Каримов Шерзодбек Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:29:26
“Ёшлар жамғармаси” томонидан талабгор ёшларга ажратиладиган маблағларни ажратиш механизми, маблағ ажратиш босқичлари барчаси электрон тизим асосида ташкил қилиниши лозим. “Ёшлар жамғармаси”га мурожаат қилувчи ёшлар учун қулайликлар яратиш мақсадида интернетда ва мобил иловалар ёрдамида мурожаат қилиш тизимини яратиш зарур.

Каримов Шерзодбек Хоразм
Taklif 2020-11-20 15:28:59
Республика миқёсида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш, улар бандлигини таъминлаш бўйича аниқ ишлайдиган механизмларни ишлаб чиқиш. Иш берувчилар томонидан ишга қабул қилинган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнининг сонига нисбатан имтиёзлар қўллаш тизимини жорий этиш.

Икбол Машарипова
Taklif 2020-11-20 15:27:41
Давлат муассасалари, нодавлат таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида хизмат кийимларини (дресс-код) жорий қилиш

Икбол Машарипова
Taklif 2020-11-20 15:27:13
Ёш тадбиркорлар ва фермерларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ қабулхоналарида махсус Call center лар ташкил этиш.

Мавлонов Саьдулла Алиевич
Taklif 2020-11-20 15:22:42
Тадбиркорлар томонидан яратилаётган махсулотларига талабни ошириш ва савдо айланмасини кучайтириш мақсадида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган жахон бозорида рақобатбардош корхоналар номи остида ээкспорт қилиш

Мавлонов Саьдулла Алиевич
Taklif 2020-11-20 15:22:20
Ижтимиоий химояга мухтож ногиронларни иш билан таьминлаган тадбиркорларга нисбатан солиқ имтиёзлари ташкил этиш иложи бўлса солиқлардан озод этиш.

Якубов Фарух Юриевич
Taklif 2020-11-20 15:21:58
Ёшлар томонидан содир этилаётган ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш ва ахлоқи бузуқ ёшларни тўғри йўлга бошлаш мақсадида енгил жиноят садир қилган ва такрор жиноят содир этган ёшларни ички ишлар органларига ишга олиб ахлоқида туб бурилиш қилиш.

Нурфайзиев Хайдар
Taklif 2020-11-20 15:21:36
Олий таьлим муассасаларида таьлим олаётган талабалар учун ижро интизоми ва мехнат муносабатларини мувофиқлаштириш мавзусида дарс соатлари ташкиллаштириш. Сабаби олий таьлимни битириб ишга бошлаган талабага нисбатан ташкилотда тажриба етмасдан ххато қилишни олдини олиш.

Абдурасулов Жасур
Taklif 2020-11-20 15:19:14
Кўнгилли ёшлар волонтёрлар харакатини кенгайтириш мақсадида “Кўнгиллилар харакати” тузиш ва бу харакат аьзоларига имтиёзлар бериш. Ишга жойлашиш, олий таьлим муассасаларига

Матчанов Самат Бўриевич
Taklif 2020-11-20 15:18:49
Мактаб ўқувчилари учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш қоидалари бўйича Информатика дарслари тизимини янгилаш керак. Сабаби билиб билмай ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари орқали ёшлар билан кўнгилсиз холатлар юз бермоқда.

Бердиева Омонгули
Taklif 2020-11-20 15:18:25
Болаларга нисбатан оилаларда бўлаётган этиборсизликни камайтириш мақсадида хар куни соат 19:30-21:00 гача болалар вақти ёки оила вақти деб номланган ўз тв каналларида шу вақт оралиғида фақат дарслар ва оилавий кўрсатувлар берилсин.

Чориев Шоберди
Taklif 2020-11-20 15:18:06
Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ходимлари сонини махаллаларда ошириш лозим сабаби хар бир махаллада камида 600 га яқин оила бор 2000 нафардан зиёд ахоли бор махаллада фаолият юритаётган 4 нафар ходим махалла томонидан берилган қоғозлардан муаммоларидан ортмайди ахоли билан ишлаш тизимида ўзгаришлар амалга ошириш лозим

Хазратқулова Салима Хусан қизи
Taklif 2020-11-20 15:17:47
Аёллар ва болаларга нисбатан уйда зўравонликка нисбатан қонун лойихаси ишлаб чиқиш орқали бази бир оилаларда кўзда тутилаётган оилавий зўравонликка кескин чора кўриш

Ярматов Алишер Норменглиевич
Taklif 2020-11-20 15:17:13
Одам савдосига қарши курашиш ва қулликни олдини олиш мақсадида ягона ташкилот ва тизим жорий этиш ва бу тизим орқали Ўзбекистон ахолисини огохлантириш

Саидов Тохир Тўланбоевич
Taklif 2020-11-20 14:57:44
Юртимизнинг чинничилик анъаналарини давом эттирган ҳолда янги ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйиш, бутун республика бўйлаб чинни ярмаркаларини ташкил қилиш керак. (Тошкент вил)

Рашид Алиев
Taklif 2020-11-20 14:41:18
Тадбиркорлардан ортиқча тўлов ундирилишни олдини олишда солиқ органлари ходимларининг малакасини ошириш, ортиқча тўлов ундирилишига йўл қўймаслик бўйича қатъий назорат тартибини ўрнатиш, тадбиркорларнинг ортиқча ундириб олинган тўловларини уларнинг мурожаат этмасидан аввал автоматик тарзда қайтарилиш тизимини жорий этиш лозим.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-20 14:40:51
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида шартнома шартларидан келиб чиқадиган пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъволар бўйича давлат божидан озод қилиш.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-20 14:40:20
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида шартнома шартларидан келиб чиқадиган пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъволарни суд томонидан Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 4, 5 ва 6-банди талаблари асосида рад қилиш тартибини бекор қилиш.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-20 14:39:49
Иқтисодий судларда вилоят, туман ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали қилган мурожаатлари даъво аризаси тартибида судда кўриб чиқиш тартибини белгилаш.

Собиржон Худойбердиев
Taklif 2020-11-20 14:39:15
Тадбиркорлик субъектларини судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш ва даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар турларини иҳтиёрий қилиб белгилаш.