Jahongir Jumayev
Taklif 2020-11-24 15:26:04
Assalomu alaykum Mening ismim Jahongir Jumayev surxondaryo viloyati angor tumanida tug‘ilganman yangi kirib keloyatgan 2021 yil uchun yil nomlanishiga takifim bor "Maktabgacha ta‘lim tashkilotlarini rivojlantirish va maktablarda zamonaviy dars utish tizimini yulga quyish" lozim bu meni taklifim Keyingisi "Tibbiyot sohasini tubdan isloh qilish va yoshlarni unga yunaltirish" bu takliflarimni ko‘rib chiqishinggizni iltimos qilaman Hurmat bilan Jahongir Jumayev

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:25:40
Фуқароларни тадбиркорликка қизиктириш ва иш билан таъминлаш мақсадида тадбиркорлик асослари бўйича тушунчалар беришни амалга ошириш керак.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:25:06
Ёшларнинг ҳар хил диний ташкилотларга кириб кетишини олдини олиш мақсадида, умумтаълим мактабларининг юқори синфларида диний дарс берилишига эътибор қаратиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:23:41
Ўзбекистон Республикасидаги ҳаракатдаги сиёсий партияларга бюджетдан маблағ ажратишни тугатиш масаларини кўриб чиқиш лозим.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:21:39
Устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахслар раҳбарлари ва бухгалтерларининг муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги учун жавобгарлигини истисно қилиш мақсадга мувофиқ, бунинг учун 12.05.1995 йилдаги ПФ–1154-сон Фармон ва МЖтКнинг 175-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим.

Дусияров Шерзод Холмуротович
Taklif 2020-11-24 15:21:03
Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, микрофирма ва кичик корхоналарни аниқлаш мезонларига, ишловчилар сони билан бирга, реализация ҳажмини (товар айланма) ҳам киритиш ҳамда микрофирма, кичик корхона ва ўрта корхона мезонларини киритиш зурур деб ҳисоблаймиз. Бунда, микрофирмаларда ишчилар сони 50 кишигача ва йиллик товар обороти 1 млрд.сўмгача, кичик корхонларда ишчилар сони 51-100 кишигача ва товар обороти 1 млрд.сўмдан 2 млрд.сўмгача ҳамда ўрта корхоналарда эса 101-200 кишигача ва йиллик товар обороти 2 млрд.сўмдан юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир. Харакатлар стратегияси давлат Дастури 183-бандида (2017 йил 7 феврал ПФ-4947) Рақобатдош компанияларни яратиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари йириклашишини рағбатлантириш. Бунда ўрта бизнес субъекти тоифасини жорий етиш ва унга имтиёзларни белгилаш вазифаси ҳам қўйилган. Бироқ, бугунги кунда ушбу масала хал етилмади. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат Дастури (2018 йтл 22 январдаги ПФ-5308) 95-бандида - кичик корхоналарни тез суръатларда ривожланиб, ишчилар сонини кўпайтириши ҳамда йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантирувчи тизим жорий етиш. Бунда, ишчилар сонини ошираётган, тез суръатлар билан ривожланаётган кичик корхоналарни йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантиришни назарда тутувчи механизмларни жорий етиш вазифалари белгиланган. Президентимиз томонидан 2020 йил 24 январдаги Мурожаатномада “Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги, унда кичик ва ўрта бизнес мезонлари ҳамда бу соҳа вакилларини рағбатлантириш механизмлари назарда тутилиши кераклиги эътироф этилди.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:20:55
тадбиркорлик фаолиятининг янада ривожланиши, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш

Дусияров Шерзод Холмуротович
Taklif 2020-11-24 15:20:43
Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, микрофирма ва кичик корхоналарни аниқлаш мезонларига, ишловчилар сони билан бирга, реализация ҳажмини (товар айланма) ҳам киритиш ҳамда микрофирма, кичик корхона ва ўрта корхона мезонларини киритиш зурур деб ҳисоблаймиз. Бунда, микрофирмаларда ишчилар сони 50 кишигача ва йиллик товар обороти 1 млрд.сўмгача, кичик корхонларда ишчилар сони 51-100 кишигача ва товар обороти 1 млрд.сўмдан 2 млрд.сўмгача ҳамда ўрта корхоналарда эса 101-200 кишигача ва йиллик товар обороти 2 млрд.сўмдан юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир. Харакатлар стратегияси давлат Дастури 183-бандида (2017 йил 7 феврал ПФ-4947) Рақобатдош компанияларни яратиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари йириклашишини рағбатлантириш. Бунда ўрта бизнес субъекти тоифасини жорий етиш ва унга имтиёзларни белгилаш вазифаси ҳам қўйилган. Бироқ, бугунги кунда ушбу масала хал етилмади. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат Дастури (2018 йтл 22 январдаги ПФ-5308) 95-бандида - кичик корхоналарни тез суръатларда ривожланиб, ишчилар сонини кўпайтириши ҳамда йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантирувчи тизим жорий етиш. Бунда, ишчилар сонини ошираётган, тез суръатлар билан ривожланаётган кичик корхоналарни йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантиришни назарда тутувчи механизмларни жорий етиш вазифалари белгиланган. Президентимиз томонидан 2020 йил 24 январдаги Мурожаатномада “Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги, унда кичик ва ўрта бизнес мезонлари ҳамда бу соҳа вакилларини рағбатлантириш механизмлари назарда тутилиши кераклиги эътироф этилди.

