Raxmatova Karomat Akobirovna
Taklif 2020-11-23 22:00:43
Mening fikrimcha televedineya soxasini tubdan islox qilmoq kerak kóp kórsatuvlar odamlarni bexuda vaqtlarini oladi serialarni aytmasa xam bóladi zamonaviy qullik

Жумабоев Мурод
Taklif 2020-11-23 20:19:06
1.Иктисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида кичик безниз ва хусусий тадбиркорликга кенг йул очиш зарур.Яни тадбиркорларга банклар томонидан кредитларни соҳалар буйича ажратиш зарур (масалан: Корамолчилик фоизи четдан бўлса 30%, тикувчилик, сартарошхона, гузаллик салони,10%, озик-овкат маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчиларга 15 фоиз, ноозиковкат маҳсулотлар учун 20 фоиз қилиш зарур) Сабаб ҳозир оддий тадбиркорлик киламан десангиз хам 24 фоиз катта тадбиркорга хам шу фоиз, шу сабабли ҳозирги кунда банклар тақсимот килинган хунармадчиликга шахардаги банк, тумандагига ишлаб чикариш банлари шу сабабли ҳар бир банкларга ажратиладиган ресурсларни туман, вилоят ҳисобидан карорга илова килинса мослашувчанлигидан келиб чикиб. 2. Туманда бугунги кунда камбағаллик руйхатига киритилган оилалар сони 1926 тани ташкил қилган. Хамда ёшлар дафтари ва аёллар дафтаридаги оилаларни иш билан таъминлаш учун ўртача 50 фоизини ишга жалб қилиш имкони мавжуд,колганларига иш ўринларини ва банк ресурсларини узи мавжуд эмас, шу сабабли Ушбу камбағаллик рўйхатига киритлган оилаларни ишга жалб қилиш ва иш билан таъминлаш ва касбга ўкитиш мақсадида масалан (фойда, недра, ер, мол-мулк) солиқларининг маълум бир қисмидан жамғарма ташкил қилинса яъни 0.1 фоиз ўтказма амалга оширилиб, ушбу жамғарма маблағларидан банкларга имтиёзли кредит берилса ва кредит фоизлари энг паст фоизларда ёки имтиёз муддати 2-3 йиллик қилиб фақатгина сектор раҳбари ва МФЙ раиси тавсияси ва камбағаллик руйхатидаги оиланинг 18-ёшда юқори аъзосига берилиши таъминланса камбағалликдан чиқарилишига эришиш мумкин. Бундан асосан (қорамолчилик-маҳаллий бозордан, ҳунармандчилик, сартарошлик ва.ҳак)

Рўзиев Ҳамза Ҳафизович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:23:35
Йўллардаги ноқулай текислик ва носозликлар учун жавобгар идора ва ташкилотларнинг жавобгарлик масаласини ошириш.

Фозилов Дониёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:21:39
Давлат корхоналаридаги талаб юқори бўлган махсус мутахассисликлар учун имтиёзли ўқиш дастурини яратиш.

Карамотова Умида Аслановна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:18:56
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 444-модда, 2 қисмида асосан сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу бандга “Сувдан ўлчагич асбобларсиз саноат, хизмат кўрсатиш, савдо, умумийовқатланиш фаолияти, қурилиш учун фойдаланилган тақдирда, истеъмол ҳажми бундай фойдаланиш электр энергияси ёки газ тармоғига ноқонуний уланишга тенглаштириб, сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда ваколатли органнинг 6 ойлик муддатда орқага қайтиб ҳисоб китоб қилинган истеъмол ҳажми тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.” жумласини қўшиш таклиф қилинади. Чунки, тадбиркорлик мақсадида сувдан кўп ҳолларда ноқонуний, ҳисоблагичсиз, фойдаланилмоқда. Айниқса, саноат, қурилиш соҳасидаги, тадбиркорлик субъектлари. Бунда Сув назорат инспекцияси ходимларига тадбиркорлик мақсадида сувдан фойдаланаётган ҳар қандай субъект ҳудудида кириб, сув ресурсларидан тўғри фойдаланиш аҳволини ўрганиш ҳуқуқини бериш лозим. Натижада миллий бойлигимиз ҳисобланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга зимин яратилади.

