Шотураев Бунёд Алиевич
Taklif 2020-11-19 16:19:05
Олий таьлим муассасаларида таьлим олаётган битирувчи ёшларни иш тажриба олишлари учун бериладиган амалиёт жараёнларини самарадорлигини ошириш мақсадида мутахасислиги бўйича давлат ташкилотларига алхида дастур лойиха ишлаб чиқиш

Ибрагимов Бекмурод Омонбоевич
Taklif 2020-11-19 16:18:52
Саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги техникум ва коллежларда тўлов контракт суммаларини қайта кўриб чиқиш ва нархини камайтириш мақсадга мувофиқ.

Ибрагимов Бекмурод Омонбоевич
Taklif 2020-11-19 16:18:35
Касбий таълим муассасаларига абитуриентлар айнан ижтимоий йўналишларга, яъни тиббиёт, педагогика, туризм йўналишларига ҳужжат топширишмоқда. Вилоятда айнан мазкур йўналишлар мўлжалланган коллеж ва техникумларга ҳужжатлар қабули режага нисбатан 200 фоиздан – 600 фоизгача ошиб кетган. Бу айнан туманларда саноат, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари етарли ривожланмаганлигидан далолат бериб, ота-оналар ўз фарзандларининг келажагини минимал даражада, тиббиёт, мактабгача таълим ёки мактабларда иш фаолиятини давом эттириши нуқтаи назаридан баҳолаб, ҳужжатларни ушбу йўналишдаги касбий таълим муассасаларига топширишмоқда деган хулоса келиб чиқади.

Юсупов Расулбек Жуманазарович
Taklif 2020-11-19 16:17:37
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджет параметрларида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга эга фаолиятини қўллаб қувватлан учун ижтимоий бюртмалар ажратиш билан қўллаб-қувваташни назарда тутадиган ўзгартишлар киритиб йиллик маблағлар ажратилиши ва танлов асосида тақдим этиб бориш механизмини жорий этиш лозим.

Қурязов Шавкат Йўлдошович
Taklif 2020-11-19 16:16:29
Қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган ерларни лазер технологиялари осида текислаб экин экиш тажрибасини оммалаштириш назарда тутадиган чора-тадбирлар белгилаш лозим.

Бобожонов Санжарбек
Taklif 2020-11-19 16:15:24
Жамоатчилик назоратини амалга оширганлиги учун йил номинацияларни эълон қилиш ва тақдирлаш: - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол маҳалла” - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол ННТ” - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол хусусий телаканал” - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол газета(журнал)” - “Жамоатчилик назоратини амалга оширган энг фаол блогер”

Бобожонов Санжарбек
Taklif 2020-11-19 16:14:34
2020 йил 12 апрель куни “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан “Жамоатчилик назорати куни” акциясини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

Абдикаримова Сайёра Сапаевна
Taklif 2020-11-19 16:13:27
Мамлакатимизга қўшни Республикаларнинг чегарадош вилоятлар ўртасида: - миллий саноат, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа махсулотлар ярмаркаларини ташкил этиш; - умумий байрамлар муносабати билан қўшма байрам тадбирларини ташкил этиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-19 16:11:00
Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик палатаси фаолиятини йўлга қўйиш.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-19 16:10:43
Миллий маданий марказлар раҳбарларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув дастурларини амалга ошириш.

Абдурахмонов Азамат Шухратович
Taklif 2020-11-19 16:08:29
Олтиарик тумани марказини (шу жумладан хокимят, тиббиёт бирлашмаси, бозор ва бошка бошкарма ташкилотлар) марказий канализация тармогига улаш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-19 16:08:12
Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари кодекси”ни қабул қилиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-19 16:07:11
Республика ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини экпорт қилиш бўйича етакчи тадбиркорлар ёки ҳудудлар тажрибасини бошқа ҳудудларда оммалаштириш бўйича чора тадбир ишлаб чиқиш, бу борада мунтазам ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-19 16:05:52
Давлат ҳокимияти органлари қошидаги Жамоатчилик кенгашлари иштирокида “Энг фаол Жамоатчилик кенгаши” танловини ўтказиш

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-19 16:04:49
Республика бўйлаб “ННТлар форуми”ни ўтказиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-19 16:03:45
Кўпгина ваколатларнинг номарказлаштирилаётганлиги нуқтаи назаридан, қолаверса, қатор соҳаларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти чекка-чекка ҳудудларда ўз ечимини кутаётганлигига эътибор қаратиш мақсадида, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқишда бевосита маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини тартибга солишга оид қонунчилик муаммолари билан шуғулланадиган бошқарма ёки бўлим ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилади.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-19 16:02:27
Қонунчиликдаги айрим бўшлиқларни тўлдириш мақсадида вазирлик, идоралар томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қўйилган талаблар, ўрнатилган тартиб-қоидалар тармоқ ёки соҳанинг самарали фаолият кўрсатишига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиш ҳолатлари ҳам учрайди. Шу нуқтаи назардан қонунларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этишда тармоқ ёки соҳанинг бугунги ҳолатидан, ўрганилаётган соҳа ёки тармоқ фаолиятидан қониқиш ҳосил қилаётганлиги ёки эътирозлари борлиги бўйича жамоатчилик орасида ижтимой сўровлар ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб ёндашишни эътиборга олиш тавсия этилади.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-19 16:01:17
Чекка қишлоқ жойларида хотин-қизлар учун ишчи ўрин яратган тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, ер ажратиш масаларида енгилликлар бериш тизимини жорий этиш

Musaxodjayev Bobir Toxirxodjayevich
Taklif 2020-11-19 16:00:19
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasini Birlashgan Millatlar Tashkiloti hujjatlariga asosan qayta ko‘rib chiqishni taklif etaman!

Ражабов Шухрат Тўйчиевич
Taklif 2020-11-19 15:58:31
Маҳалла фуқаралар йиғини раисини сайлашда тузиладиган ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзоларига бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик тўловларни жорий қилиш, бу ишчи гуруҳ аъзолари масъулиятини оширади