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:20:27
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:19:53
Чорвачилик соҳасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини фаоллаштириш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:19:20
Қишлоқ хўжалиги ерларини кафолатли сув билан таъминлаш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:18:49
Чорва молларига зооветеринария сервис хизматлари кўрсатиш тизимини янада яхшилаш

"Юксалиш" уммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
Taklif 2020-11-24 15:18:19
Озуқабоп экинларни илмий асосланган холда жойлаштиришни ташкил қилиш ҳисобига йилига икки марта ҳосил олишни йўлга қўйиш

Қобилов Эркин Ахтамович (Бухоро вилояти)
Taklif 2020-11-24 15:01:55
Чет элга кетиш истаги бўлган фуқароларнинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бўлса, улар учун кафилликни бўйнига оладиган жавобгар шахс бўлгандагина кетишлари учун рухсат берилиши керак.

Саломов Салохидди Раупович
Taklif 2020-11-24 14:56:08
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан пора олиш жараёнида қўлга тушган амалдорлар халқ олдида мухокама қилинсин ҳамда ўзлаштирилган маблағлар яқин қарндошлари томонидан қопланмагунча мухкама давом этилсин

Бойматов Абдунаби Чоршанбиевич
Taklif 2020-11-24 14:55:43
Туман марказларида хизмат кўрсатиш сохалари (оёқ кийимлар таьмирлаш, сартарошлик, пишириқ пишириш, тикувчилик, компютер хизматлари,...) жамланган мажмуалар ташкил этилиб ижтимоий ахволи оғир ёшлар ва аёларни қамраб олган холда лгтдшл кунлик ижара миқдори энг кам миқдорда белгиланган холда тадбиркорлар томонидан ташкил этиш

Маржона Очилдиевна
Taklif 2020-11-24 14:55:21
Хозирги кунда ижтимоий тармоқларда ижтимоий химояга мухтож оила фарзандларининг юрак пароги билан касалланиши ва уни даволатиш учун маблағ етишмаслиги сабабли турли хил пул йиғиш йўллари авж олмоқда, Давлат хафсизлиги хизмати томонидан ушбу холатлар кескин тўхтатилиб ягона “Мехр нури” фонди ташкил этиш орқали даволаш ишларини амалга оширишга этибор қаратиш

Азамова Наргиза Олимовна
Taklif 2020-11-24 14:55:00
Ёшлар ўртасида ажримни камайтириш, ажрим холларини олдини олиш мақсадида “Ёш оила” маркази ташкил этиш ва марказ томонидан иола қуриш, маьлум муддат таьлим олган ёшлар учун никох гувохномаси ва туўилган болалар учун гувохномалар олишлари учун тафсиялар бериш

Дусияров Шерзод Холмуротович
Taklif 2020-11-24 14:54:48
Хорижий мамлакатлар тажрибасига асосан, фойда солиғини тўловчи кичик корхоналарга солиқ юкини камайтириш ва рағбатлантириш мақсадида фойда солиғи ставкасини амалдаги 15 фоиз ставкага нисбатан пасайтирилган 10 фоиз солиқ ставкасини қўллаш ва фойдасига нисбатан табақалаштириш (регрессив) лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда кичик ва ўрта бизнес вакилларини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Хорижий мамлакатлар Япония, Сингапур, АҚШ, Буюк-Британия ва ЕИ мамлакатларида корпорация фойда солиғи ставкаси кичик корхоналарга пасайтирилган ва табақалаштирилган ставкада солиқ ундирилади. Масалан: Францияда стандарт ставка йирик корхоналарга 33,33%, кичик корхоналарга 15%, Буюк-Британияда стандарт ставка 30% кичик корхоналарга 20%, Японияда стандарт ставка 30%, кичик корхоналарга 18%, АҚШда стандарт ставка 39% кичик корхоналарга 20%, Жанубий Кореяда стандарт ставка 24% кичик корхоналарга 12% белгиланган.

Қурбонов Оқил Аннаевич
Taklif 2020-11-24 14:54:35
Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида Давлат томонидан жорий этилаётган жарималар кенг Жамоатчилик мухокамасидан ўтган холда қонун қабул қилиш