Абдураҳмонов Жўрабек Нозимович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:15:57
Экологияни бузаётган соҳалар ва вилоятлар индексларини ишлаб чиқиш, уларни табдан такомиллаштириш чораларини кўриш

Зоиров Нурмурод Тўймуродович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:13:14
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини янги таҳрирда қабул қилиш орқали жисмоний ва юридик шахсларга ер майдони ажратишни (тадбиркорлик, уй-жой қуриш ва бошқа барча мақсадлар учун) ягона тизимлаштириш.

Қудратов Баҳодир Ғайбуллаевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:10:28
Ҳозирда аҳоли сони 100 мингдан ошмаган бошқа аҳоли пункларидаги чакана савдо корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2%, бироқ айнан шу фаолият тури билан шуғулланувчи обороти 100 млн.сўмдан ортган якка тартибдаги тадбиркорларнинг барчаси учун бир хил, яъни товароборотдан 4% ставкада айланмадан солиқ тўламоқда. Бунинг оқибатида савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар тўлов терминали ишлатмасликка ҳаракат қиляпти. Пластик карточкада тўлов амалга оширмоқчи бўлган харидордан пулни тўлов терминали орқали эмас, “Клик” ёки бошқа картадан картага пул кўчириш усуллари билан ўзининг шахсий пластик карточкасига тушириб олиш йўли билан солиқдан қочмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сонли қарорининг 8-бандига ўзгартириш киритиб, айланмадан солиқ тўловичиси бўлган айнан шу фаолият билан шуғулланувчи юридик тўлайдиган ставкада айланмадан солиқ тўлашини жорий қилишни таклиф этамиз. Натижада, солиқ юки тенг тақсимланади. Солиқдан қочиш камаяди.

Ҳайитова Лайло Сатторовна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:08:14
Содир этилган жиноятни очишда ёрдам берган аҳоли вакилларини рағбатлантириш амалиётини йўлга қўйиш керак

Аминов Фармон Мавлонович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:06:42
ОАВ ларнинг моддий техник имкониятларини кенгайтириш бўйича маҳаллий бюджетдан ёрдам ажратиш.

Сафоева Мафтуна Гулмурод қизи (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:05:00
Чет эл грантлари бўйича махсус чораклик даврий саҳифаларини чоп этиш

Фатуллаева Азиза Ахмад қизи (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-23 18:02:41
Диний йўналишда таълим олиш истаги бўлган ёшлар учун таълим муассасаларида махсус ўқув курсларини ташкил этиш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-23 17:07:43
Тиббиёт соҳасида ҳар бир инсон учун йилда бир марта замонавий тибблиёт ускуналари ёрдамида текин кўрикдан ўтиш ижтимоий пакетини жорий қилиш керак. (Тошкент вил)

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-23 17:03:18
Давлат эҳтиёжлари учун ўтказиладиган тендер талабларининг ва ўтказилиш талабларининг онлайн ошкоралигини таъминлаш, тендерда иштирок этаётган ташкилот ва корхоналар тўғрисидаги маълумотлар ошкора бериб борилиш керак. (Тошкент вил)

Юсупов Акром Рахматович
Taklif 2020-11-23 16:57:18
Ногиронликни белгилаш тизимини ислоҳ қилиш керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-23 16:54:53
Аҳолини иш билан таъминлаш, ўз ўзини иш билан банд қилиш ва камбағалликдан чиқариш мақсадида қишлоқ хўжаликлари соҳасида майда деҳқон фермерлар фаолиятини йўлга қўйиш лозим. (Тошкент вил)

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-23 16:50:40
Тадбиркорлик субъектлари учун энергетик тармоқларга уланишлари ва тўловларни амалга ошириш соҳасини соддалаштириш лозим. (Тошкент вил)

Зайниддинов Камолхўжа Олимхўжаевич
Taklif 2020-11-23 16:43:16
Ишчи ходимлар учун ижтимоий суғурта пакетларини жорий қилиш керак, ўз навбатида бу суғурта пакетлари ушбу ишчи ходимларнинг арзон уй жой билан таъминланишларига асос бўлиши керак.(Тошкент вил)

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-23 16:38:04
Олий таълим бокалавр боқичида тўлиқ 1 ўқув йилини қамраб оладиган амалиёт босқичини жорий қилиш керак. шунда талабаларнинг иш билан таъминланиш муаммоси ўз ўзидан ҳал қилинган бўлар эди.(Тошкент вил)

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-23 16:22:32
Ипотека кредитлари фоизларини камайтиришга эътибор қаратиш зарур.