Фозилов Ихтиёр Нурулло ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:18:22
Бухоро вилоятида қўшимча сувни сақлаш учун заҳира сув омбори қуриш.

Ҳалилова Шаҳло Равшановна (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:17:34
Нафақадаги 60 ёш ва ундан ошган кексаларни белгиланган оралиқларда умрбод мажбурий профилактик бепул кўрикдан ўтказиш, даволаниши керак бўладиган харажатлар учун чегирмалар яратиш.

Қўшшаев Саид Таирович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:16:42
Ўзбекистонда футбол спортини ислоҳ қилиш, келажакда миллий футболни ривожлантириш мақсадида, одилона танловларни амалга ошириш механизмларини қўллаш.

Ҳусенов Акмал Фирдавс ўғли (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:15:35
Қуйи синфлардаги истеъдоди бор ўқувчиларни синфдан-синфга муддатидан аввал ўтказиш.

Нарзуллаев Азиз Орифович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:14:28
Автомобилларни сотиб олиш учун 85% олдиндан тўловни бекор қилиш, бозорга автомобилларни эркин савдо асосида, навбатсиз сотишни амалга ошириш. Чет эл автомобилларини ҳеч қандай солиқларсиз импорт қилиш.

Мамуров Бахром Бахшуллоевич (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-19 18:13:05
Ўзбекистон бўйича ягона уй-жойсизлар рўйхати порталини ташкил этиш, ушбу портал орқали энг узоқ вақтдан буён имкониятсиз яшаб келаётганларни ҳисобга қўйиш, уларнинг уй-жой муаммолари ҳал этилишини портал орқали шаффофлигини таъминлаб бориш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 18:05:54
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш, нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш фаолиятига лицензия ва рухсат бериш тартиб таомилларини такомиллаштириш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 18:04:50
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ННТлари ўртасида ўзаро келишувга асосан олий таълим муассалари талабалари ННТларида амалиёт ўташини йўлга қуйиш лозим. Талабалар ННТларининг жамиятимиздаги тутган ўрни тўғрисида маълумотларга эга бўлади ва уларнинг фаолияти билан танишади.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 18:03:35
Биринчи маротаба судьялик лавозимига тайинланаётган судьялар дастлабки икки ойини иш ўрганиувчи сифатида бошлашига эътибор қаратиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 18:00:18
Парламент аъзоларининг ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун хорижий мамлакатлар парламентини ўрганиш ва фаолиятида халқ билан мулоқот қилиш, аҳоли фикрини ўрганиш бўйича ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:59:02
Қишлок жойларда қуриладиган уй-жойларда ғиштли конструкция ўрнига темир бетон рама конструкцияли, тўлдирувчи тўсиқ девор сифатида замонавий ғовакли бетон блок (ячеистий бетон)-газоблок, пеноблок ва полистиролблок қурилиш материалларини қўллаш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан ғовакли бетон блок маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:57:09
Юридик таълимни такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлашда ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик факультетларида номутахассилик фанларини қисқартиш эвазига, талабаларнинг кейинги икки йилини ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларида ўқитишни ташкил этиш лозим. Масалан: давлат ҳуқуқ асослари, адвокатура, криминалистика йўналишлари ва бошқа йўналишлар бўйича.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:56:04
Меҳнат қонунчилиги бўйича ходимларнинг белгиланган иш вақтидан ташқари ишлашига йўл қўймаслик чораларини кўриш яки белгиланган иш вақтидан кейинги вақт учун меҳнат қонунчилиги бўйича конпенсация конпенсация тўланишини йўлга қўйиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:54:44
Комунал тўловлар бўйича аҳолига қийинчилик тўғдираётган муаммоларни баратаф этиш ва қонун ҳужжатларидаги ноаниқликларни қайта куриб чиқиш (ВМ 633-сонли қарори)

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:53:31
Тадбиркорлик соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик асосларини қайта кўриб чиқиш жараёнида жиноий жазодан воз кечиб, жарима жазо қўллаш чораларини кўриш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-19 17:52:27
“Яширин иқтисодиёт” субъектларини аниқлаш жараёнида яширин фаолият ёки хизмат кўрсатаётган соҳа йўналишлари бўйича рухсатнома, лизенция бериш тизимини таҳлилий ўрганиш ва ушбу соҳа йўналишлари бўйича рухсатнома, лизенция беришни такомиллаштириш лозим.

Исмоилов Шерзод Баходирович
Taklif 2020-11-19 17:35:23
Умра ва Хаж зиёратларига бориш истагида бўлган фуқаролар учун давлат хизматлари агентлиги томонидан рўйхат шакллантирилиши мақсадга мувофиқ.

Ёрқулова Мастура Сайдуллаевна
Taklif 2020-11-19 17:34:22
Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган маҳалла имоми ва отинойилари фаолиятини тартибга солишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш ва малакаларани ошириб бориш зарур.

Хайитов Рустам Бурхонович
Taklif 2020-11-19 17:33:08
Ҳудудлардаги жамоат масканлари тўпланадиган жойларда кўчма ахборот-кутубхоналарни ташкил этиш яхши самара беради.

Бахромов Умид Улуғбек ўғли
Taklif 2020-11-19 17:31:37
Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ёшларнинг инновацион ғоялари” танловини ташкил этиш.