Тошкент вил)

Rajabov Umid
Taklif 2020-11-19 15:19:21
"Mahalliy davlat hokimiyati to'g'risida"gi qonunga tegishli o'zgartirishlar kiritish orqali mahalliy hokimiyat ijro apparatining cheklanga sonini aniq belgilash, hokimlarni mahalliy Kengash raisligidan chiqarish, viloyat hokimlarini ijro hokimiyati vakili bo'lganliklari sababli senatorlik maqomini bekor qilish taklif etiladi.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-19 15:18:00
Қонунчиликда белгиланган талаблар бўйича хар бир ходим мехнат фаолиятини олиб бораётган соҳаси талабларидан келиб чиққан холда бир йилда ёки олти ойда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши белгилаб қўйилган. Бугунги кунда тиббий кўрикдан ўтказиш соҳалар кесимида пуллик хизмат миқдори белгилаб қўйилган. Лекин ушбу масалада ташкилотларнинг йиллик харажатлар сметасида кўрсатилмаган. Бу ўз навбатида ушбу масалада ходимларга қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

Абдуниязов Хусан Нуриллаевич
Taklif 2020-11-19 15:16:56
Сенат аъзоларини сайлаш тизимини қайта кўриб чиқиш зарур. Сенат аъзолигига кўриб чиқилаётган номзодларни “танланган” шаклда эмас, балки муқобиллик асосида ўтказиш лозим. 6 нафар номзод эмас, балки жами вилоят кенгашининг 60 нафар депутатларининг 1/3 қисмини қамраб олган ҳолда сайлов блютенига киритиш ва тасдиқлаш мақсадга мувофиқдир. Хозирги тизимга кўра 6 нафар номзод маҳаллий ҳокимлик томонидан танлаб олинган номзодларни халқ депутатлари иштирокида очиқ овоз бериш орқали тасдиқланиш лозим.

Холматов Нуриддин (Жиззах)
Taklif 2020-11-19 15:15:34
Маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ҳафтанинг бир кунини иш жойидан озод этилган холда сайлов округида сайловчилар билан учрашиш ҳамда улар билан ишлаш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқдир.

Абдуллаев Хикматилла Хайруллаевич
Taklif 2020-11-19 15:14:55
Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали халқ вакиллари, депутатларнинг мавқейини ошириш лозим.(Тошкент вил)

Уткиржон Отабоев Вахобжонович
Taklif 2020-11-19 15:14:30
Маҳаллий ҳокимликларда ижро ҳокимияти ва вакиллик органини алоҳида қилиш; Ижро ҳокимияти органи раҳбари-ҳоким; Вакиллик органи (депутатлар кенгаши) раҳбари-Кенгаш раиси депутатлар орасидан сайланади. Вакиллик органи доимий равишда ижро ҳокимиятининг фаолияти устидан назорат олиб боради. Ҳамда вакиллик органи ижро ҳокимияти устидан тийиб турувчи орган вазифасини ҳам бажаради.

Абдуниязов Хусан Нуриллаевич
Taklif 2020-11-19 15:14:14
Асосий ва шаҳар, туманлар марказларидаги кўчаларда йўл чизиқлари (пиёдалар йўлаклари, йўлни бўлиб турувчи турли чизиқлар)ни маҳаллий ҳокимликлар ваколатидан яна қайтариб ички ишлар бошқармасига бериш лозим.

Фазилова Шоира (Жиззах)
Taklif 2020-11-19 15:13:02
Мамлакатимизда аниқ истеъмол саватчасини шакллантириш ҳамда ушбу орқали аҳолига (ходимларга) маош тайинлаш тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-19 15:11:12
Чекка ҳудудларда мавжуд кутубхоналар фаолиятини хатловдан ўтказиб (мавжуд кутубхоналарда кўплаб ходимлар ойлик маош асосида ишлайди, лекин биттасиям ўз иш ўрнида мунтазам фаолият олиб бормайди, кутубхонага борсангиз ҳар доим ёпиқ бўлади), янги тизим асосида кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ёшларимизнинг комил инсон сифатида шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди. (Тошкент вил)

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-19 15:05:23
Аҳолини камбағалликдан чиқариш масаласида аниқ, йўналтирилган бизнес режалар асосида фоизсиз кредитлар, қарзлар ажратишни тизимли йўлга қўйиш керак. (Тошкент вил)

Хаитов Мурод Суннатович (Жиззах)
Taklif 2020-11-19 15:04:47
ННТлар томонидан аҳоли ўртасида оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, маърифий ва тарғибот ишларини кучайтириш, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, халқлараро дўстлик ва бирдамликни, фуқаролар тотувлигини, аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоялашни янада мустаҳкамлаш, ёшларни иш билан таъминлаш, кичик ва оилавий тадбиркорликни, касаначилик соҳасини ривожлантириш, ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида камол топтириш борасидаги ишларни янада хам кучайтириш ҳамда ижроия ҳокимияти ва давлат ташкилотлари билан хамкорликни йўлга қўйиш механизмини ишлаб чиқиш.

Маматқулов Музаффар
Taklif 2020-11-19 15:03:30
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари сессияларида овоз бериш жарёнини электрон овоз бериш тизимига ўтказилишини таъминлаш зарур. Шунда овоз бериш жараёнларида адолатлилик ва шаффофликга эришилади.

Уткиржон Отабоев Вахобжонович
Taklif 2020-11-19 15:02:46
Коронавирус билан боғлиқ пандемия пайтида қишлоқларда аҳоли томонидан тез тиббий ёрдам машинасига бўлган эҳтиёжларнинг кескин ортганлигини инобатга олган ҳолда, Хукумат қарори билан белгиланган 13 мингдан ортиқ аҳоли сонига бир дона тез тиббий ёрдам машинаси бириктириб берилиши тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритиш... Яъни аҳоли сони 10 минг киши бўлган аҳоли пунктларига бир дона тез тиббий ёрдам машинасини бириктириш.

Бакиров Отабек (Жиззах вилояти)
Taklif 2020-11-19 15:02:43
Пандемия даврида олий таълим тизими масофавий тарзда амалга оширилмоқда. Лeкин интeрнeт тeзлиги пастлиги ва интернет трафикларининг қимматлиги талабалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларга моддий қийинчиликларни туғдирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун интeрнeт тармоғида трафик сарфланмайдиган махсус платформа ташкил этилиши керак. Махсус платформанинг яратилиши талабаларга қулайликларни яратиб, масофавий дарсларда узлуксиз иштирок этиш имкониятини беради.