Хазратқулова Зуххра Хусан қизи
Taklif 2020-11-24 14:54:12
Мактабгача талимни қамровини кенгайтириш мақсадида барча давлат мактабгача таьлим муассасаларида 1 йиллик бепул таьлимни йўлга қўйиш орқали қамраб олиш келгуси йил учун тўловлар жорий этиш.

Азамова Наргиза Олимовна
Taklif 2020-11-24 14:53:53
Хозирги кунда оилавий ажримлар ва ёшлар ўртасида кенг кузатилаётган ижтимоий ахволни яхшилаш мақсадида давлат томонидан назорат қилинадиган психолглар марказларини ташкил этиш

Надиров Мансуржон Ўроқов
Taklif 2020-11-24 14:53:09
Афто тураргохларда тирбантликни олдини олиш мақсадида табиркорларга имтиёзли кредитлар ажратилиб замонавий кўп қавтли афто тураргохлар ташкил этиш (Бозорлар ва ахоли тураргохларда)

Сайидов Азимжон Пўлатович
Taklif 2020-11-24 14:52:47
Қишлоқ хўжалигаида ишлаб чиқариладиган махсулотлар чэт эга экспортини камайтириш махаллий бозорларда нарх кескин кўтарилиб кетишини олдини олиш

Сайидов Азимжон Пўлатович
Taklif 2020-11-24 14:52:24
Қишлоқ хўжалиги сохасида ишлатиладиган хўжалик сув оқимлари учун мўлжалланган ариқ каналларни битон девор билан ўраш ҳамда тоомчилаб суғориш консесиясини ишлаб чиқиш (сабаби сув оқими давомида ерга сингиш жараёнида жуда кўп сув миқдори ерга сингиб кетади)

Халимов Носир Хакимович
Taklif 2020-11-24 14:34:36
Ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилаш бўйича чуқур тадқиқотлар ўтказиш тизимини жорий этиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-24 14:33:42
Бугунги кунда врачлар томонидан кўп ҳолларда беморларга қиммат, янги дориларни истеъмол қилиш тавсия қилинади. Ваҳоланки бу дориларнинг аксариятини арзон аналоглари мавжуд. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан турли дорилар ўрнига истеъмол қилиш мумкин бўлган аналогларини акс эттирадиган элктрон платформа яратиши зарур.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-24 14:32:44
Ҳудудда маҳаллий, юқори малакали тиббий кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-24 14:31:51
Тиббиёт ходимлари томонидан беморларга тегишли ташҳислар бўйича ёзиб берилган дорилар рўйхатини тўғрилигини вазирликнинг сайтида онлайн текшириш тизимини жорий этиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-24 14:30:53
ХУЖМШ сарф харажатларини шаффофлигини таъминлаш ва тузилмасини қатадан кўриб чиқиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-24 14:29:47
Илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда масофавий таълим методикасини ишлаб чиқиш, ушбу таълим услубини тартибга солиш.

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-24 14:29:03
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳаридлари тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш

Ибрагимов Элёр
Taklif 2020-11-24 14:28:18
Давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш мақсадида ННТлар билан ижтимоий буюртмалар орқали ишлайдиган ташкилотларга имтиёзлар бериш.

Ибрагимов Элёр
Taklif 2020-11-24 14:27:20
Меҳнат бозорида талаб ва таклиф мунтазам ўрганиш, прогнозлаш ҳамда шунга асосан ОТМларда мутахассислар тайёрлаш.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-24 14:03:51
Миллатлараро тотувлик асосида миллий спорт турларини ривожлантириш мақсадида ҳамда олипиада ўйинларига тайёргарлик босқичи сифатида туркий халқлар ўртасида "Туркий халқлар ўйинлари" спорт мусобақаларини ўтказиш керак. (Тошкент вил)

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-24 13:55:15
Ҳудудларда мавжуд маданият уйларини, айниқса чекка ҳудудлардаги маданият уйларини ялпи хатловдан ўтказиб, бу маданият уйларида нафақат мактаб ўқувчилари балки катта ёшдаги фуқароларни ҳам жалб қила оладиган тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш керак.(Тошкент вил)

Отахонов Муҳаммад Қандимович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 13:49:38
Йўллардаги жамоат транспортлари ҳаракат қиладиган аҳоли йўлни кесиб ўтиши юқори бўлган йўл соҳалари яқинида секинлаштириш мақсадида ўрнатиладиган йўл тўсиқларини тегишли давлат органлари томонидан ўрнатилишини назоратга олиш, ўзбошимчалик билан ўрнатган фуқароларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-24 13:43:47
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш имкониятларни яратиш ва учувчисиз қурилмаларни давлатга олиб кириш учун имтиёзлар бериш керак. (Тошкент вил)

Собиров Анвар Аскарович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 13:40:47
Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг уйлари учун ширкат томонидан йиғиладиган тўловлар бўйича мажбуриятларни қатъий асослантирилган тартибини тадбиқ этиш.

Собиров Анвар Аскарович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 13:40:47
Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг уйлари учун ширкат томонидан йиғиладиган тўловлар бўйича мажбуриятларни қатъий асослантирилган тартибини тадбиқ этиш.