Расулжон Қулматов
Taklif 2020-11-26 17:59:38
Шахар, туман марказларида фаолият олиб бораётган мактабларнинг билим даражалари олий таьлим муассасаларига битирувчиларни кириш даражаси билан белгилаган холда, билим бериш даражаси сифатсиз мактабларни хусусийлаштириш орқали таьлимни жорий этиш.

Алиев Мурод Давронович
Taklif 2020-11-26 17:59:13
Мактабларда таьлим олаётган ўқувчилар ва таьлим бераётган мактаб ўқитувчиларининг билим даражаси мактабларда жорий қилинган 11 синф ўқувчиларининг олий таьлим муассасаларига топшириб, ўқишга кириш даражаси билан бахоланмоқда. Мактабларда билим бериш рейтинги бугунги кунда яққол номоён бўлди, шу сабабли 10-11 синф ўқувчилври учун тўлиқ давлат тест маркази программаси асосида ўқитилишини ташкил этиш.

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-26 17:53:28
Ҳар бир маҳалланинг диққатга сазоворлиги ҳамда ўзига ҳос ноёблигини кенг омма орасида тарғиб қилишни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уюшмаган ёшларни ижтимоий тармоқлардан тўғри ва самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида “Ўз маҳаллангни ижтимоий тармоқлар орқали танит” ёшлар акциясини республика миқёсида ташкил этиш ва акция доирасида танловлар ташкил этиш.

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-26 17:52:34
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳодимларини аттестациядан ўтказишн тизимини ташкил этиш. Аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳодимларни ойликларига устамалар ва тоифалар белгилаш.

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-26 17:50:18
Мактабларда ўқувчиларнинг билим салоҳиятини, одоб-аҳлоқини ва маъсулиятини ошириш мақсадида, ҳар ойда бир маротаба қўшимча онлайн ота-оналар йиғилишларини ташкил этиш. (Синф раҳбарлари раҳбарлиги асосида ZOOM программаси орқали ташкил этиш)

Исмаилов Бобур
Taklif 2020-11-26 17:48:39
Ҳар бир маҳалла ҳудудларида малакавий касб-ҳунарга эга бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида, маиший хизмат кўрсатишга ихтисослашган кўп қаватлик “Тадбиркорлик марказлари”ни ташкил этиш. Марказларнинг фаолияти, шароитлари, ҳар ойлик ижара маблағлари, маблағлар сарфланиши шаффоф шаклда марказлар учун умумий платформада жамоатчиликка етказиб бориш.

Ибрагимов Бекмурод Хоразм
Taklif 2020-11-26 17:41:52
Маҳаллий давлат органларида фаолият юритаётган ёш раҳбар кадрларнинг чет эл мамлакатларида тажриба малакаларини ошириш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш.

Абдурахманов Шерзод Шомуратович Хоразм
Taklif 2020-11-26 17:40:39
Ҳар бир маҳаллада хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун “Маҳалла гузар”ларини ташкил этиш орқали маҳаллада ишсизларнинг бандлигини таъминлаш лозим

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-26 17:39:19
Президент Администрацияси ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузурида кадрлар масалалари бўйича жамоат ташкилотлари ҳамда давлат ва нодавлат органларида самарали фаолият юритиб нафақага чиққан фахрийлардан иборат Жамоатчилик кенгашини тузиш лозим.

Анварбек Худаяров Хоразм
Taklif 2020-11-26 17:38:31
Нафақадаги умумтаълим мактаблари директорлари фаолиятини таҳлил этиш асосида, уларни ёш, салоҳиятли кадрлар билан алмаштириш чораларини босқичма-босқич амалга ошириш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:32:41
“Ўзбекистон Республикасининг Жамоатчилик палатаси тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш. P.S. Жамоатчилик палатасини ташкил этиш ташаббусининг самарали натижага эришишида, биринчи навбатда, мазкур институт фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратиш лозим. - Дилнур Аъзамов

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-26 17:32:40
Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ёш оилаларга иш жой томонидан уй-жой олишлари учун бошланғич тўловларини тўлаб бериш амалиётини жорий қилиш.

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-26 17:31:58
Қурилишда амалга ошириш учун тендер эълон қилиш амалиётини бекор қилиб, қурувчиларнинг ягона электрон базасини яратиб, уларнинг рейтинг бахоларига асосан уларга бино қуриш учун рухсат бериш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:31:50
Биологик чиқиндилар билан ишлайдиган соҳа мутахассисларини кўникмаларини ривожлантириш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. - Шаҳриёр Холбаев

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:31:04
Стандартлаштиришни энг ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бир соҳаси, ҳар бир тармоғи, керак бўлса ҳар бир қадами стандартлаштирилган. Натижада дунё бозорида рақобатбардош маҳсулот ва хизмати билан етакчилик қилмоқда. Маҳсулот (хизмат)ни синов сертификатини бериш тизимидан олдин бизда стандартлаштириш тизини модернизация қилишимиз лозим. Шундагина Биринчидан, ички бозоримизни ҳимоя қила оламиз. Иккинчидан экспортни ҳажмини ошира оламиз. - Шаҳриёр Холбаев

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-26 17:31:01
Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари (регламенти) тўғрисида” ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:30:19
2030 йилгача Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда иқтисодий, экологик ва ижтимоий барқарорликнинг ҳудудлар кесимида тадбирлари белгиланиб давлат ва бутун жамоатчилик барча воситаларини, механизмларини белгиланиши мақсадга мувофиқ. Бунда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларда вертикал ва горизантал тизимли таҳлил муносабатларини шакллантириш лозим. - Шаҳриёр Холбаев

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-26 17:30:11
Ўзбек тилининг давлат тили мақомини ошириш мақсадида давлат идораларида лотин алифбосини жорий этишни жадаллаштириш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:29:32
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тизимлаштиришда манфаатлар тўқнашувига эътиборни қаратиш, шунингдек бир бирини тийиб туриш механизмларига урғу бериш мақсадга мувофиқдир. - Шаҳриёр Холбаев

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-26 17:29:16
“Ҳар бир оила табиркор” дастури доирасида кредит ажратиш тизимини қайтадан кўриб чиқиш.