Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-26 17:31:01
Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари (регламенти) тўғрисида” ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:30:19
2030 йилгача Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда иқтисодий, экологик ва ижтимоий барқарорликнинг ҳудудлар кесимида тадбирлари белгиланиб давлат ва бутун жамоатчилик барча воситаларини, механизмларини белгиланиши мақсадга мувофиқ. Бунда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларда вертикал ва горизантал тизимли таҳлил муносабатларини шакллантириш лозим. - Шаҳриёр Холбаев

Аннаев Рустам Холмаматович
Taklif 2020-11-26 17:30:11
Ўзбек тилининг давлат тили мақомини ошириш мақсадида давлат идораларида лотин алифбосини жорий этишни жадаллаштириш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:29:32
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тизимлаштиришда манфаатлар тўқнашувига эътиборни қаратиш, шунингдек бир бирини тийиб туриш механизмларига урғу бериш мақсадга мувофиқдир. - Шаҳриёр Холбаев

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-26 17:29:16
“Ҳар бир оила табиркор” дастури доирасида кредит ажратиш тизимини қайтадан кўриб чиқиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:28:50
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ишга туширилган “jamoatchilik.uz” платформасининг мобиль иловасини яратиш лозим. - Дилнур Аъзамов

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:28:14
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Менинг фикрим” веб-порталининг мобиль иловасини яратилса яхши бўларди. Мазкур мобиль иловадан фойдаланишда соддалаштирилган тизимни ишлаб чиқилиши, порталга давлат ва жамият ривожи учун берилган таклифларни кўриб чиқиб уларни доимий равишда рағбатлантириш тизимини жорий қилиниши мақсадга мувофиқ. Хорижий давлатлар тажрибасида таклиф ва ғоялар билан ишлаш тизими самарали йўлга қўйилганлиги тараққиётга эришиш омили бўлиб хизмат қилмоқда. Масалан, Германияда шундай тизимлар ишлаб чиқилган. Айнан фаол аҳоли қатламларининг ғоя ва таклифлари асосида ривожланиш имкониятини беради. Муҳтарам юртбошимизнинг “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” ғоясига туртки бўладиган механизм бўлади. - Шаҳриёр Холбаев

Қўйлиева Майсара
Taklif 2020-11-26 17:28:11
Ўзбекистондаги барча маданий мерос объектлари ҳақидаги электрон маълумотлар базасини яратиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:27:27
Ҳар бир ҳудудда “ал марказлар”ини ташкил қилиш лозим. - Азизбек Аъзамов

Азимов Феруз Абсаматович
Taklif 2020-11-26 17:27:13
Қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларни янада қўллаб-қувватлаш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:26:53
Ёш оила тушунчасини қонунчилик доирасида ўзгартириш лозим. Чунки ҳозир бизда 30 ёшгача бўлганлар ёшлар ва шу ёшгача оила қурганлар ёш оила ҳисобланади, ҳеч кимга сир емас ҳозир ёшларнинг аксарияти 25 ёшдан 35 ёшгача оила қурмоқда ва бу янги қураётган оилаларнинг салмоқли ҳиссасини ташкил қилади. Таклиф: ёш оила тушунчасини ўзгартириш ва улар ёшини 35 ёшгача узайтириш. - Журакулов Б.

Аллаёрова Сожида
Taklif 2020-11-26 17:26:31
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни баҳолаш тизимини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси
Taklif 2020-11-26 17:26:08
Қабристонларда маййитлар хақида малумот берувчи ва жойлашув локацияси ҳақида маълумот берувчи электрон тизим яратилса яхши бўлар эди. Хозирги кунда бу дафтарга ёзилади ва кўп холларда дафтарлар йўқолиб кетмоқда. - Хасанов Тимур

Нозимхон махмудов
Taklif 2020-11-26 17:26:02
Координально пересмотреть роль институтов гражданского общества в реализации и участии представителей гражданского общества и ННО в гос.программе по 5ти направлениям. в частности, должен быть пересмотрен механизм выделения грантов, субсидий и гос.заказов для ННО. Этот механизм должен быть транспарантным. Каждый победитель гранта, субсидии и гос.заказа должен по СМИ в формате реальной он-лайн дискуссии и докладом в Парламенте отчитаться об эффективном и целевом расходовании бюджетных средств о достижении конкретных гос.целей.

Орамов Адхам
Taklif 2020-11-26 17:25:17
Истеъмол кредитидан фойдаланишда ушбу қонунга ўзгартириш киритиб, маблағни тўғридан-тўғри мижозга ажратиш.

Тўлаганов Акрам
Taklif 2020-11-26 17:24:18
Таълим кредити ажратиш тартибини соддалаштириш.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-26 16:10:08
Хитой сиесий таъсирига тушиб қолишдан эхтиет бўлиш, Хитой қарз дипломатияси хамда маданий таъсиридан сақланиш.

Исомиддинов Муслимбек Мирзомидин ўғли
Taklif 2020-11-26 16:08:48
Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро алоқаларда эхтиеткорлик тамойилини қуллаш. Хитойдан олинадиган қарзларни ошиб кетишига йўл қўймаслик, Хитой тилини мактабгача таълим муассасаларида ўргатишдек ахмоқона қарорни бекор қилиш.

Шухрат Абдукаримов
Taklif 2020-11-26 15:42:26
Сайлов тизимини такомиллаштириш, яний сайловларда овозларни қалбакилаштиришни, қалбаки сайлов бюлетенларини қутиларга ташлашни олдини олиш учун, сайлов қутилари олдига видеокузатув камералари ўрнатилиши ва овозларни санаш жароёнини видеокузатув камералари орқали қайд қилинишини таъминлаш зарур.

Содиқов Ҳабибулла Рустамович
Taklif 2020-11-26 13:51:58
Фуқароларга электр,газ ва сув етказиб бериш тизимида шартномаларни суғурталашни жорий қилиб, ҳар бир узилиш учун фуқароларга суғурта тўловларини амалга ошириш механизмини жорий қилиш керак.(Тошкент вил)